Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet116/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

Иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти
– белгиланган 
кунлик иш вақтидан унумли фойдаланиш (фойдаланилганлик) 
даражасини ифода этади. Ишлаб чиқаришда меҳнат мажбуриятини 
бажариш учун сарфланган вақт (И
к.д
) билан, иш кунининг нормал 
давом этиш муддати (соат) (И
д
) ўртасидаги вақт нисбати ва у 
қўйидаги формула асосида аниқланади: 
д
к.д
и.ф.
И
И
К

(4.3.1)
Иш вақтидан фойдаланиш ва унинг унумсиз сарф бўлишини 
ҳар томонлама таҳлил қилиш, ундан тежамли фойдаланиш ҳамда 
беунум сарф бўлаётган иш вақтини бартараф этиш, меҳнатни 
илмий асосда ташкил қилишнинг асосий вазифаси ҳисобланади. 
Юқори меҳнат самарадорлигига эришишнинг асосий шартларидан 
бири ҳам иш вақтидан тўлиқ фойдаланиш ёки уни иқтисод 
қилишдир. 
Меҳнат унумдорлиги коэффициенти
– ишчиларнинг шартли 
бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш вақтини (М
и.в
) ҳисобот давридаги 
ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига (Иҳ) нисбатини 
тавсифлайди: 
и.в
х
м.у.
М
И
К

(4.3.2)
Бажарилган иш сифати коэффициенти
– ҳисобот 
давридаги маҳсулот сотиш ҳажмини (М
с.ҳ
) ялпи маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажмига нисбати асосида аниқланади: 
х
с.х
и.с.
И
М
К

(4.3.3)
Бажарилган ишнинг молиявий самарадорлик коэффициен-
ти
– ҳисобот даврида ходимлар ишлаб чиқарган маҳсулотдан 

маҳ
) маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфлар (И
с
) айирмаси ва 
унинг маҳсулот ишлаб чиқариш қийматидаги фарқланиш нисбати-
ни ифода этади: 
х
мах
м.с.
И
И
К
с
И


(4.3.4)
Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш мезонларига 
кўплаб мезонларни яна ҳам киритиш мумкин. Ҳар бир соҳа фао-


225 
лиятида улар мукаммал мезон бўлишлиги мумкин, бизнинг таҳли-
лимизда мазкур баҳолаш мезонлари асосий ҳисобланади. Масалан: 
тиббиёт соҳасида персонал меҳнатини баҳолаш мезони сифатида 
беморларнинг касаллик кўчайиб кетиши бўйича қайта мурожаат-
лари камайиши ёки беморларнинг шифо топиб соғайиб кетишлиги 
хизмат қилади. Персонал меҳнат самарадорлигини ҳаққоний (реал) 
баҳолашда корхона фаолиятининг асосий мақсадлари билан амал-
даги персонал бажарадиган меҳнат мос келишлиги лозим
204
. Кор-
хона мақсадига эришиши ишлаб чиқаришда юқори самарадорликни 
таъминлаш персонал ўз хизмат вазифасини сидқидилдан, ташаб-
бускорлик кўратиб бажаришига боғлиқ
205

Юқорида келтириган мезонлар корхонадаги ишчилар, хизмат-
чилар ва мутахассислар тоифасидаги персонал меҳнатини аниқлаш 
учун самаралидир. Корхонадаги раҳбар ва ходимлар (қул остидаги 
ишчилар, мутахассислар, хизматчиларни бошқарадиган) меҳнат 
самарадорлигини баҳолаш учун бошқа аниқлов мезонлардан 
фойдаланилади. 
Раҳбар ва ходимларнинг меҳнат самарадорлигини баҳолашда 
бошқарув меҳнат самарадорлиги мезонини аниқлаш ва таҳлил 
қилиш муҳим ҳисобланади. Бошқарув меҳнат самарадорлиги са-
марали персонал меҳнатини юзага келтиради. Бошқарув меҳнати ва 
самарали персонал меҳнати корхона фаолиятининг мувоффақия-
тини таъминловчи куч ҳисобланади. Якуний ҳолатда корхонанинг 
самарали фаолиятини ташкил этади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish