2-мисол. Қурилиш компанияси эксковаторни капитал таъмирдан ўтказди. Унинг бошланғич қиймати 16.000 АҚШ доллари. Белгиланган хизмат қилиш муддати 6 йил. Ликвидацион қиймат 800 АҚШ долларида белгиланган. 3 йил давомида ҳисобланган депресиация суммаси 7.600 АҚШ долларга тенг. Капитал таъмирлаш 4-йилнинг бошида амалга оширилди ва унинг суммаси 2.500 АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу берилган маълумотлар бўйича активнинг 4-йил учун депресиацияланадиган қолдиқ қийматини ва депресиация суммасини ҳисоблаймиз (4.4-жадвал):
4.4-жадвал
Асосий воситалар қолдиқ қиймати ва депресиация суммаси ҳисоби
|
Капитал таъмирот ўтказилгунга қадар
|
Капитал таъмирот ўтказилгандан кейин
|
Бошланғич қиймати
|
16000 $
|
16000 $
|
Жамғарилган депресиация
|
(16000-800)*3/6=7600
|
7600-2500=5100
|
Қолдиқ қиймат
|
16000-7600=8400
|
16000-5100=10900
|
Тўртинчи йил учун депресиация суммаси
|
|
(10900-800) / (6-3)=3367
|
Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, капитал таъмирот харажатлари суммаси жамғарилган депресиация суммасининг камайишига олиб борилган ва натижада активнинг қолдиқ қийматининг ошишига эришилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |