Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet124/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

 
 
 
 
 


171 
13-МАВЗУАҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА
ҚИЛИШ ТИЗИМИ 2 соат 
 
1. «Ижтимоий муҳофаза қилиш» тушунчаси ва унинг асосий 
йўналишлари
2. Ўзбекистонда кучли ижтимоий кафолатларни шакллантириш 
вазифалари ва ҳусусиятлари 
3. Ижтимоий институтлар ва ходимларни ижтимоий муҳофаза 
қилиш механизми 
4. Ижтимоий таъминот турлари 
 
1. «Ижтимоий муҳофаза қилиш» тушунчаси ва унинг асосий 
йўналишлари 
 
Ижтимоий муҳофаза тизими - аҳолининг ҳаётий муҳим 
манфаатлари соҳаси бўлиб, унинг сифат ва миқдор кўрсаткичлари давлат 
ва жамиятнинг иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий ривожланиш даражасидан 
дарак беради. Ижтимоий муҳофазаланиш ҳуқуқи – одамнинг муносиб 
турмуш кечириши учун зарур бўлган ҳажмдаги физиологик, ижтимоий ва 
маънавий эҳтиёжларини қондириш имконияти ҳисобланади. Ижтимоий 
муҳофаза тизимини ташкил этиш масаласи кўп жиҳатдан мамлакатдаги 
миллий тартибни, жамиятдаги тотувлик даражасини, иқтисодий ва 
ижтимоий ривожланиш барқарорлигини ва динамикасини белгилаб 
беради. 
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш деганда, биз аҳолига давлат 
томонидан яшаш учун барча шарт-шароитларни яратишга мақсадли 
йуналтирилган кафолатлар тизимини тушунишимиз лозим. 
Ижтимоий муҳофаза қилиш бир томондан, функционал тизим, яъни 
йўналишлар тизими бўлиб, у ана шу йўналишлар асосида амалга 
оширилади, иккинчи томондан, у ижтимоий муҳофазани таъминлайдиган 
институтлар тизимидан иборат бўлиб, унга давлат, суд, касаба уюшмалари 
ва бошқа ижтимоий ташкилотлар киради. 
Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлатнинг ижтимоий 
сиёсати ижтимоий муҳофазалаш механизмларини, давлатнинг, корхоналар 
ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа субъектларининг роли ва вазифаларини 
ўзгартиради. Амалда бу ижтимоий муҳофазага ажратиладиган бюджет 
маблағлари салмоғининг қисқариши, давлат томонидан бериладиган бепул 
кафолатларнинг камайишини билдиради. Кўпроқ оғирлик нодавлат молия 
манбаларига, шу жумладан, корхоналар зиммасига юклатилади. Бу айрим 
корхоналар учун жиддий муаммолар туғдириб, уларнинг ижтимоий 
муҳофаза бўйича тадбирлари ҳажми ва даражасини меҳнат шароитлари ва 
уни муҳофазалашга боғлаб қўяди. 
Амалга оширилиш усулига қараб ижтимоий сиёсатни актив ва 


172 
пассив турларга ажратиш мумкин. Пассив ижтимоий сиёсат нархларни 
сунъий равишда тутиб туриш, шунинг ҳисобига турмуш даражасини 
ошириш ёки барқарорлаштириш, ижтимоий муҳофаза қилишнинг барча 
йўналишлари бўйича дотацияларни оширишни кўзда тутади. Актив сиёсат 
мақсадга мувофиқроқдир. Унда ташаббус кўрсатиш ва тадбиркорлик учун 
шароит яратиб бериш, пенсионерлар, ветеранлар, болалар, бюджет 
соҳасида хизмат қилувчиларни қўллаб-қувватлашда давлатнинг ролини 
ошириш устивор мақсадлар ҳисобланади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish