Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари


Номератор ҳар бир йил бўйича 5, 4, 3, 2 ва 1 ни ташкил этади. Депресиация нисбати



Download 2,56 Mb.
bet16/88
Sana25.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#309388
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88
Bog'liq
2 5433846757219897778

Номератор ҳар бир йил бўйича 5, 4, 3, 2 ва 1 ни ташкил этади.
Депресиация нисбати биринчи йил учун 5/15, иккинчи йил учун 4/15, учинчи йил учун 3/15, тўртинчи йил учун 2/15, бешинчи йил учун 1/15, жами 15/15 ни ташкил этади.
Ҳисоб-китоб натижаларини қуйидаги жадвалда расмийлаштирамиз (4.7-жадвал):
4.7-жадвал
Сум-рақам методи

Йиллар

Депресиация харажатлари

Жамғарилган депресиация

Қолдиқ қиймати (йил охирида)

Бошланғич таннахр







$20.000

1

5/15 х 18000=$6.000

$6.000

14.000

2

4/15 x 18000 = 4.800

10.800

9.200

3

3/15x18000 = 3.600

14.400

5.600

4

2/15x 18000 = 2.400

16.800

3.200

5

1/15x18000 = 1.200

18.000

2.000


Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, сум-рақам усулида бир текисда тақсимлаш усулига нисбатан депресиация харажатлари активдан фойдаланишнинг дастлабки йилларида кейинги йилларга нисбатан салмоқли катта миқдорни ташкил этмоқда.


Қолдиқни камайтириш (Declining-balance depreciation) методи бир текисда тақсимлаш усулидаги депресиация даражасига нисбатан тезлаштирилган даражани қўллаш орқали амалга ошади. Депресиация суммаси қолдиқ қийматига нисбатан ҳисобланади. Бизнинг мисолимизда актив 5 йил хизмат қилиши кўзда тутилганлиги муносабати билан йиллик депресиация даражаси 20%ни ташкил этади (1/5 *100%). Тезлаштирилган депресиация даражасини топиш учун ушбу 20%лик даража 2 га кўпайтирилади, яъни 40% бўлади (2 х 20%).
Ҳисоб-китоб натижаларини қуйидаги жадвалда расмийлаштирамиз (4.8-жадвал):
4.8-жадвал
Қолдиқни камайтириш методи

Йиллар

Депресиация харажатлари

Жамғарилган депресиация

Қолдиқ қиймати (йил охирида)

Бошланғич таннахр









$20.000

1

(20.000х 40%)/100=$8.000

$8.000

12.000

2

(12.000х40%)/100=4.800

12.800

7.200

3

(7.200x40%/)100=2.880

15.680

4.320

4

(4.320x40%/)100=1.728

17.408

2.592

5

2.592-2.000=592

18.000

2.000




Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, бешинчи йилда қолдиқни камайтириш усулида давом этсак, депресиация суммаси $1037 (2592 х 40%) бўлиши керак. Лекин, $2000 ликвидацион қиймат қолишлигини ҳисобга оладиган бўлсак $1037 га эмас, балки $592 (2592 - 2000) депресиация суммаси ҳисобланса етарли. Шу боис, 5-йилда депресиация суммаси $592 ни ташкил этади.


Асосий воситалар қадрсизланганда ёки узатилганда учинчи томондан бериладиган компенсация мажбурий тартибда фойда ва зарарларга киритилади, қачонки ушбу компенсация олинишга қаратилган бўлса.
Мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар баланс қийматининг тан олиниши мажбурий тартибда тугатилади:
(а) чиқарилиши бўйича; ёки
(b) қачонки унинг эксплуатациясидан ёки чиқарилишидан келгусида ҳеч қандай иқтисодий наф кўрилмаса (67§).
Асосий воситалар объектларининг тан олиниши, тугатилиши муносабати билан юзага келган фойда ва зарарлар мажбурий тартибда ушбу объект тан олиниши тугатилишидаги фойда ва зарарларга киритилади. Фойдани тушум сифатида таснифлаш таъқиқланади (68§).
Асосий воситалар объектларини тан олиниши тугатилиши натижасида юзага келган фойда ва зарарлар мажбурий тарзда, агар мавжуд бўлса тугатилишидан соф тушум билан ушбу объектнинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Молиявий ҳисоботда ҳар бир турдаги асосий воситалар учун қуйидаги ахборотлар очиқланиши шарт:
(a) Ялпи баланс қиймати асоси;
(b) фойдаланилган депресиация ҳисоблаш методлари;
(c) қўлланилган фойдали хизмат муддати ёки депресиация нормалари;
(d) ялпи баланс қиймати ва жамғарилган депресиация (қадрсизланишдан кўрилган жамғарилган зарар)
(e) ҳисобот даври бошида ва охирида баланс қиймати
(i) келиб тушиши;
(ii) чиқарилиши;
(iii) корхонани бирлаштиришдан харид қилиниши;
(iv) стандартнинг 31, 39 ва 40-бандларида кўзда тутилган тарзда қайта баҳолаш натижасида юзага келган қийматнинг кўпайиши ёки камайиши;
(v) 36-сон МҲХСга мувофиқ фойда ва зарарларда тан олинган қадрсизланишдан кўрилган зарар;
(vi) 36-сон МҲХСга мувофиқ фойда ва зарарларда қопланадиган қадрсизланишдан кўрилган зарар;
(vii) депресиация;
(viii) молиявий ҳисобот кўрсаткичларини функционал валютадан ҳисобот валютасига қайта ҳисоблашда, шу жумладан, хорижий фаолият тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот бераётган ташкилотнинг ҳисобот валютасига қайта ҳисоблашда юзага келадиган соф курс фарқи;
(ix) бошқа ўзгаришлар (73§).
Молиявий ҳисоботда бундан ташқари мажбурий тартибда қуйидагилар ҳам очиқланиши шарт:
(а) Кафилликка берилган ва мажбурият таъминоти бўлган асосий воситалар мавжудлиги, мулк ҳуқуқининг чегараланганлик даражаси ҳамда қиймати;
(b) асосий воситалар объектларини қайта жиҳозлашда унинг баланс қийматида тан олинган харажатлар;
(c) асосий воситаларни харид қилишда шартнома мажбуриятлари суммаси;
(d) фойда ва зарарларга киритилган, агар улар тўғридан-тўғри фойда ва зарарларда очиқланмаган бўлса асосий воситалар объектларининг қадрсизланиши, йўқолиши ва узатилишида учинчи томон тарафидан тақдим этиладиган компенсациялар.
Депресиация методлари ва активлар фойдали хизмат методи баҳоланиши профессионал мушоҳада предмети ҳисобланади. Мувофиқ равишда қабул қилинган методлар, фойдали хизматнинг ҳисобдаги муддатлари ва депресиация меъёрлари тўғрисидаги ахборотлар молиявий ҳисобот фойдаланувчиларига раҳбарият томонидан танланган сиёсатни таҳлил қилишга ва бошқа ташкилотлар билан солиштиришга имкон беради.
Агар асосий воситалар қайта баҳолаш қийматида акс эттирилса қуйидаги ахборотлар очиқланиши керак:
(а) Қайта баҳолаш ўтказилган ҳолатдаги сана;
(b) холис баҳоловчининг иштироки;
(c) объектнинг адолатли қиймати миқдорини ҳисоблашда қўлланиладиган методлар ва салмоқли йўл қўйилишлар;
(d) асосий воситалар объектларининг адолатли қиймати актив бозоридаги амалдаги нархлар асосида ёки кўп вақт ўтмаган боғлиқ бўлмаган томон билан тузилган бозор битими ёки бошқа баҳолаш методлари ёрдамида аниқланганлик даражаси;
(e) ҳар бир қайта баҳоланган асосий воситалар класси бўйича у бошланғич қийматда ҳисобга олингандаги баланс қиймати;
(f) давр давомида ўзгаришини акс эттирадиган қайта баҳолашдаги ўсиш ҳамда акциядорлар ўртасида қолдиқни тақсимлашдаги ҳар қандай чегараланишлар.
Молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида мулк (ер), бино, машина ва асбоб-ускуналар тўғрисидаги ахборотларни қуйидаги форматда келтириш мумкин (4.2-жадвал)

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish