Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти


Doctor: Did you use lots of jargon? In my experience, that makes things worse. Nurse



Download 0,73 Mb.
bet19/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

    Bu sahifa navigatsiya:
  • Nurse
Doctor: Did you use lots of jargon? In my experience, that makes things worse.
Nurse: I might have. Sinсe he has nausea and anxiety. I asked him if he has a history of hypoglycemia.
Doctor: See, that term mаy not mean much to him. Try “low blood sugar” instead.
Nurse: Good point.
Doctor: Also, make sure to establish rapport. Even just by asking about his day.
Nurse: Oh. I didn’t really do that. I just jumped in with my questions.
Doctor: It’s important. It really helps the patient relax.
Мазкур мулоқотда ҳамширанинг хатти-ҳаракати унинг мулоқот тажрибасининг етишмаслиги билан боғлиқ. Шифокор томонидан ҳамшира ва бемор ўртасидаги мулоқотда жаргонларни кўп қўлланилганлиги, тиббий атамаларнинг ноўрин ишлатилганлиги унинг бемор билан мулоқотининг самарасиз кечганлиги сабаби сифатида кўрсатилган. Мазкур мулоқотда сўз танловига муҳим эътибор қаратилган ҳолда “hypoglycemia” атамаси ўрнига “low blood sugar” атамасини қўллаш мақсадга мувофиқлиги борасида ўз муносабатини билдиради.
Мулоқот жараёнини тартибга солувчи ижтимоий ва тил нормалари миллий ўзига хос хусусиятларга эга. Бундан ташқари, битта тилшунос-маданий ҳамжамият вакилларининг коммуникатив хатти-ҳаракатига миллий хусусиятнинг хусусиятлари сезиларли даражада таъсир қилади. Шунга кўра, ўхшаш коммуникатив вазиятларда турли хил коммуникатив маданият вакиллари турли хил воситалардан фойдаланган ҳолда, турли стратегиялар ва тактикаларни амалга ошириб, ўхшаш коммуникатив ниятни амалга оширадилар. Бу турли коммуникатив маданиятларни ташувчилар ўртасидаги прагматик тахминларнинг фарқига боғлиқ. Бадиий адабиётдан олинган қуйидаги мисолга эътибор қаратамиз. Мазкур мулоқот жараёнида бемор мулоқотга киришиш учун ҳазил тактикасини ишга солади. Ўз навбатида, шифокор ҳам ҳазил тариқасида жавоб қайтаради.
-Бир оздан кейин оқ халати ўзига ярашган навбатчи шифокор кирди. У эллик ёшларни қоралаб қолган, юзида битта ҳам ажин йўқ, кўҳлик аёл эди.
Оёғи ногирон бемор тилга кирди:
-Қаерларга юрибсиз, Ойти? Ишқингизда ўлдик-ку?
Ойти унинг ҳазилига ҳазил билан жавоб берди:
-Бошқа палаталарга ҳам жазманларим кўп, акамулло!
-Аёқим мундоқчикин бўлмаганида сизни ўзим опқочиб кетардим.
-Ундоқ бўлса, оёғингизни шу бугуноқ тузатиб қўйганим бўлсин. (С.Аҳмад, 166).
Тиббий мулоқот, одатда маълум қоидалар асосида қурилади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай вербал мулоқот маълум қоидаларга бўйсунади. Келтирилган диалогдаги шифокор ва бемор ўртасидаги мулоқот хушмуомалалик принципларидан бўлган ҳазил стратегиясига асосланилган бўлиб, тиббиёт ходими беморнинг истак ва хохишига мос тарзда жавоб қайтаради. Мулоқотнинг ҳазил тарзда кўчиши тиббиёт ходимининг кўп йиллик тажрибага эгалиги, вазиятни тўлиқ ҳис эта олиш қобилиятида намоён бўлади. Жумладан, шифокор мулоқотни ривожлантириш учун беморларнинг психоэмоционал ҳолатига мос услубни танлаган. Бу Ундоқ бўлса, оёғингизни шу бугуноқ тузатиб қўйганим бўлсин нутқий ифодасида ўз аксини топган. Мазкур матн мазмунан шифокор ва бемор ўртасидаги формал мулоқот услубидан кўра, миллий-маданий ва ижтимоий хусусиятларни қамраб олган мулоқот услубига яқинроқдир. Ўз навбатида, матнда қўлланган ойти, аёқим, мундоқчикин, ундоқ бўлса каби тил бирликлари лингвомаданий ва ижтимоий лингвистик хусусиятларга эга бўлиб, матннинг экспрессивлигини ошириш учун хизмат қилган.
Диалогик мулоқотда фақат икки шахс ўртасида сўзлар алмашинуви билан чекланиб қолмайди. Бунда мулоқотдошларнинг диалог қуриш мақсади маълум мазмунга бирлашади. Диалог жараёнидаги савол ва жавоб, илтимос, рад этиш, тасдиқлаш каби нутқий актлар тилнинг барча хусусиятларини қамраб олади. (Клод А. , 2003;222). Шифокор ва бемор мулоқотида диалог қурилиши маълум маънода илмий матнга асосланади. Албатта, мазкур мулоқот жараёнида сўзлашув нутқига оид синтактик бирликларнинг қўлланишидан воз кечилмаган ҳолда ёзма илмий матннинг синтактик хусусиятлари сақланади. Тиббиёт ходими ва бемор ўртасидаги диалогик нутқда соддалашган савол турлари, синтактик такрорлар, эмоционал ифода усуллари сўзлашув услубига хос саналади.
Тиббий дискурсда тиббиёт ходими нутқининг вербал даволаш, бемор шикояти, касаллик варақаси, беморга масофадан туриб консультация бериш, соғлиқ ҳақида тиббий маълумотнома, тиббий тавсиянома, ташхис қўйиш, рецепт ёзиб бериш, тиббий экспертиза хулосаси, таҳлил натижалари, бемор ва шифокор ўртасидаги суҳбат, розилик хати (жарроҳлик билан алоқадор), бемор касаллигига оид шифокорлар ўртасидаги маслаҳат ва хулоса, беморнинг даволанишдан олдинги ва кейинги ҳолати бўйича маълумотнома кабилар киритилади (Колесова Н.Н., 2016; 184-186).
Тиббиёт ходимларининг бемор билан мулоқоти жараёнида улардан коммуникатив маданиятга амал қилиши талаб этилади. Коммуникатив маданият экспрессивлик ва эмоционалликдан тўғри фойдалана олиш имкониятини ҳам белгилайди. Экспрессивлик ва эмоционаллик прагмалингвистикада алоҳида тадқиқот йўналиши сифатида қаралади. Мазкур тушунчалар борасида тилшуносларда турли қарашлар мавжуд. В.Н. Телия экспрессивликни субъект модаллиги билан боғлайди. Унинг таъкидлашича, тил бирликларининг экспрессив вазифаси субъектив модалликни ифодалашда муҳим аҳамият касб этади. Муаллиф субъектив модалликни ифодага нисбатан салбий ёки ижобий эмоционал муносабат, ифодага нисбатан квалификатив баҳо бериш, ифодага нисбатан ижтимоий муносабат (Телия В.Н., 1996; 308) каби турларга ажратади. Одатда, тилшуносларнинг кўпчилиги экспрессивлик ва эмоционалликни бир-бирига яқин ёки бир хил вазифа бажариши борасида фикрлар билдиришади. Жумладан, И.П. Сусов экспрессивлик ва эмоционалликни берилган маълумотга ва вазиятга кўра бир функцияга бирлаштиради (Сусов И.П., 1975; 67). Экспрессивлик бирор мазмун билан алоқадор ифода бўлиб қолмасдан, мулоқот иштирокчиларининг эмоционал реакциясига боғлиқ тарзда ифодаланади. Шунинг учун ҳам эмоционаллик мулоқотдошларнинг ички ва ташқи психологик ҳолатини акс эттирса, экспрессивлик эса мулоқот кечимини кучайтирувчи восита саналади.
Коммуникатив мақсад, олимларнинг фикрига кўра, коммуникатив актнинг йўналтирилган стратегик натижасидир. Бунда адресат хабарнинг маъноси ва сўзловчининг мақсадини тушунади. Коммуникатив стратегия мослашувчан ва динамикдир, чунки у мулоқот жараёнида доимий равишда ўзгариб туради. Бу суҳбатдошнинг нутқ ҳаракатларига ва мунозаранинг доимий равишда ўсиб борадиган ва ўзгариб турадиган ҳолатига, нутқ вазияти, баҳс ва мунозаранинг кечимига боғлиқ.
Экспрессив ифода ва эмоционал муносабатнинг тўғри қўлланиши коммуникатив маданият критериялари қаторидан ўрин олган коммуникатив компетентлик сирасига тегишли саналади. Коммуникатив компетентлик мутахассиснинг шахсий ва профессионал тажрибаси асосида шаклланган мулоқот услуби бўлиб, бу орқали касбдошлари ва жамиятда самарали фаолият олиб бориши назарда тутилади. Шунингдек, коммуникатив компетентлик тиббий дискурсда бемор билан суҳбат жараёнида вазиятни, беморнинг психологик ҳолатини аниқ баҳолай олиш ва керакли нутқ услубини (маслаҳат, ҳазил, комплимент, кўнгилни кўтарувчи сўз ва иборалардан фойдаланиш) танлай билишни ҳам қамраб олади. Қуйидаги бадиий адабиётдан олинган мисолга эътибор қаратамиз.
У беморларнинг томирини ўлчаб, “Зўр, зўр, юрак эмас, паравоз. Овқатдан қисмасак қутуриб кетибсизлар”, -деди (С.Аҳмад, 167).
Келтирилган мисолда тиббиёт ходими томонидан комплимент (зўр, юрак эмас, паравоз) ва ҳазил (Овқатдан қисмасак қутуриб кетибсизлар) каби икки хил семантик белги ҳамда услубдан фойдаланган. Қўлланилган комплимент адресатларнинг эмоционал ҳолатини яхшилашга йўналтирилган бўлса, овқатдан қисмасак, қутуриб кетибсизлар тарзидаги ҳазил тариқасида қўлланилган нутқий ифодалар беморларни даволаш учун муҳим саналадиган диетага амал қилишга ундовчи услуб сифатида баҳолаш мумкин. Кўринадики, мазкур ҳолда тиббиёт ходими профессионал мажбуриятига амал қилиш компетенцияси ва ўз соҳаси бўйича коммуникатив маданияти шаклланган.
Тиббиёт ходимининг беморларга нисбатан комплимент стратегиясидан фойдаланиши уларда ижобий эмоционал ҳолатни ҳосил қилишга қаратилган. Комплимент адресатнинг бошқалардан ажралиб турувчи хислатига ижобий эмоционаллик билан суғорилган баҳоловчи нутқий акт саналади. Комплиментнинг асосий семантик белгилари адресатнинг бирор хислати, ташқи кўриниши ёки нутқдан фойдаланиши ижобий томонлама бўрттириб кўрсатилади. Юқорида келтирилган мисолдаги тиббиёт ходимининг зўр, юрак эмас, паравоз ибораси комплимент стратегиясида фойдаланиш орқали беморлар ҳолатига ижобий таъсир ўтказишга қаратилган.
Тиббий ходимнинг беморга қандай ва қандай шаклда психоэмоционал таъсир этиш нуқтаи назарини аниқ тасаввур қила олиш, беморга нисбатан унинг рефлексив муносабати даражасини аниқлаш муҳим саналади. Тиббий фаолият жараёнида ҳар қандай тиббиёт ходими турли вазиятлардаги коммуникатив жараёнларга дуч келиши мумкин. Ушбу вазиятларда тиббиёт ходимларининг эмоционал ифода ва фаол тинглаш техникаси, вазиятга тўғри баҳо бериш қобилиятлари намоён бўлади.
Тиббиёт соҳасида тил ва нутқ воситаларидан самарали фойдаланишда тиббиёт ходимларининг қуйидаги коммуникатив компетентлик хусусиятлари аниқланди: беморнинг ҳис-туйғуларига бефарқ бўлмаслик; бемор касаллигига оид маълумотларни тўғри етказиш (беморнинг психо-эмоционал ҳолатини аниқ баҳолаган ҳолда); ўз ҳис-туйғуларидан беморга таъсир этиш; тиббий билимдан самарали фойдаланиш; беморнинг аҳволини кузатиб бориш ва тавсифлаш, беморнинг истак ва хоҳишларини ҳис қилиш; эмоционал ва мулоҳазали коммуникатив вазиятларни юзага келтирмаслик.
Тиббиёт ходими ва бемор ўртасидаги коммуникатив жараён беморнинг соғлиғи билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида қурилади. Бу жараён тиббиёт ходими ва бемор ўртасидаги мулоқот ва муносабатини белгиловчи, бир мақсадга бирлаштирувчи нутқий жараён сифатида баҳоланади. Мазкур жараёнда тиббиёт ходими ўз профессионал билимидан ташқари коммуникатив кўникмалардан ҳам самарали фойдаланиш талаб этилади. Коммуникатив кўникмалардан самарали фойдаланиш бемор манфаатларига хизмат қилади. Мулоқот кечими бемор соғлиғи, жисмоний ҳолатининг даражасига қараб белгиланади. Мулоқот йўналиши эса беморни текшириш жараёнида юзага келган натижалар, маълумотларга қараб белгиланади. Маълум маълумотларни изоҳлаш, тушунтириш учун бош, қўл каби тана ҳаракатлари ёрдамида ифодаланадиган новербал мулоқот усулларидан ҳам фойдаланилади. Қуйидаги мисолга эътибор қаратамиз:
Полвонни палатага опкириб ўрнига ётқизиб қўйишди. Сангчахон (ҳамшира) унинг қон босимини ўлчаб лабини тишлади.
-Сизга нима бўлди, қўзичоғим? Бирон нимадан диққат бўлдингизми?
Полвон бошини сарак-сарак қилди. Истат Файзуллаевна Сангча ваҳима қилаяпти, деб бошқатдан қон босимини ўлчади.
-Сизга ҳаяжонланиш мумкин эмас. Кўрган яхши кунларингизни эсланг, -деди Истат Файзуллаевна.
-Дўхтир опа, энди менга жавоб берақолинг. Худога шукур, буйрагим дуруст бўлиб қолди. Юракни Тошкентда даволатсам ҳам бўлади.
Ойти (Истат Файзуллаевна) бошини сарак-сарак қилди.
-Буйрак билан ҳазиллашманг. Ҳали тузалгани йўқ. Биласизми, буйрагингиз жойидан силжиган. То тузалмагунча кетишни ўйламанг.
Тиббиёт ходими Сизга ҳаяжонланиш мумкин эмас каби нутқий ифода орқали мақсадга мувофиқ бўлган йўлни танлашга ундайди. Керакли натижага эришиш мақсадида Кўрган яхши кунларингизни эсланг деган тушунтириш келтиради. Кейинги ўринда Буйрак билан ҳазиллашманг. Ҳали тузалгани йўқ. Биласизми, буйрагингиз жойидан силжиган каби тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг То тузалмагунча кетишни ўйламанг каби таъқиқ нутқий акти қўлланилади. Одатда таъқиқловчи нутқий актлар тиббиёт ходимлари томонидан беморларнинг бирор ҳаракатни амалга ошириш мақсадга мувофиқ келмаслиги ёки беморларнинг соғлиғига хавф солувчи ҳолатларни кўрсатиб ўтиш учун қўлланилади. Бу жараён турли усуллар орқали амалга оширилади. Жумладан, бажарилган ҳаракат қандай оқибатларга олиб келишини тушунтириш, маълум вазиятларда мақсадга мувофиқ келмаслигини огоҳлантириш каби тартибларда олиб борилади. Албатта, таъқиқни амалга ошириш тиббиёт ходимининг профессионал фаолияти тажрибалари асосида, тил воситаларидан унумли фойдалана олиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда услубан фарқланиши мумкин. Бу жараён беморнинг ёши, миллий-маданий, ижтимоий, гендер жиҳатлари эътиборга олинган ҳолда амалга оширилади.
Мазмунан нутқий жараён иштирокчиларининг танишлик даражаси мулоқотнинг кечимига, мулоқот услубининг танланишига боғлиқ ( Клод А., 2003; 201). Бунда беморнинг турмуш тарзи, фаолият соҳаси, руҳий ҳолатини эътиборга олган ҳолда мулоқот жараёни амалга оширилади.
Умуман олганда тиббий дискурс таркибига ходимнинг мулоқот маданиятини шакллантирувчи кўрсаткичлар сифатида тиббий формал мулоқотдан оғзаки нутқ шаклларига ўтиш, маълумотни бемор учун тушунарли тарзда ифодалаш, лингвомаданий бирликлардан самарали фойдаланиш, бемор ишончига кириш, касаллик хавфини камайтириб кўрсатиш, беморнинг тузалишга бўлган ишончини ошириш кабилар киради.



Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish