Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet108/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

Биринчи ҳолатда
, меҳнатга ундовчи 2 - 3 та меҳнат 
кўрсаткичлари ҳисобга олинади. Корхонада ишчилар ўз меҳнат 
фаолиятларини акс эттирувчи бажарилган иш ҳажми ва даромад 
сингари кўрсаткичларга қараб тақдирланади. Хусусан, улар ушбу 
кўрсаткичларга кўра бажарган меҳнатларига ҳамда кўшимча ишлаб 
берилган вақт учун ажратилган маблағнинг 30 фоизи миқдорида 
мукофотланиши мумкин.
Иккинчи ҳолатда
, мукофотлантириш шартларининг қатъий 
амал қилиш тартибидир. Мукофотлантириш шартлари – бу ишчи 
қўшимча мукофот пулини қўлга киритиш учун амал қилиши лозим 
бўлган меҳнатнинг сифат ва миқдор билан боғлиқ натижалар кўр-
саткичидир. Ушбу шартларни доимий бажарган ишчига мукофот-
лаш миқдори 60-70 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга 
қўшимча шартларни бажариш ҳам мукофотнинг ошишига олиб 
келади. Ушбу қўшимча шартларни ишчи томонидан бажарилмас-
лик ҳолати эса мукофот пули 50 фоизга қисқартирилиши мумкин. 
Албатта, бунда қўшимча шартлар мукофотлашнинг асосий шарт-
ларини такрорий кўриниши бўлмаслиги лозим. Масалан, савдо 
корхонасида ишчиларни мукофотлашнинг қўйидаги шартлари 
ўрнатилган: асосий шартлар – товар айланмаси режасини бажариш, 
бунда тўлиқ меҳнат ҳақининг 20 фоизи миқдорида мукофот жорий 
қилинади. Қўшимча шартлар – савдо хизмати маданияти талаб-


213 
ларига мос равишда риоя қилиш ҳамда товар заҳиралари 
нормативига эътибор қаратиш, бунда асосий меҳнат ҳақининг 10 
фоиз миқдорида мукофот пули тайинланади.
Учинчи ҳолат
, мукофотлантириш тизимидаги энг мураккаб 
услублардан бири бўлиб, асосий, қўшимча ва алоҳида кўрсаткич-
ларига бўлинишидир. Асосий кўрсаткичлар бу, корхона фаолия-
тини ривожланишини таъминловчи ҳисобланади. Асосий мукофот-
лаштириш кўрсаткичи корхона даромади ва рентабеллиги ошиши-
ни, саноат ишлаб чиқаришда эса бу маҳсулот ҳажмининг ортиши, 
савдо соҳасида эса чакана ва улгуржи савдо айланмасининг ошиши 
билан изоҳланади. Асосий мукофотлаш ҳажми асосий меҳнат 
ҳақига нисбатан 40 фоизни ташкил қилади. 
Қўшимча мукофотлаш корхонанинг фаолиятида муҳим бўлган 
бир қатор кўрсаткичлар ҳисобга олинади, жумладан, хусусий капи-
тал ҳолати, меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда ресурсларни 
тежаш сингари. Уларнинг бажарилиши натижасида мукофот ҳажми 
20-30 фоиз ташкил этиши мумкин. 
Алоҳида мукофотлаш кўрсаткичлари асосан хусусий, яъни ҳар 
бир соҳада ўзига хос бўлиши зарур. Масалан, иқтисодчи учун бу – 
режа ҳисоб-китобларнинг асослилиги, ҳисобчи учун – ўз вақтида 
топшириладиган ҳисобот, сотувчи учун эса иш жойининг озода-
лиги каби алоҳида қўшимча кўрсаткичлар ҳисобга олиниши мум-
кин. Ушбу алоҳида мукофотлаш кўрсаткичларига амал қилиш, 
мукофот ҳажми 10-15 фоизни ташкил қилади. 
Алоҳида мукофотлаш кўрсаткичлари одатда меҳнат самара-
дорлиги коэффициенти (МСК) билан боғлиқ ҳолда белгиланади ва 
у 1,0 коэффициентдан кам бўлмаслиги зарур, мукофотлаш кўрсат-
кичи эса амалда асосий меҳнат ҳақининг 10 фоиз миқдоридаги 
мукофот ҳажми билан белгиланади.
Мукофотлаш шартлари оддий, тушунарли ва ишчилар эслаб 
қолиши учун қулай бўлиши муҳимдир. Рағбатлантириш тизими-
нинг мураккаблашуви, уни ишчилар томонидан қабул қилиниши 
ҳамда амалда тадбиқ этиш жараёнини қийинлаштиради. Рағбатлан-
тиришда шунингдек минимум мукофотлаш кўрсаткичларини ҳам 
акс этиш лозим, бунда ҳам ўз ўрнида оддийлик ва тушунарли 
ҳисоб-китобдан фойдаланиш лозим. 
Тўланадиган мукофотлар мавсумга қараб ҳам турлича бўлиши 
мумкин: ойлик, чораклик, йиллик ва бир марталик мукофот 
тўловлари. Ойлик мукофот тўловлари амалдаги рағбатлантириш 


214 
услуби билан боғлиқ. Бу турдаги мукофотлантириш одатда бир 
ойлик статистика ва ҳисоб-китоб ҳисобот кўрсаткичларига қараб 
белгиланади. Ойлик мукофот тўловлари энг оммабоп, тез-тез 
амалиётда қўлланиладиган бу мукофот тури ишчилар меҳнатига 
яхши таъсир кўрсатади. 
Кам ҳолларда чораклик мукофотлантириш ҳам амалда қўлла-
нилади. Бунда, мукофотлантириш тўловлари чораклик ҳисобот 
кўрсаткичларга мувофиқ белгиланади. Бу кўрсаткичлар ойлик 
мукофотлантириш тўловларининг айнан такрорига айланмаслиги 
лозим. Масалан, корхона фаолиятининг рағбатлантириш шартла-
рида ишчи томонидан чораклик иш режаси мувоффақиятли 
бажарилган тақдирда доимий меҳнат ҳақининг 10 фоиз миқдорида 
мукофот тўловлари билан тақдирлантирилиши мумкин. 
Йиллик (йил сўнгида бериладиган) мукофотлар одатда йил 
давомида бажарилган меҳнат натижаларига кўра белгиланади, уни 
13-меҳнат ҳақи ҳам деса бўлади. Мукофот тўловини белгилашда 
корхона ишлаб чиқариш фаолиятида самарали меҳнат фаолиятини 
олиб борган ишчилар гуруҳига белгиланади. Бироқ, айрим ишлаб 
чиқариш корхоналарида ишчилар гуруҳининг иш стажи ҳисобга 
олинади: кимнинг иш стажи юқори бўлса, ўшанинг йиллик муко-
фотлантириш тўлови ҳам кўпроқ бўлади. Корхонанинг молиявий 
аҳволи ҳамда ишчилар меҳнат ҳақини тақсимлаш фондининг 
имкониятларига қараб, йил сўнги натижаларига кўра тайинланган 
мукофот ҳажми ишчиларнинг доимий меҳнат ҳақи фонди билан 
тенг бўлиши мумкин. Бизнинг фикримизча, ишчиларни фақат иш 
стажига қараб, хеч қандай меҳнат натижаларини ҳисобга олмаган 
ҳолда мукофотлаш ҳеч қандай рағбатлантириш асосларига мос 
келмайди. Рағбатлантиришни ҳар бир ишчи-хизматчининг йиллик 
меҳнат натижаларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш 
адолатлилик тамойилига мос келади. 
Ишчи-хизматчиларни рағбатлантиришга қаратилган энг кўп 
тарқалган мукофот тўловларидан бири бу маълум вақт ичида энг 
муҳим вазифаларни бажарганлиги учун ажратилган мукофотдир. 
Мазкур мукофот тўлови корхона фолиятида бевосита иштирок 
этган ишчиларга тайинланади. Маълум вақт давомида қўйидаги 
бажарилган ишлар учун мукофот белгиланади: 

шошилинч, муҳим ва режадан ташқари ишларни бажар-
ганлиги учун; 


215 

моддий, молиявий ҳамда меҳнат ресурсларини тежашда 
фаол иштироки учун; 

қисқа вақт ичида маълум ҳалокат ҳолатларини олдини 
олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этгани учун. 
Ушбу мукофотлантириш ҳар бир корхона фаолиятидан келиб 
чиққан ҳолда белгиланади. Ишчига тўланадиган мукофот тўлов 
ҳажми меҳнат ҳақи миқдорини асос сифатида олиб фоиз ҳисобига 
ёки корхонанинг даромад ҳажмига қараб белгиланиши мумкин. 
Ҳозирги кунда кўпгина саноати ривожланган мамлакатларда 
ишчиларни мукофотлаш тизими индивидуал равишда (ҳар бир иш-
чига алоҳида ёндашилган ҳолда мукофотлаш) амалга оширилади. 
Ишлаб чиқариш корхонасида ишчиларнинг меҳнат натижаси 
учун рағбатлантириш миқдори унинг якуний иқтисодий натижа-
ларига боғлиқ бўлсагина бу ишчилар учун меҳнатга ундовчи (сти-
мул, мотив) вазифасини утайди. Корхона даромадининг ошиши 
мукофот тўловлари ҳажмининг ошишига таъсир кўрсатади. Ишчи-
ларни рағбатлантиришда унинг ҳажмини белгилаш учун аввало 
“таъсир доираси”ни ҳисобга олиш лозим бўлади. Бу ишчиларда 
турли омиллар таъсирида: меҳнатнинг оғирлиги ва белгиланган 
меҳнат ҳақи миқдорига қараб вужудга келади. Масалан, меҳнат 
ҳақи миқдорининг 25 фоизини ташкил этувчи мукофот қайсидир 
ишчи учун “таъсирли”, бошқаси учун эса “таъсирсиз” бўлиши 
мумкин, шу сабабдан мукофотлашда бу жиҳатларни ҳам ҳисобга 
олиш зарур. 
Мукофотнинг миқдори ишчиларда турли имтиёзларни вужуд-
га келтириши мумкин. Ишчиларни рағбатлантиришда мукофотлаш 
шартларини турли усулларда режани бажарганлиги ёки режадан 
ортиғи билан адо этганлиги учун жорий этиш орқали кутилган 
иқтисодий натижани олиш мумкин (4.2.1-жадвал). 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish