Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти


Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги



Download 0,73 Mb.
bet4/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Тадқиқот Самарқанд давлат тиббиёт институти хорижий тиллар кафедрасининг «Тил ўқитишда лексик-грамматик тизим ва мулоқот жараёни» мавзусидаги илмий-тадқиқот режаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади тиббий дискурсда прагматик мазмунини шакллантирувчи лисоний бирликларнинг миллий-маданий имкониятларини ўрганишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: тиббий дискурснинг прагматик мақомини белгилаш ва унинг таркибини шакллантирувчи лисоний бирликларни аниқлаш;
тиббий мулоқотни алоҳида мулоқот тури сифатида амал қилиш вазифалар кўламини ўрганиш;
тиббий нутқни ижтимоий-маданий воқеланишини таъминловчи лисоний воситаларнинг таркибини белгилаш;
тиббий нутқ доирасидаги лисоний воситаларнинг прагматик мазмунини ва фаоллашувини қиёсий таҳлил қилиш.
Тадқиқот объектини инглиз ва ўзбек тиллари тизимида тиббий дискурс мазмунининг шаклланиши ва ижтимоий-маданий ҳамда лингвомаданий жиҳатлари таҳлили ташкил қилади.
Тадқиқот предмети тиббий мулоқот шаклларининг нутқий тузилма таркибида намоён бўладиган семантик, прагматик ва коммуникатив жиҳатлари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда қуйидаги тадқиқ ва таҳлил усулларига мурожаат қилинди: тавсифлаш методи, қиёслаш ва мантиқий умумлаштириш усуллари, компонент таҳлили, прагма-семантик таҳлил;
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тиббий дискурсда нутқий тузилмалар ифодалайдиган прагматик мазмун ва вазифа таҳлили, уларни англатувчи тил бирликлари илк бора тадқиқ этилган;
тиббий нутқ ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида нутқий тузилмалар қаторига қўйилиши исботланган;
тиббий мулоқотнинг лингвомаданий, лисоний-прагматик ҳамда дискурсив қоида-қонуниятларига амал қилиши далилланган;
тиббий дискурс мазмунни шакллантирувчи лисоний бирликларнинг коммуникатив ифода тури мавжудлиги исботланган ва ушбу турда иштирок этадиган лисоний бирликларнинг функционал жиҳатлари белгиланган;
тиббий мулоқот жараёнида иштирок этувчиларнинг формал, лингвомаданий, ижтимоий муносабатлари ўрганилиб, уларнинг нутқда фаоллашиш шартлари аниқланган.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish