Bog'liq 13 Укув материаллари маъруза матни, укув куланмалар МС
2. Пул-кредит сиёсатига қисқача тавсиф Бугунги кунда ҳ.ар қандай давлатнинг молия-кредит тизимида энг асосий ва муҳим ўринни расмий пул-кредит сиёсати эгаллайди. Ўз навбатида пул-кредит сиёсати бюджет сиёсати билан биргаликда иқтисодиётни бутун мамлакат миқёсида тартибга солишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Пул-кредит сиёсати давлат молиявий тартибга солишнинг ғоят муҳим усулларидан бири бўлиб, у пировардида жамиятда макроиқтисодий барқарорликка эришишга қаратилгандир.
Дунёнинг барча давлатларида иқтисодий барқарорлик ва ривожланишга эришиш учун пул-кредит сиёсатидан фойдаланадилар.
Пул-кредит сиёсати – пул-кредит тизимининг иқтисодиётни фаолият кўрсатиши ва ривожланишига жиддий тарзда таъсир кўрсатиш қобилиятига таянадиган иқтисодий сиёсат бўлиб ҳисобланади. Кўп давлатларда пул-кредит сиёсати Марказий банк томонидан амалга оширилади. Марказий банк пул-кредит сиёсати 2 та асосий сиёсатдан иборат бўлиб, булар: валюта сиёсати ва пул-кредит сиёсатидар. Ўз навбатида валюта сиёсати пул-кредит сиёсатига бевосита боғлиқ бўлиб, иккала сиёсат ҳам давлатнинг иқтисодий сиёсатини ажралмас қисмидир. Кўпгина ривожланган давлатларда валюта ва пул-кредит сиёсатини ажратишмайди ва биттагина термин – “Монетар сиёсат” деб аташади.
Марказий банк пул-кредит сиёсатини юргазувчи орган бўлиб ҳисобланади, у эса валюта курсига, фоиз ставкаларига, банк тизимининг умумликвидлилик ҳажмига ва табийики бутун иқтисодиётга таъсир кўрсатиш учун йўналтирилади. Бу вазифаларни ечишда иқтисодиётнинг барқарор ўсишини ҳамда ишсизлик ва инфляциянинг таъминлаш мақсади ётади. Марказий банк одатда пул муомаласини ва миллий валюта курси барқарорлигини таъминлашга жавобгардир. Пул-кредит сиёсати бутун иқтисодий сиё.сатининг асосий элементи бўлиб ҳисобланади.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, пул-кредит сиёсатининг асосий жиҳатларидан бири бўлиб – пул-кредит ва валюта сиёсатининг бирлиги ҳисобланади. Миллий валюта барқарорлигини таъминлашда пул-кредит сиёсати асосий ўринни эгаллайди. Пул-кредит сиёсатининг халқаро жиҳатлари ўзгача муаммони вужудга келтиради, яъни улар валюта курси, захиралар, тўлов баланси масалаларидир.
Пул-кредит сиёсати бюджет ва солиқ сиёсатидан, шу жумладан давлат бюджетини молиялаштиришдан жуда аниқ ажратилган бўлиши шарт. Пул-кредит сиёсатининг таркибий қисми бўлган валюта сиёсати валюта муносабатларини тартибга солиш ва амалга ошириш соҳасидаги тадбирлар тушунилиб қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
валюта курсини бошқариш;
расмий-олтин валюта захираларини бошқариш;
валюта бошқаруви ва валюта назорати;
халқаро валютавий алоқалар ўрнатиш ва халқаро молия валюта ташкилотларида иштирок этиш (Ўзбекистон мисолида ўрганадиган бўлсак)
Пул-кредит сиёсатини шакллантириш жараёнида бир вақтнинг ўзида иккита бир-бирига қарама қарши вазифани хал қилишга тўғри келади. Бир томондан, муомаладаги пул массасининг ўзгаришини мумкин қадар мослашувчан қилиш, хўжалик коньюктураси (ҳолати)даги ҳар қандай ўзгаришларга тезкор муносабат билдира олиш, ўсиб бораётган амалий фаолликни қўллаб-қуввтлаш бўлса, иккинчи томондан – муомаладаги пул массасининг кўпайишини маълум даражада чеклаш ҳамда муомалага ортиқча бўлган тўлов воситалари массасининг тушушига йўл қўймаслик.
Юқоридаги мақсадларга етишиш учун пул-кредит сиёсатида қуйидаги усуллар қўлланилади:
бевосита (маъмурий усул);
билвосита (иқтисодий усул).
Бевосита (маъмурий) усулларга Марказий банклар фаолиятининг миқдор ва сифат кўрсаткичларига нисбатан белгилайдиган бевосита чекловлар ёки тақиқлар киради. Маъмурий таъсир кўрсатиш чораларини қўллашда кўпинча қуйидаги воситалар қўлланилади:
турли тоифадаги қарзларни беришнинг ва кредит ресурслари жалб қилишнинг энг юқори миқдорларини жорий қилиш;
тижорат банкларининг филиаллар ва бўлимлар очишини чеклаш;
воситачилик ҳақининг, хар хил хизматлар кўрсатганлиги учун таърифларни, фоиз ставкаларининг миқдорларини чегаралаш;
операцияларнинг, шунингдек таъминотнинг айрим турларини, баъзи хил операцияларни амалга оширишга рухсат берилган банклар рўйхатини белгилаш.
Бевосита (маъмурий) усул воситалари ҳукумат томонидан кўзда тутилган пул-кредит сиёсатининг мақсадларини режалаш рақамлари бевосита кўрсатиб ўтилган қоидаларидан фойдаланиш асосида эришиш учун мўлжаллангандир. Улар ёрдамида банкдан ташқари соҳада вужудга келаётган молиявий шароитлар, яъни фоиз ставкалари ва кредитлар устидан тўғридан-тўғри назорат амалга оширилади.
Пул-кредит сиёсатининг иккинчи усули билвосита (иқтисодий) усуллари жумласига асосан иқтисодий таъсир кўрсатадиган тадбирлар киради. Бу усул кўпроқ бозор иқтисодиётига хос бўлиб, бунда ўз-ўзини бошқариш жараёнларининг ривожланиши ҳар бир кредит муассасасининг микродаражада мустақил пул-кредит сиёсатини амалга оширишни тақазо этади. Бу сиёсатнинг самарадорлиги ва натижалари ҳар бир кредит муассасасининг банк тизимидаги аҳамиятини белгилаб беради ва рақобатни рағбатлантиради.
Билвосита(иқтисодий) усул воситалари банклар ва банкдан ташқари муассасаларнинг ҳаракатларига фақат бозор кучлари ёрдамида таъсир кўрсатиш йўли билан амал қилади. Ана шу мақсадда Марказий банк ўзининг ваколатларидан муомаладаги пул массасини белгилаш учун фойдаланади ва иқтисодиётга пул бозоридаги фоиз ставкаларнинг ўзгаришига қараб иш тутиш имконини беради.
Одатда бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакаларнинг пул-кредит сиёсати асосан, маъмурий усуллардан фойдаланишга асосланган бўлади. Бундай шароитларда молия соҳсасида ҳали етарли даражада ривожланмаган ва рақобатлашув муҳитини яратиш учун мос бўлган тузилмалар йўқ.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш йўлидаги ўзгаришларнинг дастлабки босқичларида мавжуд бўлган чекловлар пул-кредит сиёсатини амалга оширишни тегишли усулларини танлашни белгилаб берди.
Иқтисодчи олимлар томонидан саноати тараққий этмаган мамлакатлар пул-кредит сиёстини амалага ошириш жараёнида маъмурий усул эмас иқтисодий усуллардан фойдаланишлари керак, - деган ягона фикр мавжуд. Бироқ юқорида таъкидлаб ўтилган фикр, республикамиз иқтисодиётига нисбатан тўғри келмади. Бунинг асосий сабаби бизнинг мамлакатимиз ўзига хос тараққиёт хусусиятларига эгаки, ўз навбатида бу хусусиятлар мамлакатимизни ривожланган мамлакатлардан ҳам ривожланаётган мамлакатлардан ҳам фарқлаб туради.
Республикамиз иқтисодиётини ривожланишини ўзига хос хусусияти шундан иборат бўлдики, унда тангликни барча макроиқтисодий омиллари айнан бир вақтнинг ўзида кечди: ички ялпи маҳсулот ҳажми жуда ҳам тушиб кетди, ишсизлик (кўпроқ яширин ҳолда) ва инфляция мавжуд бўлиб бу ҳол иқтисодиётнинг стагфляция ҳолатига мос эди. Ана шулар пул-кредит сиёсатини амалга ошишига тегишли чекловлар қўйилишига сабаб бўлди.
Бозор иқтисодиётида амалга оширилаётган пул-кредит сиёсатини рўёбга чиқаришни асосий турларига қуйидагилар киради:
энг кам захира талабларини жорий этиш;
тижорат банкларини қайта молиялаш миқдорлари ва шартларини белгилаш;
очиқ бозордаги операциялар.
Юқорида санаб ўтилган пул-кредит сиёсатининг турлари мамлакатимизда инфляция суръатларини пасайтириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, иш билан бандликни барқарорлигини таъминлаш ҳамда тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш учун фойдаланилади.