Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 0,69 Mb.
bet1/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#158913
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
13 Укув материаллари маъруза матни, укув куланмалар МС


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
«Банк ва жамғарма ишлари» кафедраси


«Монитар сиёсати»
МАЪРУЗА МАТНИ
Тузувчилар: «Банк ва жамғарма иши» кафедраси
Катта ўқитувчи, и.ф.н., Хайдаров З. Ш.
САМАРҚАНД 2017 йил

т/т


Мавзулар




Ҳажми

I –мавзу. Монетар сиёсатнинг назарий асослари

4

1.

Монетар сиёсатнинг асосий назарий масалалари.

2

2.

Кейнсчилик ва монетаризмнинг асосий ғоялари.

2

II –мавзу. Монетар сиёсатнинг мақсади, мақсадли кўрсаткичлари ва асосий йўналишлари

4

1.

Монетар сиёсат асосий йўналишларининг мазмуни, уни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг иқтисодий аҳамияти.

2

2.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон монетар сиёсати асосий йўналишларнинг мақсад ва вазифалари.

2

III – мавзу. Монетар сиёсатнинг воситалари ва уларнинг амал қилиш механизми

4

1.

Монетар сиёсатнинг бевосита ва билвосита воситалари, афзалликлари, камчиликлари.

2

2.

Монетар сиёсатнинг операцион, оралиқ ва пировард мақсадлари ҳамда уларга эришиш йўллари.

2

IV – мавзу. Пулга бўлган талаб, пул таклифи ва пул агрегатлари

6

1.

Пул тушунчаси ва функциялари.

2

2.

Пул агрегатлари: М0, М1, М2, М3, М4 каби пул агрегатлари ва уларнинг таркиби ҳамда ҳисоблаш механизми.

2

3.

Инфляцияга қарши сиёсат.

2

V – мавзу. Инфляцияга қарши сиёсат ва инфляцион таргетлашнинг аҳамияти

4

1.

Инфляция тушунчаси ва инфляциянинг турлари.

2

2.

Ўзбекистонда инфляцияни тартибга солиш чора-тадбирлари.

2

VI – мавзу. Монетар сиёсатни амалга оширишда хорижий мамлакатлар тажрибаси

4

1.

Ривожланган мамлакатларда монетар сиёсат воситаларидан фойдаланиш ва унинг амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари.

2

2.

Ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатларда монетар сиёсат воситаларидан фойдаланиш ва монетар сиёсатни амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари.

2

VII– мавзу. Ўзбекистон монетар сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари

4

1.

Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг муомалага киритилиши ва мустақил монетар сиёсатни амалга ошириш имкониятлари.

2

2.

Ўзбекистонда ҳозирги даврдаги монетар сиёсатнинг хусусиятлари.

2

VIII – мавзу. Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлашда монетар сиёсатнинг аҳамияти

4

1.

Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш йўллари.

2

2.

Ўзбекистонда макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш ва уни мустаҳкамлаш хусусиятлари.

2

IX – мавзу. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ҳозирги замон монетар сиёсатининг долзарб муаммолари

6

1.

Ҳозир замондаги мамлакатларда монетар сиёсат воситаларни янада такомиллаштириш заруриятини юзага келтираётган ва ҳамон ўз ечимини топмаган асосий макроиқтисодий ва молиявий муаммолар.

2

2.

Хорижий мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиб кетиши, АҚШ тўлов баланси ва бюджетидаги тақчилликнинг юқорилиги, долларнинг еврога нисбатан девальвацияси.

2

3.

Монетар таргетлашдан инфляцион таргетлашга ўтиш шартлари ва муаммолари.

2




Жами

40




Пул зарб этиш уни муомалага
киритиш қийин иш эмас.
Энг муҳими унинг кейинги тақдиридир.



Ислом Каримов


Кириш


Бозор иқтисодиёти шароитида пул муомаласини барқарорлаштириш доимо иқтисодиётни кризис ҳолатидан қутқаришнинг энг долзарб шартларидан бири ҳисобланади. Иқтисодий кризислар эса турли мамлакатларда ўзининг кулами турлича бўлими билан бирга мамлакатнинг молия, пул кредит тизимига чуқур таьсир кўрсатади. Шундай экан, молия пул-кредит тизими ва сиёсатларининг такомиллашиб бориши мамлакат иқтисодий ҳаётининг муҳим буғини бўлиб қолади. Айниқса иқтисодий глобаллашув, мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий интеграллашувининг ўсиб бориши шароитида пул муомаласининг барқарорлигини таьминлаш масаласи эьтиборли аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда пул муомаласининг муомалалари иқтисодчи олимлар орасида тез-тез тортишувлар, баҳслашишлар, илмий конференция ва симпозиумлар ўтказиш обьекти ҳисобланмокда. Пул муомаласини барқарорлаштириш иқтисодиётнинг соғломлаштиришнинг асосий олимларидан бири бўлиб қолмоқда. Собиқ маьмурий буйруқбозлик орқали иқтисодиётни бошқариш тизимида пул-кредит сиёсатининг деярли йўқлиги оқибатида пул муомаласининг “арзон пуллар” билан тулдириш натижасида инфляцион жараёнларнинг портлашига олиб келди. Бошқарувнинг иқтисодий методларига ўтиш иқтисодиётнинг бозор моделиниг таркиб топишида банк тизимида чуқур ўзгаришлар юзага келишига ва иқтисодиётга пул-кредит орқали таьсир кўрсатишнинг яхлит механизми яралишига сабаб бўлди. Пул-кредит муносабатларини мувофиқлаштириш назарий асослари бўлиб пулнинг миқдорийлик назарияси ва унинг Кейнсчилар ва монетаристларнинг пул назариялари иқтисодиётни пул-кредит сиёсати орқали мувофиқлаштиришнинг назарий асосининг ўзаги ҳозирги замон талқини ҳисобланади. Ҳозирги замон пул-кредит сиёсатининг институтционал асосини бозор механизми ташкил этади. Бозор тизимида кредит ресурслари бозори ва пул бозорининг иқтисодиётни мувофиқлаштиришдаги роли беқиёсдир. Маьлумки пул бозорида унга бўлган талаб ва таклиф мужассамланади ва унинг замирида баҳо яьни ссуда фоизи аниқланади. Бозор иқтисодиёти шароитида икки поғонали банк тизимининг ташкил этилиши ва қонун асосида Марказий банкка пул муомаласини мувофиқлаштириш вазифасининг юклатилиши Марказий банк томонидан ушбу мақсадга эришиш учун мустақил равишда пул-кредит сиёсатининг юргизишини талаб қилади. Пул-кредит орқали мувофиқлаштиришдан асосий мақсад мамлакат пул бирлиги қадрсизланишини олдини олишдан иборат. Пул бирлиги қадрини таьминлаш эса пул муомаласини тартибга солиш, муомаладаги пул массасини бошқариш билан амалга оширилади. Муомаладаги пул массасини унинг нақд пулга айланиш имкониятларини инобатга олган ҳолда пул агрегатларига ажратиш ва уларни иқтисодиётнинг ҳолатига мос равишда бошқариш талаб этилади. Муомаладаги пул массасини иқтисодиётнинг ўсиш ёки таназзул ҳолатига мувофиқлаштириш эса пул-кредит сиёсатлари инструментларидан фойдаланишни тақозо этади. Пул-кредит инструментлари орқали пул бозорида пулнинг таклифи, талаби ёки унинг баҳосига таьсир кўрсатилади. Бошқача қилиб айтганда, пул бозорида “арзон” ёки “қиммат” пулларни ташкил этиш орқали муомаладаги пул массаси иқтисодиётнинг ҳолатига мувофиқлаштирилади. Ҳозирги вақтда Марказий банклар пул-кредит сиёсатининг дисконт ёки қайта молиялаштириш, очиқ бозордаги операциялар, мажбурий резерв нормаси, валюта сиёсати ва бошқа инструментлардан кенг фойдаланилади. Ушбу инструментларнинг бири ёки бир нечтаси танлаб фойдаланиш, уларнинг самарадорлик даражасига боғлиқ. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида касса эмиссион ишларни туғри ташкил этиш, нақд пул оборотини доимий равишда прогнозлаштириб бориш ҳам пул муомаласини мувофиқлаштиришнинг муҳим дастакларидан ҳисобланади. Булар орқали нақд пулга бўлган талаб ва унинг ўз вақтида тўлақонли равишда қолдириш массалари ҳал қилинади.
Шундай экан, пул-кредит орқали иқтисодиётни мувофиқлаштириш бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамият касб этади ва у иқтисодиётни бошқаришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish