Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


V – мавзу. Инфляцияга қарши сиёсат ва инфляцион таргетлашнинг аҳамияти



Download 0,69 Mb.
bet16/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#158913
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
13 Укув материаллари маъруза матни, укув куланмалар МС

V – мавзу. Инфляцияга қарши сиёсат ва инфляцион таргетлашнинг аҳамияти

5.1. Инфляция тушунчаси ва инфляциянинг турлари.




Бозор иктисодиёти шароитида халк хужалигининг баркарор бир текис ривожланиш зарур шартларидан бири - бу монетар сиёсат тартибга солишининг аник бир механизмини шакллантириш хисобланади. Давлатнинг пул-кредит (монетар) сиёсати - бу бизнес тизимидаги субъектларни аксарият кисмининг эркинлигини бузмасдан бозор иктисодиётига таъсир киладиган демократик инструментдир. Тугри йулга куйилган пул-кредит сиёсати нархларнинг баркарорлиги, тулик бандлик ва иктисодий усишни таъминлаши лозим, бу унинг энг олий ва охир окибатдаги максадидир.
Монетар сиёсат куйидаги асосий макроиктисодий параметрларни узгаришига олиб келади: ЯИМ, инфляция, ишсизлик даражаси. Бу жараён монетар цусуллар воситасида иктисодиётдаги пулга булган таклифни узгартириш мумкинлиги сабабли кечади.
Амалиётда хукумат томонидан кулланиладиган пул-кредит сиёсати механизмининг халк хужалиги мажмуининг асосий курсаткичларига таъсири хамда пул массасининг усиши ва иктисодиёт холати уртасидаги корреляцияси кейнсчилар ва монетарчилар назарияларида турлича бахоланади.
Мамлакатда пул-кредит сиёсатини амалга оширувчиси булиб Марказий эмиссион банклар хисобланади. Бундай банкларга УзР Марказий банки, Англия банки, Япония банки, Молдова Миллий банкларини мисол килиб келтириш мумкин. Айрим мамлакатларда марказий пул - кредит муассаси функциясини бир гурух банклар бажаради (мисол учун, АКШда - Федерал Захира Тизими). Монетар сиёсатнинг асосий объекти - пул массасига таъсир килиб, марказий молия ташкилоти мамлакат иктисодиётини тартибга солишда етакчи роллардан бирини уйнайди. Давлат томонидан берилган эмиссия килиш хукуки Билан Марказий банк иктисодиётни бракарорлаштириш сиёсатни амалга оширади товар-пул мувозанатига эришишга харакат килади.
Марказий банкнинг тартибга солиш фаолияти макроиктисодий курсаткичлар динамикасини тахлил килиш, шу жумладан ялпи ички махсулот ва миллий даромад, бахолар индекси, давлат бюджети дефицити, иш хаки умумий фондини тахлил килишга асосланади. Марказий банкнинг тартибга солиш фаолияти мамлакатдаги пул массаси холатини назорат килишни амалга оширишга мулжалланган ва пул массаси усиши чегарасини белгилаш йули билан ялпи пул оборотини шу жумладан накд ва накд булмаган элементлари бирга эффектив бошкариш унинг максади хисобланади.
Макродаражадаги монетар сиёсат - бу мамлакатга керак булган макроиктисодий жараёнлар ривожланиш йуналишига эришиш учун Марказий банк томонидан пул муомаласи ва кредит муносабатлари сохасидаги амалга оширадиган чора-тадбирлар жамланмасидир.
Тартибга солиш механизми накд ва накд булмаган банк операцияларини тартибга солувчи инструментлар ва пул массаси динамикаси, банк фоиз ставкалари, макро ва микро даражадаги банк ликвидлигини назорат килишнинг аник шаклларини уз ичига олади.
Пул-кредит сиёсатининг асосий максади тулик бандлик таъминлаш Билан, инфляция йуклиги Билан тавсифланадиган ишлаб чикариш хажми усишига эришишда давлат иктисодиётига ёрдам бериш хисобланади. Бизнинг мамлакатимизда хозирги пайтда рационал пул-кредит сиёсати инфляция ва ишлаб чикариш пасайишини минималлаштириш, ишсизлик усишига йул куймаслик лозим.

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish