Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти


Инглиз ва ўзбек тиббий нутқларининг миллий-маданий воқеланиши



Download 0,73 Mb.
bet23/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

3.2. Инглиз ва ўзбек тиббий нутқларининг миллий-маданий воқеланиши
Тиббиёт ходими ва бемор ўртасидаги мулоқот таҳлили бўйича тадқиқотлар олиб борган Байрн Лонгнинг кузатишича шифокорлар одатда бир хил оғзаки нутқ ва нутқий актлардан фойдаланади. Муаллифнинг таъкидлашича, улар ўқиш, иш жараёнида бир хил услубий кўникмани шакллантириб олишади ва ҳар доим шу асосда нутқларини қуришади. Аммо, уларнинг услубларига таъсир этувчи омиллар сифатида қуйидагилар келтирилади: 1) доктор фаолиятида маълум кризиснинг юзага келиши; 2) беморнинг гендери; 3) беморнинг ёши; 4) белгиланган жадвалдан вақтнинг ўзгариб кетиши (Бирн, Лонг,1976; 131). Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳолатлардан ташқари шифокорнинг коммуникатив услубига жамоа ўртасидаги муҳитнинг ўзгариши, беморнинг психоэмоционал ҳолати, беморнинг тиббиёт соҳасига оид билимлари, бемор томонидан қўлланиладиган провакацион саволлар ҳам таъсир ўтказиши мумкин. Муаллиф шифокор ва бемор мулоқот турларини “шифокорга марказлашган” (doctor centered), “беморга марказлашган” (patient centered) турларга ажратади. Лекин, “шифокорга марказлашган” ва “беморга марказлашган” мулоқотнинг изоҳлари бир хилда эмас. Таъкидлаш жоики, мазкур мулоқот усуллари миллий менталитет, миллий-маданий жиҳатларни эътиборга олинишини ҳам талаб қилади. Бу ушбу этносга хос бўлган тиббий мулоқот усулларини қамраб олади. Маълумки, ҳар бир этносда ўзига хос тиббий даволаш усуллари билан бир қаторда тиббий лексикаси, тиббиётга оид лингвоконцептуал бирликлар учрайди. Жумладан, ўзбек тиббий нутқида Боши айланмоқ –мувозанатни йўқотмоқ (ЎТИЛ 1, 55).
Брайн Лонг кузатишлари инглиз тилида сўзлашувчи тиббиёт ходимларига хос хусусият саналади.
Умуман олганда мазкур нутқ ифодаларини формал услуб сифатида баҳолаш мумкин. Аммо ҳар бир маданиятда тиббий дискурсни таркибига кирувчи лингвомаданий хусусиятга эга нутқ ифода воситалари ҳам мавжуд. Мазкур лингвомаданий хусусиятга оид нутқ ифодалари ўша тилга хос фразеологик бирликларнинг қўлланиши, маълум вазиятларда тиббиётга хос бўлган паремеология бирликдан фойдаланиш, тиббий лисоний бирликларни қўллаш киради.
Ҳар бир маданиятда тиббиёт формал тиббиётдан (шифохона, шифокор, ҳамширалар, соғлиқни сақлаш муассасалари ва шу кабилар) ташқари авлоддан авлодга ўтиб келадиган тиббий йўл билан даволаш усуллари мавжудлиги борасида маълумотлар мавжуд. Мазкур маълумотлар маълум маънода инглиз ва ўзбек лингвомаданиятидаги паремеология бирликда ўз ифодасини топади. Масалан: The mere scent of a mother is medicine (981); Sorrowing in the heart is no remedy for the body (153); Бемор тузалгиси келса, табиб ўз оёғи билан келур (ЎТИЛ, 227).
Маълумки, шахс соғлиғи тана фаолиятига боғлиқ бўлиб, уни фаоллигини таъминлашда кенг жорий ҳаракатларини тарғиб этувчи лисоний бирликлар ҳам ҳар бир маданиятга алоҳида ўрин тутади. Health is the greatest wealth (25); Sickness does not recognize the good. Соғ танда соғлом ақл. Ўзбек маданиятида инсон соғлиғи унинг фаолиятини муҳим қисми сифатида тан олинади. Бунда шахснинг жисмоний ҳолатига кенг эътибор қаратилади. Мазкур тушунча “забардаст”, “навқирон”, “дардини енгмоқ”, “оғир нафас олмоқ”, ва шу каби бирликларда ўз ифодасини топади.
Шифокор ва бемор муносабати жараёнида мулоқот кечими шифокор томонидан бошқарилади. Бу жараён ҳам маълум миллий-маданий жиҳатларда кўзга ташланади.
Кўнгли айнимоқ- кўнгли беҳузур бўлмоқ, қайт қилгиси келмоқ // Мияси айнимоқ –эс ҳушини йўқотмоқ (ЎТИЛ 1, 57) Илиги бақувват (ЎТИЛ, 189) Боши ёстиққа етмоқ-касалланмоқ (ЎТИЛ, 336)
Байрн Лонгнинг таъкидлашича, шифокорга марказлашганлик ижтимоий психология нуқтаи назаридан баҳоланади ва ваколат концептига бирлашади. Шифокорга марказлашганлик усули шифокорнинг бемор билан боғлиқ масалани тушунишни ёки билишни хоҳлаши, бемор билан мулоқотга киришиш ва мулоқотни бошқаришни қай даражада истакнинг мавжудлигига боғлиқ. Беморга марказлашган усулда беморнинг даволанишга бўлган қарорларини қамраб олувчи, мулоқотни беморнинг истак ва хоҳиши асосида қурилиши назарда тутилади. Одатда, шифокорга марказлашган усулда шифокор саволлар орқали масала моҳиятини англашга, ўз фикрини беморга етказиш ва уни ишонтириш асосий ўринда туради (Бирн, Лонг, 1976; 145). Шифокорга марказлашган усулни қўллайдиган шифокорлар одатда бемор томонидан келтирилган мулоҳаза, фикрларга кўп эътибор қаратишмайди. Мисол учун бемор шифокорга уни безовта қилаётган масала борасида ўз ҳис-туйғуларини ифодалаганда шифокор кўпроқ далилий масалага тааллуқли саволлар орқали нутқ вазиятини бошқаришга ҳаракат қилади. Беморга марказлашган мулоқот усулида, одатда шифокор адресат вазифасида иккинчи планда бўлиши, мулоқотни режалаштирилгандан кўпроқ давом этиши, мулоқотнинг чўзилишига олиб келиши мумкин. Аммо, шифокорга марказлашган усулда оғзаки нутқ ўз мулоҳаза ва ташхисига ишонч ҳосил қилишга қаратилади.
Текширув жараёнида шифокор услубининг фазалари:

Беморга марказлашган услуб

Шифокорга марказлашган услуб

Шифокор жимлик сақлайди, тинглайди, кузатади

Шифокор аниқлик киритувчи, таҳлил усулларидан фойдаланади

Шифокор таҳлил ва текширув усулларини қўллайди

Шифокор маълумот йиғади

Таклиф, кузатиш, руҳлантириш, бемор фикрини тинглаш, тушунча ҳосил қилиш, мушоҳада қилиш

Умумий саволлар, аниқлаштирувчи саволлар, такрорлаш, кузатув, тасдиқлаш, умумийлаштириш

Бевосита савол, тасдиқ саволлар, такрор, текширув, тадқиқ, таҳлил

Бевосита кассалликка доир саволлар, аниқлаштирувчи саволлар, хулоса таклиф.

Шифокор ва бемор мулоқотида “нутқий таъсир” тушунчаси муҳим аҳамият касб этади. Нутқий таъсир таҳлили кўпгина ҳолларда социолингвистлар, психологлар, когнитив тилшунослар томонидан қўлланилади. Шунинг учун ҳам мазкур тушунчага аниқ таъриф бериш мушкул. Вебернинг таъкидлашича, “нутқий таъсир – ижтимоий муносабатларда амал қилади. Бунда нутқнинг бошланиш фазаси, саволлар орқали амалга ошириладиган нутқий актлар турлича категорияларга ажратилган. Жумладан, Байрн Лонг саволлар берилиш жараёни шифокорга марказлашган, маслаҳатлар берилиши ва даволанишни тайинланиши фазасини беморга марказлашган турлар сифатида баҳолайди (Бирн, Лонг,1976; 109).
Мишлернинг таъкидлашича тиббий нутқ икки хил аниқ ва антагонистик турларга бўлинади: “voice of the lifeworld” доминант тушунчаси “voice of medicine” тушунчасига мос келмайди (Мишлер,1984: 63). Ушбу фикр Барри ва бошқалар томонидан танқид қилинган (Барри, 2001). Улар шифокорлар беморларини жисмоний ёки психологик муаммолардан шикоятларини тинглаш, шу асосда ўз нутқлари модулларини шакллантириш муҳимлигини илгари суришади. Жумладан, Силверман тиббий нутқни ижтимоий нутқ фаолияти сифатида қабул қилишни таклиф қилади. (Сильверман, 1987). Бу эса ижтимоий-муносабат доираси ҳар қандай вазиятда тиббиёт билан ўзаро таъсирга киришиш имкон мавжудлигидан дарак беради. Ижтимоий муносабатларнинг тиббий нутққа ўзаро таъсири ҳақидаги ғояни Коҳен-Кол ҳам мақуллайди (Cohen-Cole, 1991). У беморларнинг тиббий ҳолатига, шунингдек уларнинг ҳиссиёти ва мотивация эҳтиёжларига қараб қуйидаги вазифаларни таклиф қилади:
- беморнинг муаммосини тушуниш учун маълумотларни йиғиш;
- ўзаро муносабатларни ривожлантириш ва беморнинг ҳис-туйғуларига жавоб бериш;
- беморларда тиббий таълим ва соғайишга йўналтирилган мотивацияни ривожлантириш.
Мазкур учта вазифа тиббий маслаҳат таркибига киритилади. Тиббий маслаҳат учун шифокорлар беморларининг соғлиғи тўғрисида аниқ маълумот тўплаш, беморни белгиланган даволанишга нисбатан тайёрлаш ва соғлиқни тиклашга йўналтирилган натижаларига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳиссий ва ижтимоий муаммоларни ўрганиш ҳам муҳим саналади. Шундай қилиб, тиббий дискурснинг мазкур уч вазифасига кирувчи моделлар ёрдамида шифокор ва беморнинг мулоқот кечимини енгиллаштиришга эришилади ҳамда психоэмоционал таъсирга мўлжалланган нутқ моделнинг қўлланилишини акс эттиради (Коэн-Коул, 1991: 7).
Тиббий дискурсда нафақат тиббиётга оид билим ва кўникмалар, шифокор ва бемор суҳбати, тиббий ҳужжатлар балки, инсонларнинг когнитив фаолияти билан алоқадор бўлган соғлиқ тушунчаси, мазкур тушунчанинг этнос тафаккурида шаклланганлигига ҳам эътибор қаратилади. Соғлиқ тушунчаси инсон фаолиятидаги турмуш тарзи, физиологик салбий ҳодисалар (касаллик номи билан аталадиган) ва шуларга нисбатан муносабатларнинг тилда, нутқда акс этишини ҳам қамраб олади. Мазкур муносабатлар тилда, нутқда акс этишини ҳам қамраб олади. Мазкур муносабатлар маълум фразеологик бирикмалар, мақоллар ёрдамида нутқда фаоллашади. Бу каби бирикмаларга инглиз тилида “It’s the owner of the body Who looks out for the body”; “God never gives His children pain without help”; “There is no malady that doesn’t have remedy” ва ҳоказоларда ўз ифодасини топади. Бу каби нутқ ифода воситалари ўзбек лингвомаданиятига ҳам хос хусусият саналади. Мисол учун “Дардини берган шифосини беради”; Соғлиқ-туман бойлик”; “Обрў тиласанг кам де, сиҳат тиласанг кам е” кабиларда ифода планига кўчади.
Шифокор томонидан тақдим этиладиган маълумотлар миқдори бемор билан маслаҳатлашган тарзда ва унинг шахсий истак-хоҳишига асосланиб ошкор этилиши мумкин. Бунда, бемор ва шифокор суҳбатида маълум фразеологик бирикмаларнинг, махсус тиббиётга оид лексик бирликларнинг ишлатилиши нафақат мулоқот самарасига, балки бемор соғлиғи билан боғлиқ ҳодисаларга ҳам таъсир этиши мумкин. Бунда иккала томон ҳам кўзланган мақсадга эришади. Шифокор ва бемор мулоқотида нафақат мулоқот стратегияси, балки мулоқот мақсадига эришилиш учун суҳбат давомида шифокор доминант вазифани бажариши ва мулоқот жараёнини тўлиқ назорат қилиши талаб этилади (Онг, 1995). Шунингдек, мулоқотдан беморнинг қониқиш ҳосил қилиши, бевосита беморга етказилган тиббий маълумотни хотирада сақлаб қолиши, вазиятни англаб етишига, кейинги мулоқот жараёнига мослашишига асос бўлиб хизмат қилади. Мазкур ҳолда “дардни енгасиз”, “хавотирга ҳожат йўқ” каби фразеологик бирикмалар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Умуман олганда, шифокор ва беморнинг мулоқот жараёнида лисоний ифода қуйидагилар билан боғлиқлигини кўрсатди:
- шифокор ва бемор ўртасида илиқлик ва дўстликнинг юзага келиши;
- беморларнинг умиди тўлиқ оқланиши;
- бемор учун таниш иборалар ва кўрсатмалардан фойдаланиш.
Шу аснода, тиббий мулоқот жараёнида миллий-маданий лисоний бирлик ва бирикмалардан фойдаланишнинг қуйидаги хусусиятларини келтириб ўтишимиз мумкин:
а. Бемор ҳам, шифокор ҳам ўзини эркин ҳис қилади;
б. Иккала томон ҳам маълумот алмашишда қўлланиладиган фраза ёки ибораларнинг мазмунини тушунади;
в. Шифокор ва беморда эркин мулоқотга киришиш имконияти ошади;
д. Даволанишда ижобий томонга ўзгариш содир бўлишига кўмаклашиши мумкин.
Олиб борилган тадқиқот жараёнида даволанадиган бемор ва даволовчи шифокор даволаш жараёнида маълум тиббиётга оид лингвомаданий фразеологик бирикмалардан фойдаланилганлиги кузатилган. Мазкур тадқиқотлар “биргаликда қарор қабул қилиш” услубига асосан амалга оширилган бўлса-да, мулоқот жараёнида қўлланиладиган нутқий бирликлар танлови, мулоқотда миллий-маданий таркибга эга бўлган лисоний бирликларнинг қўлланилиши самараси борасида маълум қарама-қаршиликлар мавжуд. Биссел ва у билан бирга қатнашган тадқиқотчиларнинг фикрича шифокор ва бемор мулоқотининг ҳар томонлама самарали бўлиши шифокорнинг соҳа бўйича билимлари ва тажрибаси билан биргаликда бемор учун таниш бўлган лексик бирлик, фразалар ишлатилиши муҳимлиги таъкидланади (Bissell, 2003). Мулоқот мақсадига эришилишда ушбу икки ҳодиса мос қурилган ҳолда лингвомаданий хусусиятга эга бўлган тил бирликлари танлови орқали мулоқот мақсадига эришиш мумкинлиги аниқланган. Буюк Британияда жойлашган кўп тармоқли тиббиёт провайдерлари гуруҳи анкета тавсияларига асосан лисоний бирликлар танлови шифокор-бемор муносабатларини бошқаришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашади. Улар, ўша давргача амалга оширилган муваффақиятли тиббий консультациялар асосида таклиф қилинган тиббий тавсияларни тўғри бажарилишини ўрганиб чиқишган. Уларнинг изланишлари натижасига кўра даволаниш самарасига мулоқотдан беморни қониқиш ҳосил қилиши эканлигини кўрсатди. Жумладан, мулоқот жараёнида to be in poor condition бирикмаси ўрнига it may cause trоuble ёки мay cause fever бирикмаси tempеrature may rise каби эквивалентли бирикмалар бемор психикасига камроқ салбий таъсир этиши кузатилган (Бургун, 1991; Гербер, 1986; Корш, 1968; Лебарер, 2003 г.; Либерман, 1996; Ротер, 1987; Стернс, Росс, 1993; Уильямс, 1998). Беморнинг қониқиш ҳосил қилиши, ўз навбатида, кўп жиҳатдан шифокорнинг бемор билан хушмуомала оҳангда мулоқот қилиш билан боғлиқлиги таъкидланган. Шифокор ва бемор мулоқоти тадқиқотлари маълум сўровномалар, анкеталар асосида кўп мамлакатларда амалга оширилган. Мазкур тадқиқотларда баъзи ҳолларда беморлар жалб қилинган бўлса, баъзи ҳолларда тиббиёт ходимлари ўртасида сўровномалар ўтказилган. Икки ҳолатда ҳам мулоқотнинг даволанишга таъсири бемор ва шифокор ўртасидаги мулоқот кечимида миллий хусусиятга эга бўлган тил бирликлари ва фразеологик бирикмалардан фойдаланилганда самарали амалга ошиши кузатилган. Шу асосда биз ҳам Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги клиникада шифокор ва бемор мулоқотларини аудиоёзувга олган ҳолда таҳлилий ишларни амалга оширдик. Мазкур мулоқотлар кечимида “оғриқ сезмоқ”, “ёмон ҳис қилмоқ”, “ёмонлашиши мумкин бўлган”, оғирлик сезмоқ”, “кўнгли айнимоқ” ва шу каби бирикмаларнинг кенг қўлланилганлиги гувоҳи бўлдик. Бундан ташқари беморни руҳий рағбатлантириш мақсадида ўзбек лингвомаданиятига хос бўлган “отдай бўлиб кетасиз”, “бу дардларни кўрмагандек бўлиб кетасиз” каби фразеологизмлардан фойдаланишгани кузатилди.
Ушбу шифокор ва беморнинг самарали мулоқоти таҳлилида шифокор томонидан яхши муомала “беморга йўналтирилганлик” ёндашувнинг асоси бўлиб, даволанишни самарали бошқариш ва даволанишнинг ижобий томонга ўзгариши учун калит ҳисобланади, деган хулосага келади.
Ўзбек тилида инсон саломатлиги ва тиббиёт билан боғлиқ нутқ бирликлари таҳлилининг далолатича, мазкур маъно англатувчи лисоний бирликлар ва фразеологик бирикмалар ўзбек тилида сўзлашувчи тил соҳибларининг саломатлик ва тиббиётга муносабатларининг когнитив жиҳатдан шаклланганлигини белгилайди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, шифокор ва бемор мулоқоти таҳлилида “мувофиқлик” тушунчаси мавжуд бўлиб, бу мулоқот жараёнида юзага келадиган қарама-қаршиликлардан қутулишга қаратилади (Бисселл, 2003 г.; Крепс, 1988; Томпсон, 1998; Уокер, 2002). “Мувофиқлик” тушунчаси мулоқотда иштирок этаётган (шифокор ва бемор) шахсларнинг тили, дини, маданияти ва баъзи ҳолларда гендер хусусиятларининг бир хилда бўлиши назарда тутилади. Агарда “мувофиқлик” мавжуд бўлмаса мулоқот жараёнида маълум тушунмовчиликлар юзага келади. Бу биринчи навбатда тил билан боғлиқ бўлса, иккинчи навбатда мулоқотнинг миллий-маданий хусусиятлари таъсир этади. Мазкур ҳолда бемор мулоқотда фаол иштирок этмаслиги, тиббий кўрсатмаларга итоат этмаслиги мумкин. Мисол учун Америка Қўшма Штатларининг марказий штатларида испан тилида сўзлашувчи америкаликлар ва англо-америкалик шифокорлар ўртасидаги мулоқотнинг “номувофиқлик” ҳолатлари таҳлили амалга оширилган. Мазкур тадқиқотчиларнинг фикрича испан тилида сўзлашувчилар ва англо-америкалик шифокорлар ўртасидаги мулоқотда нафақат тил масаласи, балки миллий-маданий хусусиятлар ҳам мулоқотнинг омадсизликка юз тутишининг асосий омиллари ҳисобланади (Эрзингер, 1989; Принц, 1986).
Тиббий дискурсда мулоқот моделлари одатда фақат тиббий жараёнлар, тиббий мулоқот кўникмаларига йўналтирилган деб ҳисобланса-да, кўпчилик шифокорлар беморнинг тиббий тарихни ўрганиш учун янги мулоқот усулини қўллаш, яъни беморнинг ўз касалликларига бўлган нуқтаи назарини, фикрини (Маквинни, 1989) билиш муҳим стратегия сифатида қабул қилади. Натижада, бемор соғлиғи билан боғлиқ кўпгина масалаларни тушуниш ва ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотлар тўпланишига ва беморнинг муаммоларига аниқ ташхис қўйиш ва даволаш йўлларини биргаликда муҳокама қилиш учун кенг йўл очади. Мулоқот жараёнида беморда қониқиш ҳосил қилиш кейинги мулоқот ва муолажа жараёнларида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу жараёнларда кўрсатмаларга риоя қилиш, ўз фикрларини эркин баён қилиш кузатилади. Бу эса шифокордан физиологик натижаларни чуқурроқ ўрганиш, беморнинг турмуш тарзи борасида аниқроқ маълумотларга эга бўлишни таъминлайди. Ўз навбатида шифокор учун чекланган бўлган беморни биологик, физиологик ҳолатини қамраб оладиган олдинги тарихни кенгроқ кўриб чиқиш имкониятининг кенгайишини тасдиқлайди (Стюарт, 1995).
Беморларнинг фикр ва мулоҳазалари, хавотирлари ва умидлари анъанавий тиббиёт тарихининг таркибий қисми сифатида тан олинмаслиги кўп ҳолларда беморнинг кундалик клиник текширувларга эътиборсизликка олиб келди (Шауфель М.А., Нордрехауг Дж.Э., Мальтеруд К., 2009;1245-1249). Шунинг учун ҳам тиббий мулоқот жараёни қўлланмаларига беморларнинг фикр ва мулоҳазаларининг киритилишига сабаб бўлди.
Шифокор ва бемор мулоқотида ички ҳис-туйғу ва оғзаки мулоқот ўртасидаги боғлиқлик муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ҳолда бемор билан мулоқот жараёнида формал хатти-ҳаракатлар мулоқотни самарали кечишига тўсқинлик қилиши мумкин. Масалан:
Бемор:Ассалому алайкум.
Шифокор:Ваалайкум ассалом.
Ш:Хўш, сизни нима безовта қилаяпти?
Б:Биласизми, доктор, ошқозоним ва ўнг томонимда кучли оғриқ пайдо бўлди. Бу тез-тез такрорланаяпти.
Ш: Бу оғриқ қачон юз бераяпти овқатлангандан сўнгми ёки олдин пайдо бўлаяптими? Оралиқ вақт қанча?
Б:Овқатланганимдан ярим соатлардан кейин.
Ш:Яна қандай белгилар мавжуд?
Б: Кўнглим айнияпти, аппетит йўқ, ошқозонимда қандайдир оғирлик сезаяпман.
Ш:Асосан қайси пайтларда, қандай овқат билан овқатланганингизда оғирлик сезилаяпти?
Б:Кўпроқ ёғли овқатлар, ош еганимда.
Ш:Ҳозир бориб, ошқозон ўт пуфагини, жигар ва ошқозон ости безини УЗИ қилдириб келинг. Мен қайси кабинетга боришингизни ёзиб бераман. Кейин бир хулосага келамиз.
Б:Хўп.
(Маълум вақтдан сўнг, бемор УЗИ натижаларини олиб келиб шифокорга кўрсатаяпти)
Ш: Келинг, УЗИ қоғозларингизни берингчи. Ҳмм, ўт пуфагингиз силжиган, яллиғланиш бор. Ўткир холицистит белгилари ҳам мавжуд. Рецепт ёзиб бераман. Ушбу дориларни қабул қилганингиздан кейин қайта келасиз. ( Адабиёт??????//??????????????????????????????)
Мазкур диалог одатий формал руҳда кечган. Шифокор беморни безовта қилаётган ошқозон оғриғининг асл моҳиятини эмас, балки кечимини аниқлашга қаратилган саволлар билан мурожаат қилган. Текширув натижаларини кўргач, дарҳол рецепт ёзишга ўтган. Касалликни даволаш борасида алоҳида кўрсатмалар, парҳез борасида кўрсатмалар берилмаган. Шунингдек, мулоқот орқали бемор руҳиятига ижобий таъсир қилувчи психоэмоционал нутқий ифода бирликларидан фойдаланмаган. Бу мулоқотнинг самарали кечимига тўсқинлик қилган. Шунинг учун ҳам, мулоқот жараёнида ўта формал мулоқот турларидан чекиниш, миллий-маданий ифода воситаларидан фойдаланиш мазкур мулоқотнинг самарали кечимига сабаб бўлиши мумкин эди.
Воқеликнинг лисоний акси, нафақат, инсоннинг лисонда ифода топадиган тажрибасидан иборат, балки унинг шахсининг мулоқот жараёнидаги ифодаси ҳамдир. Ҳар бир шахснинг мулоқот жараёнидаги иштироки унинг ижтимоий мавқеига, бажараётган вазифаси, эгаллаган ўрнига нисбатан кечади. Демак, коммуникантларнинг ижтимоий мавқеи ва шахсий психофизиологик хусусиятлари билан боғлиқ белгиларнинг мулоқот жараёнидаги ифодасини ўрганиш лисон ва воқелик муносабати муаммоси илмий таҳлил учун муҳимдир (Сафаров, 2008;158). Жумладан, шифокор ва бемор мулоқотидаги таҳлилда шифокорнинг ижтимоий мавқеи эътиборга олинса, беморнинг психофизилогик хусусият уларнинг нутқида акс этади. Масалан:
Шифокор: Марҳамат киринг.
Бемор: Ассалому алейкум.
Шифокор: Валейкум салом, марҳамат келинг. Сизни нима безовта қилаяпти?
(Шифокор ўз ижтимоий мавқеи доирасидаги вазифаларини амалга оширмоқда)
Бемор: Менинг бошим оғриб, томоғим қичаяпти. Бир ҳафтадан бери мадорим йўқ.
(Келтириб ўтилган симптомлар беморнинг психофизиологик аҳволининг яхши эмаслиги, тушкун кайфиятини намойиш этган)
Шифокор: Иситмачи? Иситма қилдингизми?
Бемор: Ҳа бошида 3 кун қилдим, парацетамол ичдим пасайди.
(жамиятдаги шарт-шроитлар билан боғлиқ вазият, европа ва ривожланган жамиятлардан фарқли ўлароқ бизнинг жамиятимизда шифокор рецептисиз ҳам киши дорихоналардан дори сотиб олиши ва истеъмол қилиши мумкинлиги, бемор ўзига ўзи рецепт белгилаши мумкинлигини кўрсатмоқда. Мазкур ҳол диалогнинг кейинги кечимида ҳам ўз ифодасини топган)
Шифокор: Йўталингиз борми ?
Бемор: Йўталим ҳам бор, айниқса кечалари кучаяди, нафасим қисиб, йўталиб ухлолмай чиқаман.
Шифокор: Йўталингиз қуруқми ёки балғамлими?
Бемор: Бошида қуруқ эди, аммо ҳозир балғамли.
Шифокор: Яна қанақа дорилар ичдингиз?
Бемор: Бош оғриққа тримол, цитрамон, йўталга мукалтин ичдим.
Шифокор: Яхши, келинг бир томоғингизни текшириб кўрай, пульс ва қон босимингизни ўлчаймиз.
Бемор: Хўп бўлади.
Шифокор: Хўш, томоғингизда қизариш бор, ангина безларингиз озгина шишган, ўпкаларингиз тоза, пульс ва қон босимингиз нормада. Фақат асоратларни олдини олиш учун умумий қон ва сийдик анализини топшириб келасиз. Ҳозир томоғингиз учун дори ёзаман. Амоксиклав таблеткаси 1000мг кунига 2 маҳал, дамламалар ёки намакоб билан оғзингизни чайқайсиз кунига 5 ва 6 маҳал. Анализ жавоблари чиқса яна келасиз ўшанга қараб бир фикрга келамиз. Саломат бўлинг.
Бемор: Катта рахмат доктор.
Инглиз шифокори ва бемори ўртасидаги диалогни таққослаб кўрамиз:

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish