Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти



Download 0,73 Mb.
bet25/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

Doctor (F): So, Roger, tell me what you see in this x-ray.
Student (M): Hmm, let’s see. Well, there appears to be a fracture of the left tibia.
Doctor: That’s right. Can you identify the type of fracture?
Student: It doesn’t look too serious. I’d say that’s a pretty standard stress fracture.
Doctor: Are you sure? Maybe you should take a closer look.
Student: It that wrong? It’s not comminuted, is it? I don’t see multiple bone fragments.
Doctor: No, it’s not comminuted. You’re right about that.
Student: Then I don’t know. What am I missing?
Doctor: Can you see how the bone is slightly displaced?
Student: Where? Oh, I see that now. Of course!
Doctor: So what do we to do before the bone starts healing?
Student: Well need to realign the bone so that the two parts connect in the right place.
Мак Уинней ва Ғарбий Онтарио Университетидаги ҳамкасблари тиббий тарихни таҳлил қилишнинг анъанавий таркибини алмаштириш учун "ўзгартирилган клиник усул" ни таклиф қилишди (McWhinney, 1989). Бунга кўра, шифокорлар беморлари ва уларнинг касалликлари билан бир қаторда уларнинг кечинмаларини тушунишни талаб қиладиган ушбу ёндашув бўлиб, уни "шифокорга асосланган" ёндашувдан фарқлаш учун "беморга йўналтирилган клиник интервью" деб номлашган. Мазкур ёндашувда беморнинг касаллигини фақат анъанавий касаллик ва патология нуқтаи назаридан изоҳланиб қолмасдан, беморнинг ҳиссиётлари, психологик ҳолати, касаллигига бўлган муносабати ўрганилади (Стюарт, 1995, 2003; Стюарт, 2001). Албатта, "Беморга йўналтирилган" атамасини таҳлилчилар нуқтаи назаридан нотўғри талқин қилиниши мумкин, аммо бу ёндашувни тарғиб қилиш муаллифларнинг мақсади эмас эди. Бу уларнинг тадқиқотлари жараёни натижаси саналади.


3.3. Инглиз ва ўзбек тиббий нутқида нутқий актларнинг воқеланиши

Тиббий дискурс тадқиқоти билан шуғулланганлар орасида шифокорларнинг мулоқоти ва фикр алмашинувини тадқиқ этишга қаратилган ишларни ҳам учратишимиз мумкин. Мазкур тадқиқотларда суҳбат жараёнини бир хилда назорат қилиш масаласи юзага келганлиги, яъни беморларда эътиборнинг сусайганлиги кузатилган. Одатда, шифокор ва бемор мулоқотида суҳбат жараёни шифокор томонидан бошқарилиши таъкидланади. Шифокорлар томонидан бошқарилиш, назорат саволлари бериш, бемор касаллиги билан боғлиқ мавзуга асосланиш, касаллик аломатларини аниқлашга йўналтирилган саволлар орқали мулоқот мувозанатини сақлаш, касаллик ҳақида ортиқча бемор психологиясига таъсир этувчи маълумотларни етказишдан қочиш каби хусусиятлар билан амалга оширилади.


Мулоқот жараёнида саволлар кетма-кетлиги борасида Купланд (Coupland, 1994) тадқиқотлари эътиборга молик. У саволлар кетма-кетлигини уч қисмга ажратади: шифокор саволлар беришни бошлайди, бемор унга жавоб беради ва шифокор яна саволларни такрорлаш орқали вазиятни баҳолайди ва мулоқот кечими бошқарувни назорат қилади. Шунингдек, шифокор томонидан бериладиган саволларга юклатиладиган вазифалар таҳлилига йўналтирилган тадқиқотлар ҳам олиб борилган бўлиб, уларда саволларнинг мазмуни, беморнинг реакцияси ҳамда мулоқотнинг самарали давомийлигида бемор фаоллиги кузатилган. Шу каби тадқиқотлардан бири Ройстер (Royster, 1990) томонидан амалга оширилган бўлиб, унда бемор фаоллигининг сабаблари ўрганилган. Муаллифнинг талқинича, беморлар томонидан бериладиган баъзи саволлар ўзининг соғлиғи, ҳолати тўғрисидаги билим ва тушунчаларга эга бўлиш учун мўлжалланганлиги аниқланган. Ройстер, шунингдек, шифокор томонидан бериладиган маълум мақсадли ва мазмунан аниқ вазифага қаратилган саволларни “навбатчи саволлар (probing questions)” деб атайди. Фишер (Fisher 1993: 170) тадқиқотларида эса саволлар бериш стратегиялари беморларнинг тиббий нутқни эгаллашда малакаларини оширишга қаратилганлигини кузатиш мумкин.
Байрн ва Лонг (Byrne P., Long B., 1976; 114) ўз изланишлари давомида олинган шифокор нутқи босқичларини қуйидаги схематик кўринишда тасвирлайди:

Саломлашиш

Good morning, Mrs. Smith and how are you today

Таклиф

Hello, Sit down please, I’m Dr. Jones

Аниқлик киритиш

Now, you are Mrs. Smith

Узр

I’m sorry, to have kept you waiting

Вазифадан ташқари мулоқотга киришиш

Hullo, What a nice boy!
How lovely child she is!

Қўшимча аниқлик киритиш

Now, you have come for prescription, aren’t you?

Олдинги мулоқотга алоқадор аниқлик киритиш

You were in last week, weren’t you?

Тўғридан-тўғри савол

What is wrong with you?

Мулоқотга жалб қилиш

What can I do for you?
You appear to be very tense today?
Would you like to tell me about what troubles you?

Касалликка аниқлик киритиш

Tell me more about it!
Where do you have pain?

Олган натижани ифода этиш

Oh, I see!
Uhh, I know

Умумийлаштириш

Now we know, you have difficulties ………

Таклифлар

I think you are suffering from…

Аслида шифокор ва бемор ўртасидаги мулоқот жараёнидаги саволлар шифокорлар томонидан маълумот олиш учун фойдаланадиган эксклюзив нутқ шакли бўлиб қолмасдан, беморнинг психологик ҳолатини аниқлашга, касалликка нисбатан беморнинг муносабатини ўрганишга, керак бўлса бемор мулоҳазасини ижобий томонга ўзгартириш учун қўлланиладиган нутқий стратегиялардан саналади. Шунинг учун ҳам тажрибали шифокорлар мулоқот жараёнида беморларнинг психологик ҳолатини, мулоқотга киришиш истаги, мулоқот жараёнидаги кайфиятини ўрганиб чиқди ва ҳар доим ҳам тўғридан-тўғри саволлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилишади. Мазкур ҳолларда улар оддийгина услубда беморнинг кўнглини кўтариш орқали керакли маълумотга эга бўлишга ҳаракат қилишади. Ушбу жараёнда бемор бераётган маълумотга фақатгина тасдиқ ибораларини қўллаш усулидан фойдаланишади. Ушбу техникани Померантз (Pomerantz, 1992) “балиқ овлаш (fishing)” деб атайди. Мазкур жараён, шунингдек, саволларнинг такрорланиши орқали ҳам амалга оширилади. Мулоқот жараёнида шифокорлар томонидан бериладиган саволлар ва маълум тўхталишлар беморни назорат қилиш шакли сифатида ҳам баҳоланади (Онг, 1995). Буллер (Buller and Buller, 1987) шифокорлар томонидан намоён бўладиган хатти-ҳаракатларнинг икки турини таклиф этишади: бошқарув ва назорат. Бошқарув суҳбат жараёнида шифокорнинг устунлиги, оғзаки муболаға (фикрни таъкидлаш учун) ва драматизация (мулоқот пайтида новербал ҳаракатлардан фойдаланиш) орқали намоён бўлади. Назорат, шунингдек, баъзи шифокорларнинг ўз беморларининг нутқини саволлар билан тўхтатишга мойиллигида қўлланиладиган услуб сифатида таклиф этилади. Умуман олганда, мулоқот стратегиясига эришишда шифокорлар томонидан саволлардан фойдаланиш анча мураккаб ва хилма-хил тарзда амалга оширилади. Ҳаррес (Harres 1996, 1998) шифокор ва бемор ўртасидаги 29 та аудиоёзувдаги “тасдиқ савол”ларни таҳлил қилиш натижасида ушбу саволлар нафақат бошқарув вазифасини бажариш, назорат қилиш механизмлари, балки беморни мулоқотга ундаш, суҳбатда фаол иштирокини таъминловчи стратегия сифатида фойдаланишларини аниқлаган.


Тадқиқотларда иштирок этган шифокорлар “But basically you’re feeling well, are you? каби тасдиқ саволлардан қуйидаги мақсадларда фойдаланишган:
а. Беморлардан маълумот олиш.
б. Хулоса қилиш ва тасдиқлаш.
в. Ҳамдардлик билдириш.
д. Ижобий фикр билдириш.
Мулҳолланд консультация (маслаҳат) жараёнида директивалар (кўрсатмалар) ва кўп қиррали директивлар (directives and multiple directives) ўртасидаги фарқни ажратиш муҳим деб ҳисоблайди (Мулҳолланд, 1994; 74). Мазкур нутқий жараёнда шифокор қўллаган биргина сўз ёки ибора буйруқ сифатида баҳоланмайди, балки тасдиқ, маълумот етказиш каби маъноларни ҳам англатиши мумкинлиги таъкидланади. Кўп қиррали директивлар нутқни боғловчи бирлик сифатида талқин қилиниши мумкин. Бу эса бемордан мулоқот мақсадига йўналтирилган мураккаб вазифа ёки мулоқот нутқи мақсадини аниқлаш билан боғлиқ вазифалар тўплами тушунилиши, шифокор нуқтаи назаридан эса ягона мақсадга эга бўлган вазифа тарзида баҳоланиши мумкин. Шундай қилиб, Мулҳолланд шифокор ва бемор ўртасидаги нутқ алмашинувини ўзаро таъсир ҳодисаси сифатида тушунади. Муаллиф шунингдек, беморга қатор кўрсатмалар берилганда чалкашликларнинг юзага келганлиги, шифокор ва бемор ўртасидаги ўзаро тушуниш имконияти камайганлигига ҳам эътибор қаратади (Мулҳолланд, 1994: 75). Бунга сабаб, беморлар турли тоифага кирувчи оддий, тиббий маълумоти бор, раҳбар, эмоционал, пассив, яширин, қизиққон, уятчан одамлар бўлиб, улар билан мулоқот ўрнатишда турли мулоқот усулларидан фойдаланилади.
Тиббий мутахассислар ҳамда бемор муносабатларининг ҳар томонлама тадқиқотлари натижасида клиник мулоқот ва руҳий саломатликни ривожлантиришда турли маданий қадриятларни, дистресс мазмуни ва уни юзага келишида шахс руҳияти омиллари, турли этносга тегишли бўлган кишиларнинг эътиқодларидаги фарқларни "тушунтириш моделлари" ва даволаш усуллари таклиф этилди. (Андари, 2003: 10). Шифокор ва бемор мулоқотининг муҳим омилларидан бири сифатида шифокорнинг бемордаги касалликни ижтимоий-маданий асосларини аниқлаши ва даволаш бўйича аниқ таклифлар бериши даражасига боғлиқ бўлиши мумкин. Бунда, биринчи навбатда беморнинг мулоқот жараёнидаги иштироки, фикр алмашинуви, шифокор саволларига аниқ жавоб бериши муҳим аҳамият касб этади. Беморни очиқ мулоқотга жалб этиш баъзи ҳолларда осон кечмайди. Бунга сабаб улардаги тиббий билимдаги аниқ ассиметриянинг мавжудлиги саналади. Бу борада, Лакосте беморларнинг мулоқот эҳтиёжларига эътибор қаратган ҳолда шифокорлар фойдаланадиган турли хил стратегияларни таҳлил қилиб чиқади (Lacoste 1981). Тадқиқотчининг хулосаларига кўра бемор ўз касаллиги симптомларини тиббий бўлмаган атамалар билан тасвирлаганда, шифокор эса бемор учун нотаниш тиббий бирликларни қўллаганда улар ўртасида маълум кескинлик келиб чиққанлиги кузатилган. Шунинг учун ҳам, шифокор имкони борича беморга тушунарли бўлган ва бемор психологиясига ножўя таъсир қилиши мумкин бўлган тил бирликларидан фойдаланмаслиги зарурлиги таъкидланади. Шунингдек, бемор ташаббусни олганда, яъни касаллик симптомлари борасида етказаётган ҳар қандай маълумотни тинглаши, мазкур жараёнда шифокор сукут сақлаши, савол билан тўхтатмаслик, бемор мулоҳазасига танқидий ёндашмаслик, бемор ўз мулоҳазаларини тугатгандан сўнг савол бериш орқали бемор мулоҳазаларини шунчаки расмий тан олиш каби стратегиялардан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, бемор ўзи истаган мақсадига эришиши учун драматизация стратегиясидан фойдаланиши мумкин. Мазкур ҳолда бемор шифокорга нисбатан киноя қилиш каби ўзига хос дискурсив стратегиялар орқали йўл тутади.
Шифокор ва бемор муносабатларининг ижобий кечиши беморнинг соғайиш имкониятларини кенгайтириши учун хизмат қилади. Грунингернинг таъкидлашича, ижобий мулоқотнинг самарали кечими терапевтик касалликка чалинган беморларда яхши томонга ўзгаргани кузатилган (Gruninger, 1995). Шунга қарамай, Гопинат ўз тадқиқотларида беморларнинг учдан бир қисми эпилепсия ва уни даволаш борасида докторларни етарли маълумот бермаганликда айблашганлигини (Gopinath, 2000) таъкидлайди. Бошқа бир ишда Бланчард (Blanchard, 1988) саратон касаллигига чалинган беморларнинг аксарияти маълумот қанчалик ижобий ёки салбий бўлишидан қатъи назар, тўлиқ маълумотга эга бўлишни хоҳлашларини аниқлаган. Бироқ, ёши каттароқ беморлар, консультациялардаги иштирокини пасайтириб, консультация давомида авторитар моделга риоя қилишлари ёшларга қараганда кўпроқ кузатилган.
Шифокорлар маълум ҳолларда беморнинг ўз касаллиги борасидаги тажрибасидан келиб чиққан мулоҳазаларини тан олмасликлари, сурункали касаллик билан касалланган беморлар билан мулоқотда кузатилган. Мазкур ҳолатларда шифокор ва бемор ўртасида тушунмовчиликлар юзага келиши аниқланган (Thorne, 2000). Беморнинг тиббий мулоқотдаги фаол иштироки кўп жиҳатдан берилган имкониятларга ва институционал шароитда шифокорлар томонидан қўлланиладиган лингвистик бирликлар ва стратегияларнинг мақсадга мувофиқлигига боғлиқ. Акс ҳолда беморнинг фаол мулоқотга киришишни истамаслиги, мулоқот давомида маълум ассиметрияни юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Беморларнинг нутқ услуби ҳамда уларнинг шифокорлар саволларига берган жавобидаги мулоқот услуби ҳам консультация жараёнига таъсир қилиши мумкин. Купланд (Coupland, 1994) беморлар “How are you?” ("Қандайсиз?") деган дастлабки саволга жавоб беришганини кузатган. Шу саволга беморлар жуда камдан-кам ҳолларда тиббий дискурсга мос келадиган жавоб беришган. Беморлар мазкур саволни нутқни бошлаш борасидаги одатий нутқ бирлиги сифатида қабул қилишган. Купланд тадқиқотида шифокор томонидан берилган ушбу саволнинг 80 тасидан 54 тасида беморнинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган жавобни олганлиги кузатилган. Ушбу саволга одатда бошқа маданиятларда ҳам шунга ўхшаш ҳодисани кузатиш мумкин. Хусусан, ўзбек маданиятида ҳам “қандайсиз?”, “аҳволларингиз қандай?” каби саволларга одатда ҳаётий ва ижтимоий жиҳатдан келиб чиққан ҳолда жавоб берилади. Мазкур саволлар одатий суҳбат жараёнига кириш нутқ бирлиги сифатида баҳоланади. Аслида, мазкур савол тиббий дискурсив мазмун касб этади. Умуман олганда тиббий консультациянинг аҳамиятли жиҳати мулоқотнинг бошланиши саналади. Мулоқотнинг самарали бошланиши мулоқотнинг кейинги кечимини таъминловчи восита саналади. Бунинг учун шифокор беморнинг фақат соғлиқ билан алоқадор бўлган муаммоларини аниқлашга ҳаракат қилмасдан, ҳаётий масалаларнинг соғлиққа таъсир этувчи жиҳатлари, яъни иши, касби, оилавий аҳволи каби масалаларга қизиқиш билдириши беморнинг шифокорга бўлган ишончини ошириши, мулоқотни самарали кечимини таъминлаши ва ўзаро ҳамкорликнинг фойдали самарали бўлишини таъминлайди. Шундай бўлса-да, кўпгина ҳолларда шифокорлар беморларнинг шахсий масалаларини эътиборсиз қолдиришади ҳамда фақатгина касалликка оид саволлар бериш билан чекланади. Мулоқотнинг фақатгина тиббий дискурсда кечиши беморнинг эркин мулоқотга киришишига маълум маънода тўсқинлик қилиши мумкин. Келтирилган фикр ва мулоҳазалар асосида шифокор ва бемор ўртасидаги консультатив мулоқот жараёнида қуйидагиларга эътибор қаратишни таклиф этишимиз мумкин:
- беморнинг нутқ услуби ва фаоллиги мулоқот кечимига таъсир қилиши мумкин;
- агар бемор тиббий дискурсда ташаббус кўрсатса, соҳага тегишли бўлган келишмовчиликлар юзага келиши мумкин;
- беморни даволашда тиббий дискурсдан самарали фойдаланиш бемор касаллигининг ижобий натижалари борасидаги маълумотга боғлиқ бўлади;
- агар шифокорлар ўз эмоцияларини қўллаган ҳолда лисоний стратегиялардан фойдаланишса, беморларнинг мулоқотдаги иштироки фаоллашади.
Тиббий консультатив жараён натижаси, бошқа ҳар қандай мулоқот тури сингари, қатор ижтимоий омилларга, жумладан, ижтимоий-иқтисодий мавқеи, беморнинг маълумоти, мулоқот иштирокчиларнинг жинси, ёшига ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Беморнинг ёши, ижтимоий даражаси ва маълумоти шифокор ва бемор ўртасидаги мулоқотга таъсир қиладиган муҳим омиллар саналади. Мазкур омиллар тадқиқи АҚШ ва Буюк Британияда Ротер ва Ҳолллар томонидан амалга оширилган. Бунда беморнинг ижтимоий қатлами ва шифокорнинг фаоллиги даражаси ўртасидаги боғлиқлик таҳлил қилинган. Жумладан, юқори ижтимоий табақа ва яхши маълумотга эга бўлган беморлар консультация учун кўпроқ вақт сарфлаганликлари ҳамда касаллигига оид кўпроқ маълумога эга бўлишга ҳаракат қилганликлари аниқланган. Бундан ташқари, олий маълумотли кишилар ишчи ва хизматчиларга қараганда ўзларининг соғлиғи билан боғлиқ муаммога қарши курашишда фаолроқ бўлганликлари келтирилади. Шунингдек, тиббий мулоқотдаги фаоллик ёш билан боғлиқ жиҳатлари ҳам тадқиқ этилган (White, 1984). Жумладан, ёши каттароқ беморларга қараганда ёшроқ беморлар ўзларининг шифокорлари билан тез-тез тўқнаш келишган ҳамда шифокор консультациясига кўпроқ амал қилиши аниқланган. Тиббий дискурсда гендер иштироки алоҳида ҳодиса сифатида тадқиқотлар олиб борилганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Жумладан, Ғарбда олиб борилган тадқиқотларда аёл бемор иштирок этган шифокор бемор мулоқоти кечими кутилмаган натижалар берган. Хусусан, консультация жараёнида аёл беморларнинг психоэмоционал ҳолатининг ўзгарувчанлиги, шифокор етказаётган маълумотга эътиборсизлиги, мулоқот жараёнини ўзлари бошқаришга урунишларининг юқори эканлиги кузатилган. Гарчи баъзи аёллар савол беришни ноўрин хатти-ҳаракатлар деб ҳисоблашса ҳам (McKenzie, 2002), бошқа тадқиқотларда айнан аёллар шифокорларига керагидан ортиқ саволлар билан мурожаат қилишган. Бу эса, шифокорлардан мулоқотда фаол бўлишлари, кўпроқ маълумот беришларига имкон бераган (Pendleton, 1980; Roter, Hall, 1992;Waitzkin, 1985;Wallen, 1979). Бундан ташқари, тиббий дискурсда гендер муносабатларига алоқадор махсус тадқиқотлар ҳам ўтказилган. Жумладан, Ротер ва Холлнинг тадқиқотлари шифокорлар аёл беморлари билан кўпроқ тиббий жаргондан фойдаланганликларига бағишланган. Тадқиқот шифохонага мунтазам ташриф буюрадиган 100 аёл беморнинг шифокорлари билан мулоқот таҳлили қилинган. Шифокорлар тиббий жаргонни қўллашганда ушбу тиббий атамаларни аниқлаштириш учун аёллар кўпроқ саволлар беришганлиги аниқланган (Roter, Hall, 1992; 43). Мазкур тадқиқотда аёл беморлар шифокорга тиббий хусусиятга эга бўлган маълумотни эркак беморларга қараганда кўпроқ беришганлиги кузатилган. Бу, эҳтимол аёлларда тиббиётга алоқадор бўлган атамалар борасида кўпроқ маълумот олишга қаратилган муносабат сифатида баҳоланган.
Умуман олганда, тиббий дискурсда ижтимоий омиллар таҳлили нафақат тиббий мулоқотнинг ривожланишига, балки кейинги тиббий бошқарувга ҳам таъсир қилиши мумкин. Жумладан, Фишер Америкада истиқомат қилувчи турли ирққа мансуб бўлган аёлларни бир хил соғлиқ муаммоси билан мурожаат қилишганда уларнинг мулоқот қилиш хусусиятларини таҳлил қилиш жараёнида ёш оқ танли аёлларни консерватив усулда бошқариш мумкинлигини ва кекса мексика миллатига мансуб америкалик аёлларда гистеректомия қилиш эҳтимоли юқори бўлганлигини аниқлаган (Fisher, 1993; 166). Шифокор-бемор мулоқотини лингвистик тадқиқ қилишда, тиббий дискурс жараёнида мулоқотга таъсир қилувчи мураккаб ижтимоий-маданий ва ижтимоий-иқтисодий фарқланишларни эътиборга олиш муҳим аҳамият касб этиши кўзга ташланди. Тиббий дискурсга алоқадор тадқиқотларда иштирокчиларнинг ижтимоий қатлами ва маданий гуруҳини иложи борича бир хил даражада сақлашга ҳаракат қилинган, шу билан бирга беморларнинг ёши тақсимоти назорат қилинган.
Тиббиёт ходимларининг мулоқот жараёнига миллий-маданий, профессионал, шахсий хислатларни қамраб оладиган умумий факторлар таъсир этади. Шифокорларнинг жамиятда тутган ўрни, улар бажарадиган вазифалар миллий-маданий хусусиятлар билан узвий боғлиқликда амал қилади. Уларда умумий профессонал мажбуриятлар мавжуд бўлса-да, шифокор ҳам ўзлари фаолият юритаётган жамият ва маданият вакиллари саналади. Профессионал масалалар ўз ичига шифокорлик этикаси, хулқ-атвор, ўзини тутиш қоидалари каби мажбуриятлар ва ҳозирги кундаги тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган тушунчаларни қамраб олади. Шахсий масалалар эса тиббиёт ходимининг тиббий амалиёти, фаолият юритаётган ташкилотдаги ички муҳит, муассасадаги тиббиёт ходимларининг ўзаро муносабатлари, шифокорнинг ўзи соғлиги, оилавий муҳити, иқтисодий аҳволига (бизда кўпироқ) боғлиқ тарзда кечиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш муассасаларининг формал ва формал бўлмаган муҳим жиҳатларидан бири шифокорлар билан юзма-юз суҳбатидан ташқари беморларга етказиладиган маълумотларнинг альтернатив манбасини ишлаб чиқишга қаратилмоқда. Уларнинг баъзилари беморлар учун маълумотлар варақаси, дори-дармонлар варақаси каби маълумотлар базасига киритилган. Лекин, мазкур маълумотларнинг сифати, уларнинг ўқилиш даражасидан келиб чиққан ҳолда фактик маълумотларга асосланганлиги борасида шубҳалар юзага келмоқда (Coulter, 1999). Қарор қабул қилиш воситаси сифатида беморларга бу каби маълумотларни етказиш уларнинг муҳим қарорга келишларига таъсир ўтказиши мумкин (O’Connor, 1999).
Ҳозирги кунда тиббиётга оид маълумотларни интернет тармоқларидан, интернет кутубхоналаридан етарлича топиш мумкин. Умумий планда буни ижобий томонга ўзгариш сифатида баҳолаш мумкин. Аммо, бу инглиз, рус ва шу каби жаҳон тилларини билиш билан боғлиқ. Ўзбек тилида эса интернет орқали етарли тиббий маълумотларни топиш қийин. Бу эса жамиятимиздаги ўқимишлилик, тиббий маълумотга ва маданиятга эгалик борасида фарқларни юзага келтириши мумкин. Қанчалик мантиққа зид бўлмасин, ҳозирги кунда шифокорлар маълум даражада тиббий маълумотга эга кишилар билан енгилроқ мулоқотга киришишади.
Шифокорлар ҳам беморлар ҳам ўз компитенцияларидан келиб чиққан ҳолда эксперт саналишади. Аммо, тажриба ва кўникма нуқтаи назаридан бир-биридан тубдан фарқ қилади. Шифокорлар ўқиш жараёнида ва иш амалиётида техник ва когнитив томонлама эксперт саналишса, беморлар эса касаллиги билан боғлиқ маълумотлар тарихи (агарда маълум муддатдан бери давом этаётган бўлса), ўз турмуш тарзи, ҳаётий сабоқлари билан ўзига хос эксперт саналишади.
Шифокор ва бемор ўртасидаги суҳбат биринчи навбатда бемор учун жисмоний ноқулайлик таъсирида юзага келган қўрқув ҳиссидан қутулишга қаратилса, иккинчидан уни безовта қилаётган ташвиш сабабларини аниқлаш ҳисобланади. Мазкур вазиятда беморнинг соғлиғи жойидалиги борасидаги маълумот етарлидир. Шифокор ва бемор мулоқоти жараёнида улар ўртасидаги муносабат ўзаро ҳамкорлик асосда қурилиши масала моҳиятини ойдинлаштириш учун хизмат қилади. Шифокор нутқ жараёнида бемор кутаётган жавобни англаши ва шу аснода мулоқот қурилишини таъминлаш талаб этилади. Ушбу мулоқот бемор ҳолатининг яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Шифокор томонидан қўйиладиган ташхис аниқроқ бўлиши учун бемор ҳам шифокор томонидан қўйиладиган саволларга аниқ жавоб бериши муҳим аҳамиятга эга. Дебра Ротер коммуникатив трансформация принципларидаги ижобий ўзгаришларни қуйидаги турларини санаб ўтади: 1) суҳбат пациент (бемор)нинг эҳтиёжи учун хизмат қилиши ва шифокор беморнинг касаллигига тааллуқли ҳар қандай ҳикоясини тинглаши керак; 2) мулоқот махсус экспертиза сифатида беморнинг жисмоний ҳолатини ўрганилишига қаратилиши керак; 3) мулоқот беморнинг руҳий ва жисмоний ҳолатини акс эттириши ҳамда унинг ўз ҳолатига бўлган муносабатини аниқлашга қаратилиши керак; 4) мулоқот шифокор ташхисининг фойдали томонга ўзгариши учун хизмат қилиши керак; 5) мулоқот суҳбат жараёнидаги эмоционал жиҳатларни эътибордан қочирмаслиги ва унинг таркиби сифатида амал қилиши керак; 6) мулоқот ўзаро ҳамкорлик принципларига асосланган бўлиши ва ташхислар очиқчасига муҳокама қилиниши талаб этилади; 7) мулоқот иштирокчиларда одатий вазифалардан, мулоқот мавзусидан четга чиқишга, эркин фикр алмашишга ва тиббий соҳага оид суҳбатнинг самарали кечимига кўмаклашиши керак; 8) мулоқот шифокор-бемор муносабатларини ривожлантиришга ёрдам бериши керак, чунки ўзаро муносабат даволаш жараёнини шакллантириш қудратига эга (Debra L., 2006; 6).
Беморнинг атрибутини билиш, беморнинг шахсий ва ҳиссий тажрибаларини очиб беришга ёрдам бериши мумкин, аслида ташриф буюришга нима ундаши мумкин. Бироқ, бемор бехабар ёки аҳмоқ бўлиб кўринишдан қўрқиб, ўз фикрларини кўнгилли равишда бошламаслиги мумкин. Бемор аломатлар ҳақида нотўғри биомеханик изоҳга эга бўлиши мумкин, маълумот ва тушунтиришга муҳтож бўлиши мумкин, ёки бемор "илмий изоҳ" га зид бўлган диний ёки маданий қарашларда изоҳлаш мумкин (Debra L., 2006; 8).
М. Эдвардс ва унинг ҳамкасблари томонидан ўтказилган қизиқарли тадқиқот шундан далолат берадики, бу иккинчисидир (Edwards M, Davies M, Edwards A. 2009; 37-52.). Сурункали касал беморларни ўрганиш натижаларига асосланиб, муаллифлар оптимистик беморларнинг соғлиғи ҳақида реал тасаввурга эга эмаслиги, аммо ўз-ўзини даволаш билан шуғулланиш эҳтимоли кўпроқ деган хулосага келишди. Бундан ташқари, ўз-ўзини парвариш қилиш билан шуғулланишнинг кучайиши 6 ойдан кейин жисмоний фаолиятнинг яхшиланишига олиб келди.
Тиббий ёрдам бериш жараёнида шифокор томонидан эмоциялардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Мулоқот жараёнида эмоцияни қўллаш билан ўзаро боғлиқ учта усул мавжуд. Биринчидан, шифокор ҳам, бемор ҳам ҳиссиётларга эга. Шифокорлар ва беморларларнинг ички ҳис-туйғуларга таъсир қилиш кўникмаларини шакллантириш беморлар билан мулоқот жараёнида ўз кўникмаларидан самарали фойдаланиш талаб этилади. Ички ҳис-туйғуларга таъсир этиш турли психоэмоционал вазиятларни юзага келтириш орқали бемор онгида ўзига бўлган ишончни шакллантириш, етказилаётган маълумотларга ишлов беришда кузатилади (Ness D. E., 2007; 139-144.).
Тиббий мулоқот кўникмаларини таҳлил қилишда учта кенг турдаги кўникмаларга эътибор қаратиш лозим:
1. Таркибий кўникмалар; соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари, мутахассислари ўзаро мулоқот қилишлари жараёнида қанақанги нутқий актлардан фойдаланиши, уларнинг саволлари ва жавобларининг моҳияти, улар тўплайдиган ва берадиган маълумотлар, улар муҳокама қиладиган муолажалар;
2. Тиббий жараёнга оид кўникмалар; мулоқот қурилишини шакллантиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар - беморлар билан мулоқот қилиш усуллари, касаллик тарихини таҳлил қилиш ёки маълумот бериш билан шуғулланиш усуллари, улар фойдаланадиган оғзаки ва оғзаки бўлмаган кўникмалар, бемор билан муносабатларни ривожлантириш стратегиялари, мулоқот жараёнида вазиятни қўлга олиш;
3. Сезги қобилиятлари; мулоқотга киришган беморнинг ўй-хаёлини ҳис қилиш, вазиятни баҳолаб, ички қарор қабул қилиш, тиббий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш учун бор имкониятларни режалаштириш, беморнинг шифокорга бўладиган муносабатини тахмин қилиш; ўзининг шахсий имкониятларини баҳолаш, яъни раҳмдиллик, эҳтиёткорлик, яхлитлик, ҳурмат ва мослашувчанлик кабилар; бемор ҳақидаги ҳис-туйғулари ва фикрлари, касаллик ва уларга тегишли бошқа масалалар тўғрисида хабардорлиги; ўзларининг шахсий тушунчалари ва ишончлари, ўзларининг холисликлари ва тиббиёт ходимини чалғитиши мумкин бўлган ҳолатларни эътибордан четда қолдирмаслик кабилар.
Шифокор ва бемор мулоқотнинг самарали кечишида беморнинг тиббий тарихи борасидаги маълумот ҳам муҳим аҳамият касб этади. Беморнинг тиббий тарихи, одатда, маълум анъаналарга бўйсунади:
- бемор шикояти
- ушбу шикоят тарихи
- касаллик тарихи
- оилавий тарих
- шахсий ва ижтимоий тарих
- гиёҳвандлик ва аллергия тарихи
- функционал сўров / тизимларни кўриб чиқиш
Тресолини соғлиқни сақлаш жараёнини концептуаллаштиришда "муносабатларга асосланган даволаш" усулини таклиф қилди. Бунда шифокор ва бемор муносабатларининг табиати, мулоқотнинг сифати соғлиқни сақлаш учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва тиббий хизмат кўрсатиш тизими муҳим ўрин тутишини аниқлашга ҳаракат қилди (Tresolini, 1994). Ушбу парадигмада шифокор ва бемор ўзаро муносабатларга асосланган ёрдамнинг тўртта тамойилини белгилаб берди: (1) соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ўртасидаги муносабатларда шахсий хусусиятларга эътибор қаратилиши, (2) нутқий таъсир ва эмоционал муносабатлар мулоқотнинг муҳим таркибий қисми сифатида баҳоланиши, (3) соғлиқни сақлаш билан боғлиқ барча муносабатлар матни ўзаро таъсирга асосланилади (4) соғлиқни сақлаш соҳасида ҳақиқий муносабатларни шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш ахлоқий жиҳатдан жуда муҳим саналади. Ўзаро муносабатларга асосланган ёндашув ёрдамда беморлар ва тиббиёт ходимлари ўртасидаги муносабатлар асосий ҳисобланади. Аммо тиббиёт ходимларининг ўзаро, бир-бирлари билан ва жамоатчилик билан мулоқот усуллари ҳам тиббий дискурс таҳлилида муҳим аҳамият этиши таъкидланади (Tresolini, 1994). Ўзаро муносабатларга асосланган тиббий ёрдам ва беморга йўналтирилган даволаш бир-бирини тўлдирувчи парадигмалар сифатида тан олиш мумкин.
Тиббий дискурс доирасида беморга йўналтирилган ёндашувнинг клиник вазиятлардаги ҳар бир суҳбатда шифокорнинг ва беморнинг кун тартибига эътибор қаратилиш лозимлиги таъкидланади (Mischler, 1984; Campion, 1992; Epstein. 2000; Barry, 2001). Бунда, касалликка физиология нуқтаи назаридан ёндашилади ва касалликнинг асосий аломатлари ва белгиларини излаш шифокорнинг вазифаси деб, баҳоланади. Беморнинг "касаллиги" учун ташхисни аниқлаш шифокорнинг анъанавий ва марказий кун тартиби саналади. Касалликка шифокор хулосасидан фарқли ўлароқ, беморнинг ўзига хос касаллик тажрибаси, муносабати ҳам сабаб бўлади. Ҳар бир бемор ўз касалликларини қандай қабул қилиши, бошдан кечириши ва унга қарши курашишдаги қарашлари эътиборга олинади. Бу ҳол одатда, сурункали касалликка чалинган беморларда кузатилади. Мазкур беморларда ўзларининг касаллиги борасидаги нуқтаи назари шифокор ўйлаганидек тор бўлмаслиги мумкин. Мазкур ҳолларда ҳар қандай касаллик келтириб чиқарадиган эмоциялар, фикрлар, ташвишлар беморни ҳаётга бўлган муносабатини ўзгаришига таъсир этиши мумкин. Бу бемор психологияси билан боғлиқ бўлиб, биринчи навбатда мулоқотни ижобий руҳда қуришга ҳаракат қилиниши лозим.
Беморлар касал бўлишининг асосий сабаблари турлича бўлиши мумкин. Кўпгина ҳолларда бирор бир асосий патологик касаллик аломатларининг асосий сабабини топиш мураккаблик туғдиради. Мисол учун тиббиётда беморнинг руҳияти, тушкун кайфияти ошқозон оғриғига олиб келган ҳолатлар ҳам учрайди.
Тиббиётнинг энг катта қизиқишларидан бири – бу бир хил касаллик ҳар қандай одамда турли хил кўринишда учрайди ва ҳар хил аломатларни келтириб чиқариши мумкин. Яқинда, бутун дунёни ларзага солган коронавирус касаллигининг умумий симптомлари бир хил бўлса-да, унинг юзага келиш симптомлари турлича намоён бўлганлиги ва ҳар хил одамларда турлича асоратлар қолдирганлиги даволовчи шифокорлар ва шу касаллик билан касалланган беморлар томонидан қайд этилган (https://www.thelancet.com/journals/lanpsy/article/PIIS2215-0366(20)30484-3/fulltext). Бунда, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар томонидан тарқитилган маълумотлар орқали инсонларда ўхшаш белгилари кузатилганда беморларнинг реакцияси кўплаб салбий оқибатларга олиб келган. Айниқса, ушбу касалликка қўйилган ташхис баъзи беморларни шок ҳолатига олиб келганлиги ҳам маълум (https://jamanetwork.com/journals/jama/fullarticle).
Беморларнинг ҳиссиётлари, хавотирлари, умидлари, шифокорлар томонидан аввалгига нисбат ҳам қўллаб-қувватлаш тизимини янада шакллантириш муҳимлигини кўрсатди. Индивидуал ҳолатларда шифокор ва бемор мулоқотида беморларнинг касалликка нисбатан муносабатларининг ўзгариши, балки уларнинг ушбу касалликка курашиш қобилиятига, касалликнинг жисмоний таъсирини енгишга ҳам мувофиқ бўлган ҳолатлар кузатилди (https:// q=howdidpatientswin%20covid19web) .
Тиббиёт инсонни нафақат маълум муолажалар орқали ёрдам бериш, балки инсониятнинг маълум қайғуга дучор бўлган вазияти, жисмоний ва руҳий жиҳатдан одамга ёрдам беришга йўналтирилган инсоний инстинкт, инсоннинг инсонга бўлган ижобий муносабатлари билан ҳам алоқадор ҳодиса саналади. Тиббиёт соҳасининг энг муҳим жиҳати ҳам инсонпарварликка қаратилганлиги билан белгиланади. Бунга, тиббий ёрдамга асосланган “Халқаро қизил хоч” ташкилоти мисол бўла олиши мумкин.
Бугунги кунда замонавий тиббиёт илмий-текширувларга асосланган бўлиб, мавжуд касалликни даволашга қаратилган (Spencer, 1990; 2). Аммо, тиббиёт соҳасининг ривожланганлиги билан, ушбу соҳада етарлича муаммолар мавжуд. Бу борада О. Солиҳ замонавий тиббиётни кескин танқид остига олади. Олиманинг фикрича, касалликларни даволаш чоралари сифатида қилинган муолажалар акс таъсир қилиб, бугунгача маълум бўлмаган касалликларни юзага чиқармоқда. Чунки замонавий тиббиёт фалсафаси пойдеворидан бошлаб хатога қурилган. Масалан, замонавий тиббиёт инсон баданида ҳарорат (температура) юксалса - уни пасайтирувчи, қон босими кўтарилсa - уни туширувчи, инфекция тушса – антибиотик қўллашни ўргатади. Яъни замонавий тиббиёт касалликни эмас, симптомларини кетказишга ҳаракат қилади. Бу даво эмас, балки жонли организм иммунитетига эълон қилинган шиддатли ва давомли урушдир. Бизнинг иммун тизимимиз бу зарарли "тиббий экспериментлар" ҳужумига қарши омонсиз қаршилик кўрсатмоқда ва то чўкиб, хароб бўлгунга қадар таслим бўлмаяпти. Иммунитет тизими чўкканидан кейин эса, касалликлар киши бошига бирин-кетин ёғила бошлайди (Солиҳ О., 2012; 8).
У. Миллернинг фикрича, тиббий даволаниш борасидаги беморларга эркин муносабатларини билдириш имкониятини яратиш зарур саналади. Муаллифнинг таъкидлашича, ҳар бир инсонда “ички шифокорлик” хусусияти бўлиб, беморларни мулоқотда фаол иштирок этиш орқали соғлиқни сақлашга қаратилган жамоанинг аъзосига айланиши мумкин (W. Miller, 2002).
Шифокор-бемор муносабатларининг характерини баҳолашда тиббиёт соҳаси бўйича психолог ДеМаттео, шифокор-бемор муносабатларининг учта асосий моделини тавсифлайди: (1) фаол-пассив модел, бунда бемор даволаниши жараёнида фаол иштирок эта олмайди, аксинча шифокор фаоллик кўрсатади; (2) диагностика ва даволаш учун масъулиятнинг асосий қисмини шифокор ўз зиммасига оладиган кўрсатма-ҳамкорлик модели; (3) диагностика тадқиқотларини режалаштириш орқали даволашни танлаш ва амалга ошириш модели (DiMatteo, 1986; 194). Муаллиф таклиф этаётган мазкур моделлар даволаш жараёнининг ҳар бир йўналиши бўйича биргаликда қарор қабул қилишни ўз ичига олмайди. Шунинг учун ҳам мазкур моделлардан фақатгина учинчи моделни маъқуллашимиз мумкин. Чунки, тиббий дискурсда ўзаро фаоллик ва ҳамкорлик мулоқотнинг самарали кечиши билан бир вақтда даволашнинг алтернатив усулларидан фойдаланиш имконини кенгайтиради. Шунингдек, ҳамкорликда ишлашда маъсулият фақатгина шифокорга юклатилиб қолмасдан, бемор учун ҳам касаллик борасидаги тушунчаларини кенгайишига ёрдам беради. Ўзаро ҳамкорликда савол ва жавоблар, мулоҳазалар, фикрлар эркин ифода этиш имконини юзага келтиради. Ўзаро ҳамкорлик модели шифокор ва бемор фикр алмашинувини энг самарали усули сифатида баҳолаш мумкин. Мазкур жараёнда шифокор беморнинг соғлиғини тиклашда нафақат ўз тажрибасини қўллайди, балки бемор муносабатини эътиборга олган ҳолда алтернатив усулларни ахтаради. Шифокор ва бемор буни фақат аниқ ва самарали мулоқот ёрдамида амалга ошириши мумкин. Масалан:

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish