Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари



Download 2,56 Mb.
bet8/88
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#309388
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   88
Bog'liq
2 5433846757219897778

Депресиация бу - активларнинг фойдали хизмат давомида депресиация қийматининг систематик камайишидир.
Депресиация қиймати бу – қолдиқ қиймати чиқарилган активларнинг молиявий ҳисоботда акс эттирилган ҳақиқий харажатлари ёки хақиқий харажатлар ўрнига бошқа миқдордир. Бунда қолдиқ қиймат деганда, бизнинг атамаларимиздаги ликвидацион қиймат тушунилади.
Ҳақиқий харажатлар бу – активларни харид қилиши учун уларни харид қилиш пайтида тўланган пул маблағлари ёки пул маблағларининг эквиваленти ёки бошқа қопламаларнинг адолатли қийматидир ёки иншоатлардир.
Баланс қиймати бу – йиғилган депресиация ва активларнинг қадрсизланиши суммаси чегирилгандан кейинги бухгалтерия балансида тан олинган активдир.
Фойдали хизмат муддати

  • Активдан фойдаланиш кутилаётган даври;

  • Активдан фойдаланиш орқали ишлаб чиқариш мўлжалланаётган буюм миқдори ёки шунга ўхшаш бирликлар.

Ушбу стандартга мувофиқ асосий воситаларга қўйидагича таъриф келтирилган:
Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар (асосий воситалар) бу –моддий актив бўлиб, қайсики:
(а) Корхона томонидан ишлаб чиқариш жараёнида ёки товарларни жўнатишда, хизматларни кўрсатишда, маъмурий мақсадларда фойдаланилади;
(б) бир даврдан кўп вақт давомида фойдаланиш кўзда тутилган (6).
Стандартга кўра асосий воситалар объектлари актив сифатида тан олинади, қачонки:
(а) катта эҳтимол билан таъкидлаш мумкинки, корхона активларни фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий наф олади;
(б) корхона учун активнинг қиймати ишончли баҳоланиши мумкин.
1-мисол. АВС компанияси маҳаллий ҳокимият билан келишган ҳолда шаҳардаги завод ҳудудига яқин, яъни асосий компания ишчилари яшайдиган завод паселкасидаги мактабларнинг бирини бозор қиймати 15.000.000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган биносини ўз қаромоғига олди. Бу бинони профилини ўзгартириш, сотиш ёки кафилликка қўйиш мумкин эмас. Бу мактабда асосан компания ходимларининг болалари ўқишади ва у тарихий қадриятларга эга.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, компания бу мактабдан билвосита наф олади, чунки унда компания ходимларининг болалари таҳсил олишади. Бу олинаётган нафни иқтисодий жиҳатдан баҳолаб бўлмайди. Шу боис, уни асосий воситалар объекти сифатида эътироф этиб бўлмайди.
Эҳтиёт қисмлари ва сервис асбоб-ускуналари одатда захира сифатида ҳисобга олинади ва истеъмол қилиниши мобайнида фойда ва зарарларда тан олинади. Агарда ташкилот уларни бир даврдан ортиқ даврда фойдаланишни кўзда тутса, йирик эҳтиёт қисмлари ва резервдаги асбоб-ускуналар асосий восита сифатида классификацияланади. Худду шу тарзда, агар эҳтиёт қисмлари ва сервис асбоб-ускуналари асосий воситалар объектларини эксплуатация қилиш билан боғлиқ ҳолда фойдаланилган тақдирда асосий восита сифатида ҳисобга олинади.
Актив сифатида тан олиниши мумкин бўлган асосий воситалар объекти таннархи бўйича баҳоланади. Асосий воситаларни бошланғич қийматининг элементлари қуйидагилардан ташкил топган:

  • Харид баҳоси, шу жумладан импорт пошлиналари ва харид жараёнида қайтарилмайдиган солиқлар (савдо чегирмаси чиқарилади);

  • активни мўлжаллаган жойига ортиб олиб келиш ва уни ишчи ҳолатга келтириш бўйича тўғридан-тўғри харажатлар, масалан:

  • Асосий воситаларни яратиш ёки харид қилиш билан бевосита боғлиқ ходимларни рағбатлантириш харажатлари (19-сон БҲХС “Ходимларни рағбатлантириш” стандартига мувофиқ);

  • Майдонни тайёрлаш харажатлари;

  • Ортиш ва тушириш харажатлари;

  • Монтаж ва ўрнатиш харажатлари;

  • Асбоб-ускуналарни тестдан ўтказиш (синаш натижасида олинган маҳсулотларни сотишдан олинган тушум чиқарилади);

  • Профессионал хизматлар қиймати.

  • Активни териш, демонтаж ва у жойлашган майдонни тикланишининг мўлжалдаги қиймати. Бундай мажбуриятлар активни харид қилиш моментида ёки маълум бир давр давомида активдан захираларни ишлаб чиқаришдан ташқари мақсадларда фойдаланиш натижасида юзага келиши мумкин.

Ташкилот асосий воситаларга қилинган харажатларини уларни сарфланиш моментида тан олади. Булар қўйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Асосий воситалар объектларини харид қилиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ ҳолда сарфланган харажатлар;

  2. ушбу объектни бойитиш, қисман алмаштириш ва унга хизмат кўрсатилиши оқибатида амалга оширилган харажатлар (10§).

Халқаро стандартга мувофиқ асосий воситаларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ келгусида амалга ошириладиган харажатларни учта гуруҳга бўлиш мумкин (12-14 §):

  1. Жорий таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш харажатлари. Ушбу харажатлар асосий воситалар объектларининг баланс қийматида тан олинмайди, яъни улар асосий воситаларнинг баланс қийматининг кўпайишига олиб келмайди. Улар юз бериши давомида фойда ва зарарларда тан олинади;

  2. асосий воситалар объекларининг йирик қисмлари ва агрегетларини, бино ичида ички кўчма деворлар билан ажратиш, конструкция элементларини жиҳозлаш харажатлари. Масалан, печь маълум бир вақт ўтгандан кейин футеровкасини алмаштиришни, ёки самолётнинг ички жиҳозланиши, мисол учун фюзеляжнинг фойдали хизмат қилиш муддати давомида, ўтирғичлари ва борт ошхонаси бир неча марта алмаштиришни талаб этади. Тан олиш принципларига мувофиқ ушбу харажатлар амалга ошириш моментида ушбу объектларнинг қисмий алмаштирилиши унинг баланс қийматида тан олинади;

  3. асосий воситалар объектларини эксплуатация қилишни давом эттиришнинг муҳим шартларидан бири айрим носозликларни аниқлаш учун йирик техник текширувлар (масалан ҳаво суда, яъни самолётлар). Бунда боғлиқ равишда айрим эҳтиёт қисмлари алмаштирилиши ва алмаштирилмаслиги мумкин. Бундай ҳар бир текширув харажатлари тан олиш мезонларига риоя қилган ҳолда объектнинг баланс қийматида тан олинади.

Асосий воситалар билан боғлиқ келгуси харажатлар актив сифатида тан олинади, қачонки улар бошланғич ҳисоблаган нормативларига нисбатан меҳнат унумдорлигини оширишига олиб келадиган ҳолда активларнинг ҳолатини яхшилашга сабаб бўлса:
(а) Хизмат қилиш муддати ва унинг қувватини оширувчи асосий воситалар объектлари модификацияси;
(б) ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг сифатини салмоқли даражада юксалишига олиб келадиган машиналарнинг деталлари ва қисмларини такомиллаштириш;
(с) олдингисига нисбатан ишлаб чиқариш харажатларини салмоқли даражада қисқаришини таъмин этувчи янги ишлаб чиқариш жараёнларининг жорий қилиниши.
Хорижий тажрибаларга мувофиқ капитал харажатлар активларнинг хизмат қилиш муддатини узайишига олиб келса, ушбу харажатлар депресиация суммасини камайтиришга олиб борилади. Натижада, активларнинг бошланғич қиймати ўзгармайди, унинг қолдиқ қиймати эса ушбу капитал харажатлар суммасига ошади.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish