Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


VII– мавзу. Ўзбекистон монетар сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари



Download 0,69 Mb.
bet22/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#158913
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29
Bog'liq
13 Укув материаллари маъруза матни, укув куланмалар МС

VII– мавзу. Ўзбекистон монетар сиёсатининг ўзига хос хусусиятлари



7.1. Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг муомалага киритилиши ва мустақил монетар сиёсатни амалга ошириш имкониятлари.




Очиқ бозор сиёсати деганда Марказий банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан очиқ бозордан қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши ва сотиши тушунилади. Очиқ бозорда амалга ошириладиган опрацияларда катта миқдордаги хилма-хил қимматбаҳо қоғозлар иштирок этади. Улардан энг асосийлари сифатида хазина векселлари, фоизсиз хазина векселлари, давлат заёмининг облигациялари, Марказий банк томонидан белгилаган бошқа қимматбаҳо қоғозларни кўрсатиш мумкин.


Ушбу қимматбаҳо қоғозларнинг бир қисми пул бозорига тегишли бўлса, иккинчи қисми капиталлар бозорига тегишлидир. Масалан, хазина векселлари пул бозорига тегишли бўлса, саноат облигациялари, давлат заёмлари капиталлар бозорига тегишлидир.
Кўпчилик ривожланган хорижий давлатларда, хусусан, АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Францияда Марказий банкнинг қимматбаҳо қоғозини эмитентнинг ўзидан бевосита сотиб олиши очиқ бозор операцияси ҳисобланмайди, балки кредитлаш ҳисобланади. Масалан, ҳукуматнинг қимматбаҳо қоғозларини тўғридан-тўғри сотиб олиш давлат бюджетини кредитлаш ҳисобланади. Ҳукуматнинг қимматбаҳо қоғозларини курсини сақлаш мақсадида амалга ошириладиган жорий операциялар ҳам очиқ бозор сиёсатига кирмайди.
Очиқ бозор сиёсатининг амалга оширишнинг кенг тарқалган воситаси Давлатнинг қимматбаҳо қоғозлар билан иккиламчи бозорда амалга ошириладиган операциялардир.
Марказий банк очик бозорда операцияларни амалга ошириш йўли билан банк тизимининг резервларига икки усул билан таъсир қилиш мумкин:

  1. Агар Марказий банк кредит институтларининг ихтиёридаги пул муассасини кўпайтиришнинг мақсад қилиб қуйган бўлса, унда у, очиқ бозорда қимматбаҳо қоғозларни сотиб олувчи бўлиб қатнашади. Бунда у қимматбаҳо қоғозларга қатъий белгиланган курс урнатиши ва курс ўша даражага етиши билан таклиф қилинган барча қоғозларни сотиб олиш йўлидан фойдаланиши мумкин. ёки таклиф қилинган пайтдаги курсидан катъий назар, маълум турдаги қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш мухторини белгилаши мумкин.

  2. Агар Марказий банк банк тизимининг резервларни камайтиришни мақсад қилиб қуйган бўлса, унда бозорда сотувчи бўлиб иштирок этади. Бундай ҳолатда ҳам Марказий банк қуйидаги имкониятларга эга:

  • Марказий банк маълум курсни эълон қилиши ва қимматбаҳо қоғозларнинг курси ўша даражага етиши билан истилган миқдордаги қимматбаҳо қоғозларни сотиш мажбуриятини олиши мумкин;

  • Марказий банк қўшимча тарзда маълум миқдордаги қимматбаҳо қоғозларни таклиф қилиши мумкин. Сиёсат бундай йўсинда амалга оширилганда давлатнинг қимматбаҳо қоғозларидан келадиган даромади кўпаяди. Бунинг натижасида кредит институтларининг давлат қимматбаҳо қоғозларига бўлган қизиқиши ортади, оқибатда тижорат банкларининг кредит ресурслари имконияти камаяди ва банк кредитининг фоиз ставкалари ошади. Фоиз ставкаларининг шу йўсинда ўсиши Марказий банкни қониқтирмаса, у яна қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиши мумкин. Бу ҳолатни немис Федерал банкининг тажрибасидан яққол кўзатиш мумкин.

Бундесбанк томонидан очиқ бозорида катъий фоизли қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш 1975 йилнинг иккинчи ярмига келиб ўзининг юқори чўққисига чиқди. Бу вақтда Бундесбанк банкларнинг ликвидлилигини таъминлаш ва фоиз ставкаларини ўзи учун мақбул бўлмаган даражада ўсиб кетишига йўл қуймаслик мақсадида 7,5 млрд. немис маркаси миқдоридаги суммага заём сотиб олган эди. 1979 йилда Бундесбанк, аксинча бундай заёмларни жуда катта миқдорда сотди. Бунинг боиси шундаки, катъий, фоизли қимматбаҳо қоғозлар курсининг ошиши натижасида фоизларнинг пасайиш жараёнини тухтатиб кўймасдан туриб, бозордан катта суммадаги ликвидлиликни олиб қуйиш зарур эди. Фақат 1976 йил давомидагина Бундесбанкнинг қимматбаҳо қоғозлар портфели 6,5 млрд. маркага камайди.
Ҳозирги даврда кўпчилик ривожланган давлатларда маълум турдаги қимматбаҳо қоғозларга нисбатан курсини белгилаб қуйиш сиёсати қўлланилади. Масалан, Бундесбанк 1992 йилгача анашу тадбирдан очиқ бозор сиёсатининг фаол усули сифатида фойдаланиб келди.
Очиқ бозор сиёсатининг иқтисодиётни тартибга солиш сифатидаги муҳим авзалликларидан бири шундаки, унинг воситасида тижорат банклари томонидан жамғармаларига тўланадиган ва кредитлардан олинадиган фоиз ставкаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Таъсир механизми қўйидагича: Марказий банк иқтисодиётнинг нобанк секторидидаги институтлар билан очиқ бозор операцияларини амалга оширишда пул бозорини тартибга солиш мақсадини кўзламайди. Айни вақтда бундай операциялар кредит институтларнинг ликвидлилигига ва фоиз ставкаларига таъсир қилади. Шундай қилиб, Марказий банк томонидан сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган қимматбаҳо қоғозларнинг бозорда сотилиши ҳам банк тизимининг ликвидилилигини камайтиради. Бундан ташқари, Марказий банк нобанк секторининг институтларига қимматбаҳо қоғозларини сотишда юқори фоизлар белгилаш йўли билан банкларнинг жамғармалар бўйича тулайдиган фоиз ставкаларига таъсир кўрсатади.
Ҳозирча республикамиз молия бозорида юқори ликвидлилик хусусиятига эга бўлган қимматбаҳо қоғозларни (ДҚМОларини ҳисобга олмаганда, пайдо бўлмаганлиги ва корхоналарнинг мавжуд акцияларига аҳоли ва корхоналарнинг мустаҳкам ишончининг) мавжуд эмаслиги сабабли очиқ бозор сиёсати Марказий банк пул-кредит сиёсатини энг заиф ривожланган инструмаенти бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунда қимматбаҳо қоғозлар бозори, асосан, акциялар савдосидан иборат. Фикримизча, республика иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги босқичида Ҳукуматнинг қисқа муддатли қимматбаҳо қоғозларигина тижорат тузилмаларининг пул маблағларини давлат томонидан жалб қилишнинг дастлабки ишончли воситаси бўла олади. Бунинг асосий сабаби шундаки, қимматбаҳо қоғозларнинг ушбу функцияни бажара олиш хусусияти, биринчи навбатда, уларни ўз вақтида ва тўлиқ тўланишига боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати эса, муомалага чиқариладиган давлат хазина мажбуриятлари юзасидан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун зарур бўлган молиявий манбаларга эга.1996 йилнинг 26 мартидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистон Рспубликасининг Давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқариш тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш борасида муҳим қадам бўлди.
Давлат қисқа муддатли облигацияларининг (ДҚМО) даромадлилик даражасидаги кескин тебранишлар давлат қимматбаҳо қоғозлар бозорини ривожлантириш жараёнига жиддий тўсиқ бўла олмайди. Сабаби шундаки, биринчидан, қисқа муддатли ҳукумат облигацияларига инвестиция қилиш, тижорат банкларини, жорий ликвидлилик коэффицентига амал қилиш мақсадида катта миқдордаги маблағларни кассали активлар кўринишида сақлаб туриш заруратидан сақлайди. Иккинчидан, Марказий банк томонидан қисқа муддатли кредитлаш тартибининг камайтирилганлиги сабабли, тижорат банкларида вақтинчалик бўш кредит ресурсларининг тўпланиши юз берди. Қисқа муддатли давлат облигациялари эса, бундай бўш маблағлар учун қулай инвестиция объектидир.
Қимматбаҳо қоғозлар бозорининг ривожланиш тарихи шуни кўрсатдики, дастлабки пайтда давлатнинг қимматбаҳо қоғозлари билан боғлиқ операциялар кенг кўламда ривожланиши ва бу бошқа турдаги қимматбаҳо қоғозларнинг ривожланишига имконият яратиб бериши керак.
Қисқа муддатли ҳукумат қимматбаҳо қоғозлари Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги иқтисодий шароитида энг қулай ва ликвидли қимматбаҳо қоғозлардир. Унинг муваффақиятли тарзда очиқ бозор сиёсатининг воситаларига айланиши бошқа турдаги ҳукумат қиматбағо қоғозларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики молия бозорлари ривожланган ва ривожланаётган давлатларнинг Марказий банклари давлат қимматбаҳо қоғозлар бозори воситаларидан пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва ўз миллий валюталарининг барқарорлигини таъминлаш учун фойдаланадилар. Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар портфелида давлат қисқа муддатли облигациялари катта улушни ташкил этиши қимматли қоғозлар бозори ривожланаётганлигидан ва хусусан унда кредит институтлари фаол иштирок этаётганлигидан далолат беради. 1997 йилдан ДҚМОлари эмиссияси давлат бюджетининг тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 1,5 фоизи миқдорида молияланишини таъминлади. 1998 йил бошида ДҚМО бозори диллерларини бирчамчи ва иккиламчи диллерларга бўлиш йўли билан улар институтини қайта тузиш амалга оширилди. Марказий банк ДҚМО бозорида амалга ошириладиган операциялар доирасини кенгайтириш учун катта эътибор беради. Масалан, Марказий банк бирламчи диллерлар билан РЕПО битимларини тузмоқда, шунингдек, иккиламчи бозорда облигацияларни олиш сотиш бўйича операциялар олиб бормоқда. Мазкур операцияларни амалга оширишдан асосий мақсад банкларни ликвидлилигига қисқа муддат таъсир кўрсатиш, шунингдек, ушбу соҳада фоиз ставкалари шаклланишини бошқариш ва иккиламчи бозор ликвидлигини қўллаб-қуввтлашдан иборатдир.
Марказий банк монетар сиёсати тасирчанлигини ошириш учун Марказий банкнинг очиқ бозор операцияларини ривожлантириш лозим. Бунинг учун биринчидан, республика қимматҳщ ғооғозлар бозорини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароит яратиш, иккинчидан, унга бевосита ва билвосита таъсир этадиган омил – мулкчиликни (хусусийлаштиришни) тўғри ташкил қилиш керак, учинчидан, унда иштирок этадиган асосий омма халқнинг даромадларини ошириш масаласини қайта кўриб чиқиши керак.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish