илмий таклиф ва амалий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
1.
Мамлакатимизнинг саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини
ошириш ва тармоқдаги корхоналарнинг мувоффақиятли ишлашини
таъминлаш масалаларини ҳал этишдаги стратегия ва тактикани
ишлаб чиқишда меҳнат самарадорлигини ошириш катта амалий
аҳамиятга эга. Меҳнат фаолиятининг самарадорлигини ошириш
юзасидан олиб борилган тадқиқотларимизда аввало меҳнат самара-
дорлиги, меҳнат унумдорлиги ва меҳнатнинг ижтимоий-иқтисодий
самарадорлиги тушунчаларининг мукаммал муаллифлик таърифи
ишлаб чиқилди. Шундай экан, биз меҳнат самарадорлиги, меҳнат
унумдорлиги ва меҳнатнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги
тушунчаларига қўйидагича таърифни тавсия этамиз.
Меҳнат
самарадорлиги
– ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, ишлаб
чиқариш (ноишлаб чиқариш) жараёнида кам меҳнат сарфи эвазига
юқори меҳнат натижаси даражасига эришиш.
Меҳнат унумдор-
лиги
- вақт бирлигида ишчилар томонидан ишлаб чиқарилган
маҳсулот бирлиги, ишлаб чиқаришга кетган иш вақти миқдори ва
маҳсулот миқдорида ифодаланади, яъни вақт бирлиги давомида
ишчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмидир.
Меҳнатнинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги
–
бу, кам
меҳнат сарфи ҳисобидан юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш
орқали истеъмолчиларнинг эҳтиёжини қондириш билан боғлиқ
бўлган кўп томонлама фаолият натижасига ижтимоий ва
иқтисодий самарадорлик балансини меҳнат муносабатлари орқали
акс эттиришидир.
2.
Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадорлигини
оширишда бевосита иштирок этувчи меҳнат ресурсларидан миқдор
238
ва сифат кўрсаткичлари уйғунлигида самарали фойдаланиш билан
боғлиқ. Шу боисдан, корхоналарда меҳнат ресурслари билан
таъминланишни ва айниқса, улардан самарали фойдаланиш
даражасини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Меҳнат ресурсларидан
самарали фойдаланиш учун шахсий сифат ва салоҳиятни инобатга
олинган ҳолда фойдаланиш.
3.
Меҳнат самарадорлиги мезони умумий меҳнат сарфини
эришилган ижтимоий-иқтисодий меҳнат самарадорлиги, иқтисо-
дий-ишлаб чиқариш меҳнат самарадорлиги ва ижтимоий меҳнат
самарадорлиги кўрсаткичлари нисбати асосида аниқланади. Меҳнат
самарадорлиги мезонини ифода этувчи кўрсаткичлар меҳнат муно-
сабатларида турли мақсад ва вазифаларини ифода этувчи кўрсат-
кичлар тизимидан иборат. Шу боисдан, саноат ишлаб чиқариш
корхоналарида меҳнат самарадорлигини аниқлашда самарадор-
ликни аниқловчи кўрсаткичлар тизимидан фойдаланган ҳолда
аниқлаш лозим.
4.
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадор-
лигини баҳолашда “ресурс-сарф” ва “мақсадга йўналтирилганлик”
ёндашувларидан фойдаланган ҳолда самарадорликни миқдорий жи-
ҳатдан таҳлил қилишда методик асослардан тизимли фойдаланиш
мумкин. Меҳнат самарадорлигини меҳнат унумдорлиги кўрсаткич-
лари тизимига мувофиқ ҳисоблашда “ресурс-сарф” ёндашувига асо-
сан, самарадорлик ва унумдорлик кўрсаткичларини алоҳида мус-
тақил кўрсаткич сифатида ҳисобга олган ҳолда ижтимоий, иқти-
содий ва ижтимоий-иқтисодий меҳнат самарадорлигини ҳисоблаб
топишда “мақсадга йўналтирилганлик” ёндашувидан кенг фойда-
ланиш.
5.
Корхона персонали меҳнатидан фойдаланишнинг самарали
тизимини ташкил этишда хориж мамлакатларда тўпланган тажри-
бани маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига кенг
қўллаш мақсадга мувофиқдир. Хориж тажрибаларини истиқболли
қўлланилиши ишлаб чиқариш корхоналарида рақобатбардош пер-
сонал меҳнатини, ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёр-
лаш, меҳнатни рағбатлантириш тизимларини самарали ташкил
этиш имконини бериб, пировардида меҳнат самарадорлиги оши-
шини кафолатлайди.
6.
Ишлаб чиқариш корхоналарида персонални бошқаришда
замонавий йўналишларга мувофиқ ташкил этиш ва меҳнат сама-
радорлигини баҳолашнинг услубий асослари тизимини ишлаб чи-
239
қишда аввало ишлаб чиқишнинг асосини ташкил қилувчи тамойил-
ларга асосланиш лозим.
7.
Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат унумдорлиги ва
меҳнат интенсивлиги даражаси ҳамда динамикасини аниқлашда
тармоқ кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш. Меҳнат унумдорлиги
даражасининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи омилларни таъсир
доираси бўйича омилли аниқлашда “мутлақ фарқлаш”, “занжирли
боғланиш”, “корреляцион” ва регрессион” таҳлил усулларидан
фойдаланиб аниқлашни тавсия этамиз.
8.
Ишлаб чиқариш корхоналарида жонли меҳнат самарадор-
лиги ўзгаришига таъсир кўрсатувчи ижтимоий, иқтисодий, техно-
логик ва ташкилий омилларни аниқлаш, таъсир даражаларига муво-
фиқ гуруҳларга бўлиш, таҳлил ва тадқиқ қилиш муҳим вазифа
ҳисобланади, шу боисдан тадқиқ этилган омиллар таъсир даража-
ларини ҳисобга олган ҳолда корхоналар фаолиятида фойдаланиш
(қўллаш) кўтилган ижобий натижа, яъни меҳнат самарадорлиги
ошиши ва маҳсулот таркибида меҳнат сарфини қисқартириш учун
қўйидагиларни амалга ошириш керак:
меҳнатга муносиб моддий рағбатлантиришни амалга оши-
риш ва меҳнат ҳақини мунтазам равишда ошириб бориш (меҳнат
натижасини ҳисобга олган ҳолда), инсоннинг меҳнат қилиш
қобилиятини тиклаш учун зарур бўлган сарфларни қоплаш ҳамда
меҳнат (ақлий, жисмоний, ижодий) имкониятларини сафарбар
қилиши учун ўз вақтида ҳамда адолатли меҳнат ҳақи тўлашни
ташкил этиш;
меҳнат самарадорлиги ўзгаришига таъсир кўрсатувчи
ижтимоий омилларни таъсир доираси бўйича умумиқтисодиёт,
ҳудудий, тармоқ, корхона ва иш жойига бўлган ҳолда гуруҳларга
бўлиб кўриб чиқилиши лозим;
ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш эва-
зига уни автоматлаштириш, янги инновацион машина ва техноло-
гияларни сафарбар этиш, технологик воситалардан самарали
фойдаланиш ҳамда уларни такомиллаштириб бориш;
маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат тақсимоти ва
кооперацияси муносабатларини, иш жойларини яратиш, ишлаб
чиқариш ривожланишини таъминлаш, меҳнат ва моддий ашёвий
ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
240
саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадор-
лиги ўзгаришига таъсир кўрсатувчи ташқи омилларни ҳисобга
олиш ва такомиллаштириш;
саноат ишлаб чиқариш корхоналарида персонални бошқа-
риш ва меҳнатидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг
асосий жиҳат ва йўналишларига амал қилиш;
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсир
кўрсатувчи иш вақти фондидан оқилона фойдаланиш самарадор-
лигига эришиш.
9.
Меҳнат самарадорлиги кўрсаткичини аниқлашда самара-
дорликнинг умумий натижасини ифода этувчи “меҳнат кўрсат-
кичи” услубидан кенг фойдаланиш.
10.
Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқа-
ришдаги жароҳатланишлар ва касб касаллигига чалинишлар дара-
жасини пасайтиришда меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлар-
ни изчиллик билан давом эттириш, ижтимоий шериклик тамо-
йилларига амал қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш
учун давлат ва жамоатчилик назорати механизмини такомил-
лаштириш.
11.
Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадорлиги
ошишига таъсир кўрсатувчи омилларнинг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш йўналишлари қўйидагилардан иборат:
меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни
қайта куриб чиқиш ва қабул қилинган қонунлар ижросини доимий
назорат қилишнинг таъсирчан механизмини ишлаб чиқиш;
“меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги (янги таҳрир)
қонунининг 12-моддасини, экологик шароит, ускуналар сони,
ишлаб чиқариш интенсивлиги, тармоқ мансублиги, технологик
жараён мураккаблиги ва хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда қайта
кўриб чиқиш;
меҳнат жараёнлари ва шароитларини аттестациядан ўтка-
зиш механизмини амалда ишлашини назорат қилиш тизимини
яратиш;
зарарли ва хавфли меҳнат шароитида ишловчи ишчи-
ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва
компенсациялар тўланишини таъминлаш юзасидан доимий назорат
қилувчи механизмни яратиш;
меҳнатга муносиб моддий рағбатлантириш тизимини
яратиш ва тартибга солиш механизмини такомиллашитириш;
241
корхонада иновацион технологик янгиланишни амалга
ошириб ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан
олинган даромаддан “даромад солиғи” имтиёзлар бериш;
технологик янгиланиш учун олинадиган кредит фоизини
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаш-
тириш ставкасидан юқори бўлмаган фоизларда белгилаш;
эскирган асосий техник-технологик воситаларни янги ин-
новацион технологияларга алмаштиргани (технологик модерни-
зация) учун рағбатлантирувчи механизмни такомиллаштириш;
саноат тармоқларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган
кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш механизмини
такомиллаштириш.
12. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарда меҳнат самара-
дорлигини оширишнинг қўйидаги концептуал йўналишлари таклиф
этилди:
меҳнатни ижтимоий, иқтисодий, технологик ва ташкилий
тамойиллар тизимига мувофиқ ташкил этиш, меҳнат фаолияти
механизмларига амал қилиш;
ишлаб чиқариш корхоналарида персонал меҳнати самара-
дорлигини бошқариш механизми ва баҳолаш мезонли кўрсаткичлар
тизимидан фойдаланиш;
ишчи кучининг меҳнатга бўлган меҳнат мотивациясини
оширишда ички ва ташқи мотивацион омил ва усулларни ҳисобга
олиш ҳамда самарали фойдаланиш;
персонал меҳнати самарадорлигини оширишнинг ташкилий-
иқтисодий асосларига амал қилиш.
242
Do'stlaringiz bilan baham: |