Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


IV-БОБ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet99/135
Sana23.05.2022
Hajmi5,01 Kb.
#606796
TuriМонография
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   135
Bog'liq
2456-Текст статьи-6063-1-10-20200704

IV-БОБ. ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА 
КОРХОНАЛАРДА МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ 
4.1. Корхоналарда меҳнатни ташкил қилиш асосида 
персоналнинг сифат таркибини такомиллаштириш 
йўллари
 
 
Мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш 
мақсадида иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш тизимига 
ўтиш жараёни амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси 
Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз маъруза-
ларида мамлакатимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш 
мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган энг устувор вазифа-
ларидан бири сифатида, “Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида рақобат-
бардошлигини ошириш ва ўрнини мустаҳкамлашга йўналтирилган 
таркибий ўзгаришлар ҳамда юқори технологияга асосланган 
замонавий тармоқлар ва ишлаб чиқариш соҳаларини жадал 
ривожлантириш сиёсатини давом эттириш”
179
лозимлигини алоҳида 
таъкидлаганликлари, айнан бу инновацион ривожланиш сари олға 
қадам босаётганлигимиздан далолат беради. 
Дарҳақиқат, шу бугунги кун талабларига жавоб берадиган 
товар ва хизматларни яратиш орқали мамлакат рақобатбар-
дошлигини ошириш мумукинлиги, янгиликларни амалиётга жорий 
этилиши ишлаб чиқаришни ривожлантиришда ҳар доим катта 
аҳамият касб этган. Иқтисодиётнинг ҳозирги замонавий босқичида 
ривожланган мамлакатлар тараққиётига инновацион фаолият 
орқали муҳим ўрин эгаллаб турибди. Биргина, инновацион ахборот-
коммуникация технологияларининг ривожланиб бориши натижаси-
да жаҳон миқёсида яратилаётган ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 
5,5 фоизи айнан шу фаолият хиссасига тўғри келмоқда. Мазкур 
кўрсаткич ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида сезиларли 
салмоқга эга эканлигини кўришимиз мумкин, масалан, Корея 
Республикасида 11,8 фоиздан зиёдни, Швецияда 7 фоизни, АҚШда 
эса 6,8 фоизни ташкил этади. Шуни қайд этиш лозимки, замонавий 
179
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йилда мамлакатимизни 
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор 
йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Барча режа 
ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, ҳалқимиз фаровонлигини оширишга хизмат 
қилади” номли маърузаси. // Халқ сўзи, 2011 йил 21 январ.


193 
иқтисодиётда инновацияларнинг роли янада ошади, улар борган 
сари иқтисодий ривожланишнинг асосий омилига айланади. 
Инновацион фаолият иқтисодиётда ишлаб чиқариш муноса-
батлари, хўжалик юритиш механизми, шакллари ва меҳнатни 
ташкил этиш жараёнларида намоён бўлади. Жамият тараққиёти-
нинг қонуниятларига кўра, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бир 
текисда давом этмасдан, балки қўйидан юқорига, оддийликдан 
мураккаблик томон юксалиш тамойилларига асосланади. Бу эса 
тараққиётнинг универсал қонуниятларидан бири ҳисобланади. Ҳар 
бир замон иқтисодиёти ўзининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий 
тўзилмасига асосланади. Бошқа томондан эса, бу иқтисодиёт ишлаб 
чиқариш воситалари, инновацион техника ва технологияларга эга 
бўлади. Айнан мазкур икки жиҳат ҳар бир даврнинг иқтисодий 
ривожланишида ўзининг изини қолдиради ва ривожланиш 
даражасини белгилаб беради. Мазкур зиддиятларнинг мазмуни 
истеъмол билан ишлаб чиқаришнинг вақт нуқтаи назаридан мос 
келмаслигида, ишлаб чиқариш муносабатларининг ишлаб чиқариш 
усулидан олдинда юриш каби ҳолатларда намоён бўлади. 
Жумладан, бу ҳолат иқтисодий трансформация жараёнларини 
вужудга келтиради, яъни ривожланишнинг бир босқичидан 
кейинги такомиллашган босқичига ўтишига моддий ҳамда техник-
технологик асос яратади. Шунингдек, иқтисодий трансформация 
натижасида сифат, техник-технологик жиҳатдан олдинги тизимга 
нисбатан инновацион иқтисодиёт вужудга келади. Инновацион 
иқтисодиёт тушунчасига тўхталар эканмиз, биз аввалом “инно-
вация” тушунчасига эътибор қаратишимиз лозимдир. Ҳозирги 
вақтда бу тушунча жуда кенг миқёсда талқин қилинмоқда. Бу 
борада “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”да “инновация” 
атамаси инглиз тилидаги “innovation” сўзидан олинган бўлиб, 
“киритилган янгилик, ихтиро”
180
деган маъноларни англатиши қайд 
қилинган. “Большая экономическая энциклопедия”да “Бозорнинг 
истиқболли талабидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришга лойиҳавий, 
технологик, моддий, ташкилий жиҳатларга янгилик киритиш билан 
боғлиқ фаолият”
181
эканлиги, “...билимни, фавқулотда ихтиро ва 
қатъиятликни талаб қиладиган иш”
182
, “Иқтисодиёт ва молия” 
электрон луғатида “...фан ютуқлари ва илғор тажрибалардан 
180
Ж.П. Е-М. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” ДИН, 2006. - 213 б.
181
Большая экономическая энциклопедия. – М.: “Эксмо”, 2007. – с. 257.
182
Друкер П.Ф. “Энциклопедия менеджмента”. Пер. с англ. – М.: “ООО И.Д. Вильямс”, 2006. – с. 336.


194 
фойдаланишга асосланган техника, технология, меҳнатни ташкил 
қилиш ёки бошқариш соҳасида киритилган янгиликлардир”, деб 
тариф берилади. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да берилган 
тарифга мувофиқ “инновация бу - янгиликларни киритиш, илгари 
тадбиқ этилмаган янги бир нарсани жорий этилиши”
183
ни 
билдиради. Янгиликлар деганда янги тартиб, кашфиёт ёки бирон 
янги ҳодиса кўзда тутилади. Янгиликларни киритиш деганда “янги 
нарсани киритиш” ибораси янгиликлардан (фан ва техника ютуқ-
лари, илғор технология ва янги ихтиролар, ноу-хау, интелектуал 
мулк, ишлаб чиқариш ва меҳнат муносабатлари, стандарт ва ҳ.к) 
фойдаланиш жараёнини англатади. Шундай қилиб, янгиликларни 
киритиш ва тарқатиш учун қабул қилинган пайтдан бошлаб, у 
инновацияга айланиб, янгича сифат касб этади. Демак, инновация 
шундай бир тизимки, бу тизим орқали янгилик киритишимиз, 
ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш учун янги технологиялар 
жалб қилишимиз ва биз ишлаётган тизимни янгилашимиз мум-
кин
184
. Жаҳон иқтисодиётини ҳаракатга келтирувчи куч сифатида 
фан-техника тараққиёти орқали унинг намоён бўлиш шакли 
инновациялар ва илғор технологиялар соҳасидаги инновацион 
фаолият ҳисобланади. Ривожланган мамлакатларда ЯИМ ўсиши-
нинг 70 фоиздан 85 фоизгача янги технология, асбоб-ускуна, янги 
билим ёки ечимларга эга бўлган инновацион маҳсулотлар улушига 
тўғри келади. Бу эса мамлакат ҳаётидаги инновацион иқтисо-
диётнинг нақадар муҳимлигини белгилаб беради. Инновацион 
иқтисодиёт – жамият тараққиёти учун фойдали бўлган ҳар қандай 
инновацияларни тезкорлик билан тадбиқ этишга қодир иқтисо-
диётдир. Инновацион иқтисодиётнинг ривожланишида ишлаб 
чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш ва уларнинг иннова-
цион салоҳиятидан самарали фойдаланишни тақозо этади. 
Инновацион иқтисодиётда ишлаб чиқариш кучларининг 
асосини инсон омили ташкил этади. Инсон омилидан самарали 
фойдаланишда инсон меҳнатини ташкил этиш (илмий ташкил 
этиш) муҳим аҳамиятга эгадир. “Меҳнатни ташкил қилиш” 
тушунчасини пайдо бўлиш тарихига назар ташлар эканмиз, бу ерда, 
албатта, ушбу масаланинг асосчиси сифатида Ф.Тейлорнинг 
183
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 дан ортиқ сўз ва сўз бирикмалари. 
Ж.П. // Таҳрир ҳайъати: Т.Мирзаев (раҳбар) ва 
бошқ. ЎзР ФА Тил
ва адабиёт институти. – Т.: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 
2006. – 578 
б
.
184
Ибрагимова Л.Т., Абдурахманов А. “Инновацион иқтисодиёт ва ёшлар”. “Иқтисодиёт ва инновацион 
технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015.


195 
номини тилга оламиз. Ф.Тейлор меҳнатни “илмий бошқариш” 
муаммосини амалий жиҳатдан асослаб берган бўлиб, у 
иқтисодиётда муҳим ўрин тутади. 
Меҳнатни ташкил этиш тушунчасини АҚШ олимлари XX 
асрнинг бошларида Ф.Тейлорнинг назарий қарашларини давом 
эттирган Франк 
ва Лилиан Гилбретлар томонидан, ишчиларнинг 
меҳнат фаолиятлари давомида меҳнатни бажарувчи (қул, оёқ) 
аъзоларнинг ҳаракати тадқиқ қилинган, шу асосида самарали 
меҳнат қилиш учун қоида ва услублар тавсия этишган
185
. Меҳнатни 
конвейер усулида ташкил этиш Генри Форд томонидан ихтиро ва 
тадбиқ этилган, конвейер усулида ташкил этиш юқори меҳнат 
унумдорликка эришишни кафолатлайди
186
. Меҳнатни ташкил этиш 
тизимини назарий жиҳатдан яратган Гаррингтон Эмерсон ўзининг 
“Унумдорликнинг ўн икки тамойили” номли асарида унумдорликка 
эришда меҳнатни ташкил этиш йўлларини тадқиқ қилган
187

Меҳнат ташкил этиш тушунчасини МДҲ мамлакатлари олим-
ларидан 
А.А.Богданов илк бор 
ХХ асрнинг бошларида “
Текто-
логия. Всеобщая организационная наука” номли асарида қайд этиб 
ўтади, ушбу асарда меҳнатни ташкил этишнинг аҳамияти ва 
жараённи моделлаштириш тадқиқ қилинган эди
188
.
Н.А.Иванов 
меҳнатни ташкил этиш тушунчасига қўйидагича таъриф беради: 
“ташкилот ва корхоналарнинг меҳнат жараёнида инсон ва техни-
кани бирлаштирадиган аниқ шакллар ва методлар”
189
, яъни бу 
таърифда қўшимча табиий-техника ва ижтимоий-иқтисодий тараф-
лари бўлса ҳам, асосий урғу инсон ва техника бирлашишига қў-
йилади, бу эса уни ишлаб чиқаришни ташкил этиш тушунчасидан 
кам фарқлайди. Б.М.Генкин меҳнатни ташкил этиш тушунчас
ига: 
“меҳнат тақсимоти чегаралари ва турларини тавсифлайди”
190

В.Р.
Веснин “м
еҳнатни ташкил этиш бу моҳиятидан меҳнат жараёни 
тартибини белгилаш ёки ўзгартириш, ишчиларнинг ишлаб чиқариш 
ва бошқа омиллар билан ўзаро алоқадорлигини аниқлашдаги 
185
Франк Гилберт и Лилиан Гилберт (Frank Gilbreth and Lillian Gilbreth). “Основы научного менеджмента” 
(Primer of Scientific Management). Пер. с англ. - М., 2012. – c. 168.
186
Генри Форд “Моя жизнь, мои достижения”. - Беларусь, Мин.: Издательство “Попурри”, 2015. - с. 5. 
187
Эмирсон Г. “Двенадцать принципов эффективности”. – М.: “Экономика”, 1992.
188 
Богданов А.А. “Тектология. Всеобщая организационная наука” // Под ред. акад. Л.И.Абалкина, акад. 
А.Г.Аганбегяна, акад. Д.М.Гвишиани, акад. А.Л.Тахтаджяна, докт. биол. наук А.А.Малиновского. - М.: 
“Экономика”, 1989. Кн. 1 – с. 304.
189
Иванов Н.А. “
Экономика труда и социально
-трудовые отношения” (Учебник) // Под ред. Г.Г.Меликьяна, 
Р.П.Колосовой. - М.: Изд-во МГУ, 1996.
190 
Генкин Б.М. “Экономика и социология труда” (Учебник). - М.: “НОРМА-ИНФРА-М”, 1998.


196 
ҳаракат
191

В.В.Адамчук “меҳнатни ташкил этиш бу, ишчиларнинг 
ишлаб чиқариш омиллари билан ўзаро алоқадорлик тизими, меҳнат 
жараёнининг маълум тартибини шалклантирувчи: ишчилар 
ўртасида меҳнат тақсимоти ва кооперацияси, иш ўринларини 
ташкил этиш, меҳнатдан фойдаланиш йўллари ва усуллари, меҳнат 
нормаси, меҳнат ҳақи ва моддий рағбатлантириш, кадрлар 
малакасини ошириш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш ва меҳнат 
интизомини белгилаш”
192
деб қайд этади. Меҳнатни ташкил этиш 
тушунчасига илмий ёндашилса, у инсон ва техниканинг маҳсулот 
ишлаб чиқаришда ўзаро 
уйғунлиги ва бирлашиши, моддий ва 
молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, меҳнат сиғимининг 
пасайиши ва меҳнат унумдорлигини ошириш имконини беради
193

Мамлакатимизнинг етук олимлари томонидан ҳам, хусусан, 
Қ.Х.Абдураҳмонов томонидан 
меҳнатни ташкил этиш тушунчасига 
қўйидагича таъриф берилган: 
“назария ва амалиётга асосланган 
ҳолда корхонада иш жараёнлари унсурларини уюштириш тартиби 
ва тамойиллари
194
деб изоҳ берилади. А.М.Саидов
томонидан, 
“…меҳнатни
тақсимлаш ва кооперациялаш, иш жойларини ташкил 
этиш, меҳнат усулларини, меҳнат шароитларини, меҳнат ва дам 
олиш тартибларини оқилоналаштириш, меҳнатни меъёрлаш, ишчи-
ларни меъёрлаш ва малакаларини ошириш, моддий рағбатланти-
риш, меҳнат интизомини мустаҳкамлаш каби бир қатор амалий 
тадбирлар мажмуаси”
195
деб таъриф берилган. 
Меҳнатни ташкил этишнинг вазифалари уни амалга ошириш-
нинг мақсади ва мазмунини белгилаб берадиган тизимининг таш-
кил этилиши, ишлаш ва ривожланиш таркибини бошқа тизимлар 
билан ўзаро алоқасини вужудга келтиришни талаб қилади. Ҳар бир 
тизим доирасида ишчиларга юкланган меҳнат вазифаларини бажа-
риш жараёнида улар меҳнатининг тақсимланиши ва кооперацияси 
масалалари ҳам ҳал этилади. Шу билан бирга ишчи ўринлари, 
лавозимлар, таркибий бўлимлар ва меҳнат жамоаларининг тарки-
бий тўзилиши аниқланади. Бу ўз навбатида корхонанинг ташкилий 
лойиҳасини ишлаб чиқишга ҳар томонлама ёндашувни таъмин 
191
Веснин В.Р. “Практический
менеджмент персонала”. - М., 2008. – с. 49.
192
Адамчук В.В. и др. “Организация и нормирование труда”. - М., 2005. – с. 146.
193
Фильев В.И. “Организация, нормирование и оплата труда. Опыт зарубежных стран: Великобритании, 
Германии, Италии, США, Франции, Японии и др”. - М., 2006. – с. 63.
194
Абдураҳмонов Қ.Х., Шоюсупова Н.Т., Бакиева И.А. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик). – Т.: “ТДИУ”, 
2011. - 279 б.
195
Саидов А.М. “Маиший хизмат кўрсатиш корхоналарида меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштириш 
йўллари” номли иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. Самарқанд. 
2011. - 43 б.


197 
этади ва корхоналар олдида турган, иқтисодий ва ижтимоий 
вазифаларни ҳал қилиш билан боғлиқ меҳнат фаолиятини ташкил 
этишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. 
Меҳнатни ташкил этиш моҳиятини тушуниш учун унинг 
мазмуни ва юклатилган функцияларни (вазифаларни) аниқлаш 
муҳим ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, меҳнатни ташкил 
этишнинг моҳиятан мазмунини А.Ш.Назаров ўзининг “Меҳнатни 
ташкил этиш ва нормалаш” номли китобида асослаб беради. 
Муалифнинг фикрича меҳнатни ташкил этишнинг мазмуни
196

– корхоналарда техника, технология ва ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш ишининг ривожланиши; ишчиларнинг моддий-техник 
даражаси ўсиб бориши муносабати билан меҳнат тақсимоти ва 
кооперациялаштириш такомиллаштирилишидан; бу вазифалар 
ижобий ҳал этилиши учун ижрочиларни жой-жойига қўйиш ва иш 
вақтидан фойдаланишнинг энг мақсадга мувофиқ йўлларини 
белгилаш; кўп жиҳатдан, дастгоҳда ва иш жойида ишлаш ҳамда 
касблар ўриндошлигининг энг самарали шаклларини танлаш, 
ишлаб чиқариш жамоасидаги ҳар бир аъзосининг вазифалари, 
ҳуқуқ ва бурчларини аниқ белгилашдан; 
– иш жойини ташкил этиш ва ижрочини унинг физиологик ва 
антропометрик характерига ҳамда эстетик идрокига мос бўлган 
асбоб-ускуналар билан таъминлаш, иш жойларига хизмат кўрса-
тишни узлуксиз яхшилаб боришдан, иш вақтини исроф бўлишини 
йўқотадиган энг самарали хизмат кўрсатиш тартибларини жорий 
қилишдан; 
– меҳнат жараёнини такомиллаштириш, меҳнатнинг илғор 
услуб ва услубларини жорий қилиш, бунга ишчиларнинг юқори 
меҳнат унумдорлигини таъмин этувчи энг оқилона меҳнат 
жараёнини лойиҳалаш ва тадбиқ қилиш, шунингдек, меҳнатнинг 
илғор усул ва услубларини аниқлаш, ўрганиш, танлаш ва ёйиш 
йўли билан эришилади; 
– 
ишчиларни танлаш, тайёрлаш, уларнинг малакасини 
оширишни яхшилаш. 
Меҳнатни ташкил этишга қўйидаги функциялар (вазифалар)ни 
бажариш кераклигини англатади: 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish