Иқтисодий услуб
эса бошқарув объектига иқтисодий дастаклар ёрдамида таъсир
қилади. Иқтисодий дастак сифатида: нарх, меҳнат ҳақи, даромад,
мукофот фонди, ресурслар учун тўлов, жарима тўловлар ва
бошқалар амал қилиши мумкин.
Ҳозирги шароитда меҳнат самарадорлиги бошқаришнинг
асосий мезони меҳнат унумдорлиги ҳисобланади, у моддий соҳада
меҳнат сарфларининг натижавийлиги ифодалайди. Бу мезон меҳнат
самарадорлигини бошқаришни тўла очиб бера олмаганлиги
сабабли, жамият эҳтиёжларининг тўла қондириш асосида фойдали
меҳнат сарфни тежаш мезони ҳам қўлланилади.
Меҳнат самарадорлигининг ўсишини бошқариш тизими
максимал самара бериш учун хўжалик механизмини доимо
такомиллаштириб бориш лозим бўлади. Меҳнат самарадорлигини
ўсишини бошқаришнинг йўналишларини такомиллаштиришда:
221
-моддий, меҳнат ва молиявий ресурсларни иқтисодиётнинг энг
зарур тармоқларига йўналтириш, фан-техника ютуқларидан
фойдаланган холда мамлакат иқтисодий ривожини режалаштириш;
-иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида иқти-
содиёт тармоқларининг барча жабҳалари фаолиятини баҳолаш
негизида ётган барча кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш;
- фан-техника тараққиёти ютуқларини қўллаш асосида меҳнат-
нинг техник қуролланганлик даражасини ошириш, иқтисодий
дастаклар асосида меҳнатнинг моддий асосини яхшилаш;
- иқтисодий меъёрларни ишлаб чиқиш, баланслар тизимининг
тўла ва чуқурроқ қўлланилишини таъминлаш;
- меҳнат ва маиший хизмат шароитларига таъсир этувчи иқти-
содий ва ижтимоий чораларни кучайтириш, меҳнат ҳуқуқларининг
амал қилинишига эришиш.
Меҳнат самарадорлигини бошқариш механизми учун уни
такомиллаштиришнинг икки асосий кўриниши муҳим: иқтисодиёт
тармоқларининг якуний натижаларига таяниш ва вақт омилини
ҳисобга олиш. Иқтисодиётнинг тараққиёти ва унинг турли соҳалари
орасидаги хўжалик алоқаларининг мураккаблашуви билан меҳнат
натижалари қўллаб оралиқ хўжалик бўлинмалари, тармоқ ва
тармоқлараро тизимларда корхоналар фаолиятига боғлиқ бўлиб
қолади. Шунинг учун ҳам якуний натижага асосланиш керак
бўлади. Вақт омилини ҳисобга олиш - маълум бир натижаларни
олиш мақсадида иқтисодиёт тармоқлари лойиҳаларини амалга
оширишнинг муддатини қатъий ҳисобга олишдан иборат.
Меҳнат самарадорлигини самарали бошқаришда персонал
фаолият меҳнат натижасини баҳолаш тизимини жорий этиш муҳим
аҳамиятга эга. Персонал меҳнат самарадорлигини баҳолаш
тушунчасига мазкур монографиянинг 2.2 режасида берилган
тарифга мувофиқ, баҳолаш
биринчидан
, инсонлар қандай
ишлаётганлиги,
иккинчидан
, қандай ушбу ҳолатда натижаларга
эришганлиги,
учинчидан
, бунинг барчаси корхона фаолиятига
қандай ифодаланиши (намоён бўлиши, таъсир кўрсатиши) билан
аниқланади. Бундан келиб чиққан ҳолда меҳнат самарадорлигини
баҳолашнинг умумий шаклини 4.3.1-расмда ифода этамиз.
222
Do'stlaringiz bilan baham: |