Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


“Монетар сиёсат” фаннидан тайёрланган ўқув материаллар



Download 0,69 Mb.
bet15/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#158913
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
13 Укув материаллари маъруза матни, укув куланмалар МС

Монетар сиёсат” фаннидан тайёрланган ўқув материаллар

Кириш


Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг асосий пировард мақсади мамлакат иқтисодиётида бозор муносабатлари тамойилларини тўлиқ қарор топишидан иборатдир. Ушбу жараёнда муомаладаги пул массасини тартибга солишнинг самарали тизимини вужудга келтириш, пул муомаласи ва кредит сохасини янада такомиллаштириш ва барқарорлаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ҳар бир мустақил давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ва келажакдаги тараққиёти аввало мазкур мамлакатда барпо этилган ва мунтазам равишда такомиллаштирилиб бориладиган банк тизимининг фаолиятига боғлиқдир. Бозор муносабатларига ўтиш шароитида Марказий банкнинг ҳукумат расмий пул-кредит институти сифатидаги мавқеи ошади. Бу эса, аввало, муомаладаги пул массасини тартибга солишнинг самарали тизимини вужудга келтириш зарурияти билан изохланади. Марказий банкнинг ушбу мавқеига эришиши куп жихатдан пул-кредит сиёсатининг самарали олиб борилишига боғлиқдир.
Бугунги кунда ҳар қандай давлатнинг молия-кредит тизимида энг асосий ва муҳим ўрнини расмий пул-кредит сиёсатини юргизувчи - Марказий банк эгаллайди. Ўз навбатида пул-кредит сиёсати бюджет сиёсати билан биргаликда иқтисодиётни бутун мамлакат миқёсида тартибга солишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Марказий банк фаолиятида пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларини эгалламасдан туриб, бозор иқтисодиётини монетар сиёсат орқали самарали тартибга солиш мумкин эмас.
"Пул-кредит соҳасидаги мавжуд вазият ва монетар сиёсатнинг ҳар бир йил учун асосий йўналишлари", "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги" Қонуннинг 23-моддасига Марказий банк томонидан тайёрланади. Ушбу хужжат республика иқтисодиётини барқарор ва динамик ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мақсадли макроиқтисодий прогноз параметрларига эришиш, инфляция даражасининг паст даражада бўлиши, миллий валюта ва алмашув курси мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда банк тизимининг молиявий воситачилик ролини янада чуқурлаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. Шунга кўра, 2006 йилда Марказий банк миллий валюта барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатъий пул-кредит сиёсатини олиб борди. Пул агрегатлари ва банк тизими ликвидлигини тартибга солиш мақсадида монетар сиёсатнинг бозор воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда пул бозоридаги операциялар ҳажми кескин кенгайтирилди. Жумладан, Марказий банк пул бозорида тижорат банкларининг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш ва ўзининг қимматли қоғозларини муомалага чиқариш бўйича операцияларни мунтазам равишда ўтказиб борди. Марказий банк томонидан инфляцияни пасайтиришга қаратилган чора-тадбирлар монетар агрегатларнинг мақсадли параметрларини, яъни резерв пуллар ва пул массасини белгилаш ҳамда улар устидан доимий мониторинг ўтказиш орқали амалга оширилди. Шунингдек, Марказий банк пул-кредит сиёсатини амалга ошириш орқали сўмнинг жорий операциялар бўйича конвертацияланиши, валюта бозорининг бир меъёрда фаолият юритиши ҳамда алмашув курсининг барқарорлигини таъминлаб борди. Ушбу чора-тадбирлар экспорт фаолиятининг, жумладан, нохом-ашё товарлар экспорти ҳажмининг кескин ошишига ва малакатимизда импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Бу эса, ўз навбатида, тулов баланси қолдиғининг ижобий бўлиши ва олтин-валюта захираларининг сезиларли даражада ўсишини таъминлайди.


Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish