Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet100/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

биринчидан
, меҳнат субъектини 
аниқлаш (алоҳида олинган ишчи, гуруҳ, меҳнат жамоаси) каби 
масалаларнинг ечилиши, 
иккинчидан
, меҳнат субъектлари учун 
зарур бўлган меҳнат предмети ва воситалари билан таъминлаш, 
196
Назаров А.Ш. “Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш” (Дарслик). – Т: “ТДИУ”, 2004. - 9-10 б.


198 
учинчидан
, меҳнат учун қулай шароитлар яратиш, 
тўртинчидан
, меҳ-
нат жараёнларини ташкил этиш (иш бажариш технологиялари), 
бе-
шинчидан
, меҳнат ҳақини тўлаш. Бу муаммоларнинг барчаси, ўз мус-
тақил аҳамиятидан ташқари, уларни бир яхлит бутунликка бирлаш-
тирадиган меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг ажралмас функцио-
нал асослари сифатида асосли равишда кўриб чиқилиши мумкин. 
Меҳнатни ташкил этишнинг концептуал ва функционал асос-
ларини шакллантиришга ташкил этишнинг умумий назарияси ривож-
ланиши ва ундан ҳосил бўлган тизимлар назарияси аниқлаб келиши 
таъсир кўрсатади. Ташкил этиш назарияси ва амалиёти муаммо-
ларини ишлаб чиқиш илмий йўналишлари орасида праксекология 
назарияси муҳим ўрин эгаллайди. Праксекология (грекча сўздан 
олинган бўлиб, practis – амалиёт (амалий) ва logos – фан, билим, ўрга-
ниш) инсоннинг самарали амалий меҳнат фаолият принциплари ва 
методлари (усуллари) ҳақидаги билимлар назариясига асосланади
197

Праксеология ғоялари Ғарб мамлакатлари Австрия ва Польша дав-
латларида кенг тарқалган бўлиб, у ерда улардан меҳнат жамоаларини 
ташкил этиш, ҳукумат аппарати, илмий муассасалар, саноат корхо-
налари ва бошқа корхоналар фаолиятини такомиллаштириш масала-
ларини ечишда фойдаланилади
198

Собиқ иттифоқ амалиётида меҳнатни илмий асосда ташкил 
этиш ва ишлаб чиқариш ҳамда бошқаришни илмий ташкил этиш 
комплекс концепциясига алоҳида аҳамият берилган. Аммо ташкил 
этишнинг уч йўналишидан ҳар қайси одатда тегишли изланиш, 
ўқув ва бошқариш тўзилмаларининг алоҳида олинган фаолият май-
дони ҳисобланар эди. Бунда меҳнатни ташкил этиш ишлаб чиқа-
ришни ташкил этишнинг бир қисми, корхонанинг ўзи эса бошқа-
риш функцияси сифатида қабул қилинган эди. Бундай ҳолат кор-
хона муаммоларини илмий ва амалий жиҳатдан бартараф этишни 
пасайтирган, бу эса зарур бўлган ташкилотчи-мутахассисларни 
(айниқса, тадбиркорликни ривожлантириш шароитларда) тайёрлаш 
ва шакллантиришга тусқинлик қиларди. 
Бир яхлит бутунлик сифатида корхонанинг меҳнат фаолия-
тини комплекс ташкил этишга асосланган инновацион ривожланиш 
шароитига мос бўлган янги концепцияни шакллантириш асосида 
меҳнатни ташкил этишга тор доирадаги ёндашувдан воз кечиш 
197
Манба: 
https://ru.wikipedia.org/wiki/Праксиология
 
198
Зеленевский Я. “Организация трудовнх коллективов. Введение в теорию организации и управления”. 
Пер. с польск // Под ред. Г.Э.Слезингера. - М.: “Прогресс”, 1971.


199 
мумкин. Бунинг учун меҳнатни ташкил этишни ишлаб чиқариш ва 
бошқаришни ташкил этиш тушунчалари билан тенглаштирмаслик 
мақсадида уларни қайта кўриб чиқиш керак. Бу ҳолатда ишлаб 
чиқаришни ташкил этиш деганда меҳнатнинг ашёвий элемент-
ларини (ишлаб чиқариш воситалари) ташкил этиш, вақт ва макон-
нинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан бирлашишини (бирикиши) 
тушуниш керак. Бошқаришни ташкил этишга келсак, у тегишли 
функцияларни бажариш тизимини яратиш ва ташкилий тўзилма-
ларни шакллантириш орқали бошқариш фаолиятини ташкил этиш-
ни англатади. Шундай қилиб, меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқа-
риш ва бошқариш тушунчаларини фарқлашга бўлган анъанавий 
ёндашув меҳнат фаолиятини ташкил этиш концепцияси, яъни инно-
вацион, таълим, ишлаб чиқариш, бошқариш, тижорат, хўжалик, 
иқтисодий, ижтимоий, ахборот ва инсон фаолиятининг барча 
соҳаларидаги бошқа тизимлари натижаси бўлмиш инсон меҳнат 
фаолиятининг алоҳида олинган тури сифатида бошқариш фаолияти 
тизимларини шакллантириш (ташкил этиш фаолиятининг ўзида 
ҳам) асосида принципиал ўзгартиришни талаб этади. 
Бизнинг фикримизча, юқорида келтирилган меҳнатни ташкил 
этиш тушунчасига берилган тарифлар меҳнатни ташкил этишни 
тўлиғича моҳиятини тушуниш имконини бермайди, шу боисдан, 
меҳнатни ташкил этиш мазмуни, концептуал ва функционал асос-
лардан фойдаланган ҳолда меҳнатни ташкил этиш тушунчасига 
кенг миқёсли муаллифлик тарифини бериш мақсадга мувофиқ деб 
ҳисоблаймиз. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish