Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат тиббиёт институти


Инглиз ва ўзбек тиббий нутқининг прессуппозитив моҳияти



Download 0,73 Mb.
bet16/29
Sana06.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#641231
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
(updated)ДИССЕРТАЦИЯ ЁРОВА

2.3. Инглиз ва ўзбек тиббий нутқининг прессуппозитив моҳияти

Тиббий дискурс масаласи прагмалингвистик ёндашув доирасида тиббиёт ходими ва мижоз ўртасидаги мулоқот жараёни таҳлилига бағишланади. Бунда асосий мақсад мижознинг касаллик турини аниқлаш ва уни соғайтиришга қаратилади. Бундан ташқари мулоқот мақсади мижознинг шахсий хусусиятларини диагностик таҳлили саналади. Тиббиёт ходимининг асосий эътибори адресатга хос бўлган “ижтимоий-профессионал жиҳатига мос келадиган индивидуал ва психологик (Чигридова, Н.Ю., 2002; 138-141)” мулоқот услубни танлаши тақозо этилади. Нутқ фаолиятининг ижтимоий-маданий белгиси сифатида нутқ фаолиятининг биринчи босқичини ташкил этувчи шахснинг коммуникатив-когнитив эҳтиёжи, унинг нутқ манбаи, мақсадига эътибор қаратилади. Коммуникатив-когнитив эҳтиёж фаолиятнинг ички тузилиши, ижтимоий мавқейи билан белгиланади (Зимная И.А., 1985; 47).


Ижтимоий соҳадаги коммуникатив имкониятлар қуйидагича ифодаланади: мулоқотда иштирок этиш тўғрисида хабардорлик (бошқаларга қанчалик таъсир қилади?); гуруҳлараро қарорларни қабул қилиш (индивидуал ва умумий эҳтиёжларни муҳокама қилиш, манфаатлар, маълум қоидаларнинг келишуви, келишув / тасдиқлаш ва низоларни ҳал этишга қодир ва тайёр бўлишни ривожлантириш) умумий натижалар тақдимоти; коммуникация стратегияларига эга бўлиш. Ўз навбатида, коммуникатив йўналиш орқали инсоннинг мулоқотга бўлган муносабатини белгиловчи, умумий мавзуни бирлаштирувчи сифат назарда тутилади. Бунда коммуникатив билимларни, кўникмаларни ва имкониятларни белгиловчи сифатига таъсир қилади ва шахснинг қадр-қийматига, мулоқот йўналишига, мулоқот манфаатларига, муносабатларига, мотивларига мос келиши талаб этилади. Мулоқот йўналишининг даражаси - юқори ёки паст - унинг таркибий қисмларининг жиддийлиги ва кучлилиги билан белгиланади. Мулоқотни ривожлантирувчи сабаблар тизими сифатида коммуникатив йўналиш сифат жиҳатидан мулоқот учун инсон очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Мулоқот даражасининг юқори даражаси ҳақида сифатли хулоса, тингловчининг мулоқот мавзусига қизиқиши юқори бўлганлиги, суҳбатлар, йиғинлар, баҳс ва мунозаралар ҳамда фикр-муносабат билдиришда фаол иштирок этиши, мулоқот учун очиқ бўлиши асосида амалга оширилиши мумкин. Мулоқот даражасининг пастлиги билан бу фаолиятга қизиқиш йўқ, ёки табиатан мулоқот манфаатларига нисбатан пассив бўлади (одам билан суҳбатлашиш, шахсий муаммолар, ҳис-туйғулар, ўзларини ёмон ҳис қилиш ва ҳ.к.).
Умуман маданиятнинг бир қисми бўлмиш, коммуникатив маданият - бу маълум бир ижтимоий гуруҳ аъзоларининг ижтимоий ва коммуникатив фаолиятининг маҳсулидир. Коммуникатив маданият деганда маълум бир миллий маданият доирасида фаолият юритадиган коммуникатив нормалар ва урф-одатлар мажмуи тушунилади. Коммуникатив маданиятнинг мавжудлиги маълум бир ижтимоий гуруҳ аъзоларининг коммуникатив компетенциясини ва муайян коммуникатив хатти-ҳаракатларини шакллантириш учун имконият яратади. Коммуникатив хатти-ҳаракатларнинг индивидуал нормалари шахснинг умумий маданий ва вазият билан боғлиқ мулоқот нормаларини ўзлаштириши жараёнида шаклланган коммуникатив тажрибаси деб қаралиши мумкин. Ҳар уч даражадаги меъёрлар нафақат маълум бир ижтимоий гуруҳ аъзоларининг хатти-ҳаракатларини белгилабгина қолмай, балки уларнинг ташувчиларини ва ушбу ижтимоий гуруҳнинг бошқа аъзоларининг хатти-ҳаракатларига нисбатан маълум талабларни ҳам шакллантиради (Таббс С.Л., Мосс С.Хуман, 1987).
Антропоцентрик парадигманинг ривожланиши натижасида дискурс атамаси янада кенгроқ маънога эга бўлмоқда. Мазкур атама остида ҳозирги кунда ўзида нолисоний, хусусан, психологик, ижтимоий ва шахс онги билан боғлиқ омилларни мужассам этган нутқ тузилмасини тушуниш тенденцияси кучайиб бормоқда. Шу билан бирга, дискурс сўзи ифодалаган ҳодисани соф тилшунослик нуқтаи назаридан тадқиқ этиб бўлмаслиги, бунда шахс омили билан боғлиқ бўлган бир неча фанларнинг ҳамкорлиги тақозо этилиши ҳам айни кунда эътироф этилган ҳақиқатдир (Седов К.Ф., 2004; 7-8).
Дискурс тушунчасининг бу тарзда талқин этилишига, шубҳасиз, антропоцентрик парадигманинг шаклланиши ва ривожланиши катта таъсир кўрсатди. Дискурсив таҳлил, образли қилиб айтганда, бир неча лингвистик таҳлил йўналишларининг кесишган чорраҳасидир. Чунки дискурсив фаолият, яъни онгли тарзда нутқ яратиш ва уни идрок этиш жараёни шахс омилини ўрганишни тақозо этади. Зеро, ҳар қандай нутқ кўриниши бу – ўзида муайян ижтимоий-маданий муҳитга мансуб, психологик ва когнитив жиҳатдан ўзига хос хусусиятларга эга бўлган шахс фаолиятининг натижасидир. Аён бўладики, дискурсив таҳлил нутқни шахс фаолияти сифатида ўрганишни тақозо этади. Бу жараён эса лисоний фаолиятга бир вақтнинг ўзида бир неча нуқтаи назардан ёндашиш кераклигини билдиради. Кўринадики, нутқий тузилмани бу тарзда ўрганиш тадқиқотчига жуда катта имкониятлар эшигини очиб бериш билан бирга, унинг дискурсив таҳлил деб номланаётган “чорраҳа”дан ўтишини ҳам тақозо қилади (ХудайбергановаД., 2015; 27). Дискурс - бу лисоний шахснинг махсус соҳадаги вербал ва новербал фаолияти ҳисобланади. Фаолиятни махсус соҳада ўзлаштириш жараёнида, илмий мунозара шаклланади, шунинг учун касбга оид лисоний шахс дискурс турларига (содда, амалий, касбий, илмий) ажратилади. Дискурс лингвистик белгини воқеланишнинг когнитив механизми, когнитив-коммуникатив жараён, нутқий жараён маҳсули, жамиятнинг металингвистик фаолияти натижаси сифатида тушунилади (Алексеева Л., Мишланова С., 2002; 88).
Мулоқот жараёни тадқиқини ўзига хос бўлган саломлашиш, маълумот етказиш, тасвирлаш, танқид қилиш, шикоят қилиш, маъқуллаш, маслаҳат бериш, маслаҳат олиш, таклиф бериш, узр сўраш, ҳазиллашиш ва шу каби кўплаб одатий фаолият турларини таҳлил қилиш ёки тасвирлашга қаратилган ҳаракатлар сифатида баҳолаш мумкин. Бу каби нутқий ифодалар баъзан қисқа ва аниқ иборалар ёрдамида амалга оширилса, баъзида эса мураккаб ва бир турдаги синтактик таркибга эга нутқ бирликлари ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун ҳам маълум нутқ бирлиги вазиятга мос тарзда турлича маъно ифодалаши, ҳар хил мақсадда ишлатилиши мумкин. Мазкур ҳол мулоқот жараёнининг кечими ёки бошланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Мисол учун сўзловчининг маълумотига нисбатан эмоционал муносабат билдиришда “Бу даҳшат-ку?” каби эмоцияни акс эттирувчи саволомуз иборалардан фойдаланилади. Бирор таклиф назарда тутилганда эса “Бу ер совуқ экан-ку?” тарзидаги сўроқ гапдан фойдаланилади. Буйруқ оҳангига эга бўлган сўроқ гап эса “Киравермайсанми?” шаклида ифодаланиши мумкин. Нутқий ифодаларнинг бу каби фарқланиши “ижтимоий контекст (social context ) (Heritage J., Maynard D., 2006; 12)” хусусиятларига боғлиқ саналади. Шунингдек, мулоқотдошларнинг ирқи, ижтимоий табақаси, гендер фарқланиши ҳам мулоқот кечимига таъсир этади. Шунинг учун ҳам мулоқотнинг аналитик таҳлилида бирламчи мулоҳаза мушкуллик туғдиради. Мазкур жараён, айниқса, шифокор ва бемор ўртасидаги мулоқотнинг биринчи босқичида кўзга ташланади. Тиббий мулоқотнинг босқичлари билан шуғулланган Жон Херитаг ва Дуглас Мэйнард мулоқот жараёнини олти турга ажратишади:
I Opening: Doctor and patient establish an interactional relationship.
II Presenting Complaint: The patient presents the problem/reason for the visit.
III Examination: The doctor conducts a verbal or physical examination or both.
IV Diagnosis: The doctor evaluates the patient's condition.
V Treatment: The doctor (in consultation with the patient) details treatment or further investigation.
VI Closing: The consultation is terminated (Heritage J., Maynard D., 2006; 351-386).
Мазкур мулоқот босқичларидан босқичларига мос келиши мумкин бўлган қуйидаги диалогни таҳлилига эътибор қаратамиз:ММазур мулоқот WHAT ED WHAT WE CN LEARN

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish