Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти



Download 0,73 Mb.
bet2/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Умумий хулосалар...............................................................................................134
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..................................................................138


КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тилшунослигида ҳозирги кунда тилнинг турли сатҳларида воқеланувчи бирликларнинг прагматик вазифаси, дискурсив тавсифи ва таркиби тадқиқотчилар диққатида бўлиб келмоқда. Дискурс доирасида прагматик мазмуннинг шаклланиши ва кейинги ривожланиш қонуниятларини тавсифлашда тил соҳибларининг лисоний тафаккури, ижтимоий статуси, ёши, гендер муносабатини инобатга олиш зарурлиги тўлиғича эътироф этилган. Аммо мулоқотнинг маълум соҳа вакиллари ўртасидаги кечимида қўлланиладиган бирликларнинг функционал вазифаси, прагматик мақсади, стратегик аҳамияти ва семантик воқеланишини аниқлаш долзарблигича қолмоқда. Хусусан, маълум соҳа вакилларининг мулоқот алмашинуви, ўша соҳага оид маълумотларнинг лисоний ифодаси, ахборот алмашинувида мулоқот жараёнини бирламчи шахс томонидан бошқарилиши коммуникатив самарага, нутқ мақсадига эришишни таъминловчи лисоний воситаларни танлашга интилади. Мазкур лисоний воситалар таҳлили маълум соҳа доирасида олиб борилиши ва уни илмий жиҳатдан тавсифлаш замонавий тилшуносликнинг долзарб вазифаларидан бўлиб қолмоқда.
Дунё тилшунослигида мулоқот жараёнида нутқий таъсир ҳамда гап ва нутқий қурилманинг дискурсив хусусиятларини тизимли равишда таҳлил қилиш анъанаси кенг кўламда ёйилган. Дискурс ҳодисасининг замонавий тадқиқ йўналишлари ушбу ҳодиса доирасида турли дискурсда намоён бўладиган нутқ фаоллашувини, мулоқот кечимида муҳим аҳамият касб этадиган психоэмоционал жиҳатлар, нутқни бошқарувчи шахснинг нутқий имкониятлари билан қизиқиб, уларнинг прагматик ифодасини боғлиқликда ўрганади. Мулоқот иштирокчилари ўз фикрларини маълумот сифатида етказишсада, мазкур маълумотларни қабул қилиш даражаси, мулоқотдаги лисоний ифода, лексик бирликларнинг тўғри танлови тингловчига таъсир ўтказишда муҳим ўрин тутади. Шунингдек, соҳага оид формал мулоқот усулларидан самарали фойдаланиш ҳам аҳамиятлидир.
Бугунги ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистонда фан тараққиёти олдига ҳам қатор вазифалар қўйилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда хорижий тилларнинг назарий асослари тадқиқи ҳамда ушбу тадқиқотлар натижаларини узлуксиз равишда тил таълими амалиётига татбиқ қилиш масаласи барчанинг эътиборида турибди. Зотан, хорижий тилларни пухта эгаллаш халқлараро дўстлик, ҳамкорлик ришталарини янада чуқурроқ ёйилиши ҳамда кенг қулоч отишига замин яратади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновацион ютуқларни амалиётда жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш» [1] масалаларининг устувор стратегик йўналиш сифатида белгилаб қўйилиши тилшунослик соҳасида ҳам илмий изланишлар кўламини кенгайтиришга кенг имкониятлар яратади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ – 4947 сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сон қарори, 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сон, 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сон, 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish