4. Мажбурий захиралар сиёсати
Мажбурий захиралар сиёсати Марказий банк монетар сиёсатнинг асосий инструментларидан бири саналади. Мажбурий резервлардан пул-кредит сиёсатининг инструменти сифатида фойдаланиш даражаси, уларга фоиз ҳисоблаш тартиби, мажбурий резервлар меъёрининг миқдори, уларни
табақалаштириш каби кўрсаткичлар бўйича мамлакатлар ўртасида жиддий фарқлар мавжуд. Бундай фарқларнинг мавжудлиги, асосан, миллий иқтисодиётни ривожлантириш хусусиятлари, пул муомаласи соҳасидаги вазият каби омиллар билан тарифланади. Монетар сиёсатнинг инструменти сифатида мажбурий резервлар қуйидаги функцияларни
бажаради:
-банк тизимининг ликвидлилигига таъсир этиш функцияси;
-тижорат банкларининг кредит эмиссиясини чеклаш функцияси;
-тижорат банки банкрот бўлганда, унинг мажбуриятлари бўйича ҳисоблашиш функцияси.
Марказий банк мажбурий резервлар миқдорини ўзгартириш йўли билан банк тизимининг ликвидлилигига таъсир қила олади.
Иккинчи функциянинг мазмуни шундаки, мажбурий резервлар, мавжуд микдорлар шароитида, банкларнинг Марказий банк пулларига бўлган эҳтиёжини келтириб чиқаради. Бу эҳтиёжнинг миқдори резерв талаблари қўйиладиган мажбуриятлар суммасининг ўсишига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, улар марказий банкларнинг пулларига бўлган барқарор талабнинг юзага келишига олиб келади. Бу талаб монетар сиёсатнинг таъсир механизмини кучайтиради, чунки минимал резервларнинг сезиларли даражадатебраниши кредит институтларини Марказий банкка мурожаат қилишга мажбур қилади.
Ҳозирги кунда кўпчилик ривожланган давлатларда мажбурий резервлар банк тизимининг ликвидлилигини таъминловчи восита сифатида эмас, балки банкларнинг кредит фаолиятини тартибга солиш воситаси сифатида қаралмоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки, минимал резервлар микдорининг ўзгариши кредит институтларининг кредит фаолиятига сезиларли даражада таъсир қилади.
Мажбурий резерв миқдорларининг тез-тез ўзгариб туриши бозор иқтисодиётига ўтаётган давлатлар учун характерли ҳол ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби, инфляция жараёнларининг нисбатан юқорилиги ва халқ хўжалигини структуравий қайта қуриш билан борлиқ тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида муомаладаги пул массасининг кўпайиб кетишидир. Масалан, ўзбекистон Республикасида 1992 - 2001 йиллар мобайнида резерв микдорлари бир неча марта ўзгартирилиб келинган.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг ҳозирги ҳолатида, мажбурий резервлар микдоридан юқорида қайд қилинган мақсадллрда фойдаланишга мутлақо зарурат йўқ. Миллий валюта курсининг АҚШ долларига ва бошқа эркин алмашинувчи валюталарга нисбатан пастлиги, банк тизимининг етарли даражада чет эл валюта захираларига эга эмаслиги ва умуман, республикамизда эркин алмашинувчи валюталарга бўлган талабнинг катталиги каби омиллар минимал резервлардан ушбу мақсадларда фойдаланишни истисно этади. Шу нуқтаи назардан олганда, республикамизда жорий ҳисоб-рақамларидаги чет эл валютасидаги маблавларга нисбатан резерв талабномасининг қўлланилмаслиги жуда ўринлидир. ҳозирги кунда республикамизда нисбатан баҳоси юқори бўлган товарларни АқШ долларида сотилишида намоён бўлмоқда, бу эса, пул муомаласи учун жиддий хавфдир. Ушбу анъаналарнинг янада ривожланишига йўл қўймаслик учун аҳоли қўлидаги чет эл валюталарини банк муассасаларига жалб қилиш зарур. Жалб қилишнинг синалган усулларидан бири чет эл валютасидаги омонат ҳисоб-рақамларига тўланадиган фоиз ставкаларини ошириш ҳисобланади. Бу эса, ғарб амалиётида кенг қўлланилаётган минимал резерв талабномаларини чет эл валютасидаги мажбуриятларга нисбатан белгилашни республикамиз шароитида қўллашни истисно этади.
Қимматбаҳо қоғозлар бозори, ссуда капиталлари бозори заиф ривожланган, Марказий банкнинг валюта сиёсати орқали пул массасига етарли даражада таъсир эта олиш имконияти бўлмаган шароитда мажбурий резервлар монетар сиёсатнинг энг асосий ва таъсирчан инструменти бўлиб қолаверади. Унинг бундай мамлакатлар учун муҳим бўлган аҳамиятларидан бири шундан иборатки, у банк тизимининг барқарорлигини кафолатлайди. Бу эса, аҳоли ва ҳуқуқий шахсларнинг банк тизимига бўлган ишончларини мустаҳкамлайди. Чунки, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш гаровларидан бири — банк тизимига бўлган юксак ишончнинг мавжудлигидир.
Минимал резерв микдорларининг ўзгаришига сабаб бўлувчи муҳим омиллардан бири ташқи иқтисодий омил эканлиги эътибордан четда қолмаслиги керак.
Мажбурий захира микдорлари турли мамлакат-ларда турличадир. Буни қуйидаги 3-жадвал маълумот-ларидан яққол кўриШ- мумкин.
3- жадвал.
Айрим ривожланган мамлакатлар кредит
институтларининг мажбурий резерв микдорлари1
Do'stlaringiz bilan baham: |