Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтиПул-кредит сиёсатининг макроиқтисодий сиёсатга таъсири
13 Укув материаллари маъруза матни, укув куланмалар МС
Нархларнингумумий даражасиПул-кредит сиёсатини амалга оширилиш жараёнида пул массаси ва кредитлар миқдорларининг зарур даражада кенгайишини таъминлашга ҳаракат қилади. Бу эса ички нархлар барқарорлигига риоя қилган ҳолда ўсиб бораётган иқтисодиётнинг узоқ муддатли эҳтиёжларига мосдир. Бир мунча қисқа муддатлар учун мўлжалланган пул-кредит сиёсати, одатда, номатлуб инфляция ва дефляция жараёнларига қарши туриш мақсадида амалга оширилиши керак. Пул-кредит сиёсатининг муҳим мақсади нархлар барқарорлиги ҳисобланади. Пул-кредит сиёсати нархлар барқарорлигини таъминлаб иодий ўсишга ёрдам берадиган шароитларни яратади. Пул-кредит сиёсатини фаол амалга ошириш учун пул-кредит муассасалларининг раҳбарлари авваломбо, мақсадларни қолаверса ушбу мақсадларга эришиш йўлларини белгилаб олишилари зарур. Пул муомаласи соҳасидаги аҳолига таъси кўрсатишнинг санаб ўтилган барча воситалари пул-кредит сиёсатининг моҳиятини ифодалайди. Пул массасини ҳаддан ташқари кўпайиши мамлакатда ишлаб чиқарилган ёки четдан келтириладиган товарларга қилинадиган харажатларнинг юқори суръатлардан ўсишига, яъни нарх-навони кўтарилишига олиб келади. Агарда қисқа муддат ичида мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни таклиф қилиш мослашувчанмаслиги билан тубдан фарқ қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, иқтисодиётда юксак ўсиш суръатлари туфайли анча мунча инфляция тазийқи вужудга келади. Мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларнинг чекланган миқдорда таклиф қилиниши туфайли пул маблағларини талайгина қисмини четга ишлаб чиқарилган товарларга йўналтирилиши оқибатида тўлов балансида танг ҳолат юз беради. Иқтисодиётга тизимли тузатишлар киритиш бўйича Ҳар бир давлат монетар сиёсатининг асосий мақсади деярли бир-бирига ўхшаш, яъни барқарор пул-кредит тизими, муқобил валюта сиёсати ва ҳоказо. Аммо шу мақсадга эришиш учун барча давлатлар ҳар хил йўналишни танлашлари мумкин. Масалан, юқори инфляция даражаси кўп мамлакатларни ташвишга солаётган муаммолардан биридир. Бу муаммони хал қилиш учун барча давлатлар ўз йўналишини ишлаб чиқишади. Республикамизда бу муаммони хал қилиш учун пул муомаласини тартибга солишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. АҚШ эса бу муаммони хал қилиш учун монетар сиёсатнинг девальвация ва интервенция сиёсатларидан фойдаланилади. Бу йўналишларни танлаш Марказий банкдан алоҳида маҳорат талаб қилади. Бу ўринда Марказий банкнинг мустақиллик даражаси ҳам алоҳида рол ўйнайди. Марказий банк монетар сиёсатининг асосий йўналишлари монетар сиёсат дастакларини маҳорат билан қўллаш ва мақсадга эришини билдиради. Бизнинг давлатимизда пул-кредит сиёсати фақатгина мустақилликка эришганимиздан сўнг Марказий банк томонидан амалга оширила бошланди. Шунинг учун ҳам бу борадаги тажрибамиз хали етарли эмас. Юқори даражадаги кадрларни тайёрлаш ва бу соҳани такомиллаштириш ҳозирги кунинг долзарб муаммоларидан биридир.
Download 0,69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |