Мамлакатлар
|
Мажбурий резервлар бўйича микдорлар
|
Германия
|
4,15 дан 12,1 % гача
|
Италия
|
Мажбуриятларнинг ўсган қисмига — 25%, бошқаларига - 22,5 % •
|
Испания
|
17%
|
АҚШ
|
Муддатсиз жамғармаларга - 12%,
муддатли депозитлар учун - 3%
|
Англия
|
0,45%
|
Япония
|
0,125-2,5%
|
Франция
|
Муддатсиз жамғармаларга - 5,5%,
Бошқа мажбуриятларга - 3 %
|
1 қаранг: В.Н. Шенаев, О.В. Наумченко "Центральнмй банк процессе экономического регулирования". Москва.: Консалтбанкир| 1994г.
Кўрилаётган давлатлардан Италия ва Испания мажбурий резервлар меъёрининг нисбатан жуда юқори эканлигининг икки асосий сабабини ажратиб кўрсатш мумкин. Биринчиси, инфляция йиллик даражасинш юқорилиги, яъни икки рақамли сонни ташкил этиш бўлса, иккинчиси, мажбурий резервлар ҳисоб-рақамига фоиз тўланишидир. Айниқса, инфляция суръатининг ўсиши, кўпчилик ҳолларда, мажбурий резервлар меъёрининг ошишига олиб келади. Масалан, АҚШ да 70- йилларнинг ўрталарида инфляция даражасининг 13 фоизга етиши, резерв талабномалари меъёрининг 18 фоизгача ошишига олиб келди.
Республикамизда бозор муносабатларига ўтишнинг ҳозирги босқичида мажбурий резервлар меъёрини кескин пасайтириш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, биринчидан, иқтисодиётни таркибий қайта қуриш жараёни ҳозирга кунда муомаладаги пул массасининг ўсишига олиб келади. Бундан ташқари, республикамизга ҳамон тайёр маҳсулотларни сезиларли микдорда четдан келтирилиши потенциал инфляция манбаи ҳисобланади. Шунинг учун ҳозирги босқичдаги иқтисодиётни тартибга солиш тадбирлари инфляцияга қарши қаратилган бўлиши керак. Иккинчидан, мажбурий резервлар пул базасининг, унинг динамикасини оддиндан кўра билиш мумкин бўлган қисми сифатида, монетар сиёсатнинг муҳим объектидир. Мажбурий резервлар орқали Марказий банкнинг кредитлар ва фоиз ставкаларига қай даражада таъсир этаётганлигини яққол кўриш мумкин. Республикамизда мажбурий резервларнинг микдорлари табақалаштирилмаган ва деярли ягона микдорда (фақатгина 3 йил ва ундан узоқ муддатга қўйилган депозитларга нисбатан ўрнатилган микдорни ҳисобга олмаганда) белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарорига асосан 1997 йилнинг декабрь ойидан бошлаб мажбурий резерв микдорлари 5 пунктга пасайтирилди, яъни 20 фоиз қилиб белгиланди. Ҳозирги кунда депозит маблағларнинг асосий қисмини муддатсиз депозит ҳисоб-рақамларидаги мабларлар ташкил этмокда. Агар муддатли депозит ҳисоб-рақамларидаги мабларларни кўпайтирсак, бу ҳолда тижорат банклари ликвидлилиги янада ошиб, мажоурай ре3ервлар миқдорлари камаяди. Тижорат банклари аҳоли жамғармалари билан фаол суръатларда шуғулланаётганлари йўқ. Айни вақтда, уларнинг бундай операциялар билан жадал шуғулланишлари учун ноқулай шароит юзага келган, Бунга сабаб аҳоли жамрармаларининг ҳар учала тури буйича яъни муддатсиз жамғармалар, бир йилгача муддатга жалб қилинган маблағлар ва 1 йилдан 3 йилгача муддатга жалб қилинган жамғармалар бўйича ягона фоизли резерв миқдори жорий этилган. Шу билан бирга, 1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатга қўйилган аҳоли жамғармалари учун 20 фоизли микдорли мавжудлиги ҳам тижорат банкларининг аҳоли жамғармаларини жалб қилишга бўлган қизиқишини пасайтиради. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда, узоқроқ муддатли аҳоли жамғармалари учун резерв микдорлари пасайтирилиши ёки бекор қилиниши лозим. Аҳоли жамғармаларининг хавфсиздир. Банк тизимини назорат қилишнинг умумий асосларида ташкил қилиниши керак. Фикримизча, агар резерв микдорлари шартларнинг суммаси ва муддатига қараб, бу воситанинг пул айланмасига таъсир этиш самарадорлиги ошар эди. Сумма қанчалик катта ва муддати қисқа бўлса, фоиз миқдори юқори ўрнатилиши керак. Бу йўл билан ҳозирги даврнинг икки муҳим муаммосини ҳал этишга кўмаклашилган бўлур эди. Биринчидан, корхона ва ташкилотларнинг ўрини ўрта ва узоқ муддатли депозит ҳисобрақамларига жалб қилиш учун шароит юзага келади бу мажбурий резервлар миқдорини ташкил қилишдан асосий мақсад банк тизимининг ликвидлилигини таъминлаган ҳолда маълум даражада жамғармачилар манфаатларини ҳимоя қилишдир.Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида, мажбурий резервлар учун ажратмалар микдори Марказий банк томонидан белгиланган меъёрда (бу меъёр асосан инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади). Мажбурий резервлар аниқ бир санага, ҳозирги вақтда ҳар ойнинг 1- санасида амалга оширилади. ҳосил қилинган мажбурий резервлар фонди Марказий банк томонидан қайта молиялаштириш сиёсатини амалга оширшн мақсадида фойдаланилади. Тижорат банки ўзларининг , фаолияти давомида бу фонддан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бу фонд тижорат банкига унинг фаолияти тугатилганидан кейин қайтарилиши мумкин, қайтарилган *'мабларлар махсус тузилган тугатувчи комиссия счётига қайтарилади. Бу маблар банк мажбуриятларини қоплаш мақсадида ишлатилади. Мажбурий резервлар микдори ўз табиатига кўра ҳам иқтисодий, ҳам маъмурий усул сифатида қаралиши мумкин.
Иқтисодий усул сифатида муомаладаги пул массасини чеклаш орқали пул бирлиганинг харид қувватини мустаҳкамлашга хизмат қилади ҳамда банк ликвидлигини таъминлайди.
Шу билан бирга бу усулнинг маъмурий томони тижорат банклари кредит ресурсларининг (анчагача 20 фоизга камайтиради) камайишига сабаб бўлади. Бу эса тижорат банкларининг манфаатларига тўла мос келмайди, чунки тижорат банклари жалб қилинган депозитларнинг таркибидан қатъий назар, мижозларга фоизлар тўлайди. Баъзи ривожланган давлатларда ушбу усулюшг маъмурий томонини камайтириш мақсадида мажбурий резервларга фоизлар тўланади.
Шундай қилиб, мажбурий резервлар меъёрининг микдори қанчалик' кичик бўлса, муомаладаги пул массасининг ўсиши шунчалик сезиларли бўлади. Бу эса, Марказий банк томонидан пул массасининг ўсишини назорат қилишнинг заифлашаётганлигини билдиради.
Мажбурий резервларнинг Марказий банк томонидан пул массасини назорат қилиш даражасига таъсирини мультипликация жараёни орқали яққол кўриш мумкин. Барча пуллар, мудддтсиз депозитлар шаклида бўлади ва ушбу депозитларга нисбатан резерв талабномаси мавжуддир. Демак, Марказий банк пуллар таклифига сезиларли даражада таъсир қилиш имкониятига эга. Яъни у барча пуллар микдорини оширмоқчи бўлса, резервлар талабномасини оширади, ва аксинча, пуллар миқдорини камайтирмоқчи бўлса, резервлар талабномасининг микдорини қисқартиради. Чунки мультипликациялашув даражаси мажбурий резервлар меъёрининг микдорига бонлиқ. Мажбурий резервлар меъёри эса, мутлақо Марказий банк ихтиёридадир.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги бозор муносабатлари шароитида юқорида баён қилинган мультипликация жараёнлари бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга бўлаяпти. Биринчидан, тижорат банкларининг кассаларига келиб тушаётган накд пулларнинг асосий қисми жуда қисқа вақт ичида яна мижозларта берилаяпти, яъни накд пуллар муомалага қайтаяпти. Накд пулларга бўлган талабнинг юқорилиги ва накд пулларга муқобил тўлов воситаларининг ривожланмаганлиги туфайли шу ҳолат юз бермокда. Шундай қилиб, накд пул мабларларининг ушбу қисми кредит мультипликацияси учун база бўла олмаяпти. Иккинчидан, тижорат банкларининг кредит ресурслари ҳажмида Марказий банқ кредитларининг салмоғи юқоридир. Натижада, ушбу марказлашган ресурслар кредит мультипликацияси учун сезиларли даражада база вазифасини ўтаяпти. 1997 йилда республикамиз Марказий банки томонидан тижорат банкларип берилган кредитларнинг жами кредит ресурсларига нисбатан 60 фоизини ташкил этди.
Шундай қилиб, мажбурий резервлар меъёрининг микдори қанчалик кичик бўлса, муомаладаги пул массасининг ўсиши шунчалик сезиларли бўлади. Бу эса, Марказий банк томонидан пул массаси ўсишини назорат қилишнинг заифлашаётганлигини билдиради.
Мажбурий захиралар сиёсати ҳозирги бозор муносабатларига ўтиш даврида Марказий банкнинг монетар сиёсатининг энг аҳамиятли ва таъсирчан воситаларидан ҳисобланишини эътироф этиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |