Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


кўп болали ва кам таъминланган оилалардир



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

кўп болали ва кам таъминланган оилалардир. 
Ижтимоий ўзаро ёрдам тизимида оила асосий бўғинга айландики, 
бу эса, дунёвий асосий инсонийлик қоидаларига, миллий анъаналар ва 
хусусиятларга, жамиятда оила мавқеига мувофиқдир. 
Ўзбекистонда муҳтожларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг энг 
содда, самарали ва ошкора воситаси қилиб маҳалла орқали ёрдам 
берилиши мақбул, деб топилди. Аҳоли демократик асосда сайлаб қўядиган
оқсоқоллар (раислар), уларнинг маслаҳатгўйлари ва маҳалла фаоллари, 
фуқаролар йиғинлари (уларга қонун йўли билан маҳаллий ўз-ўзини 
бошқариш органи мақоми берилган) ҳар бир оиланинг моддий аҳволини, 
даромад манбаларини яхши билади. Мамлакатда жорий этилган ижтимоий 
ўзаро ёрдам тизимига биноан, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам 
тайинлаш масаласи маҳалла фуқаролари йиғилишида ҳал қилинади. 
Муҳтожларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш, уларга 
манзилли ёрдам бериш ишига бундай мутлақо янгича ёндашувда қўни-
қўшниларга ёрдам кўрсатиш, уларга ҳамдардлик билдириш, шунингдек, 
текинхўр ва боқимандаларга нисбатан муросасиз бўлиш каби қадимий 
халқ анъаналари намоён бўлади. Эндиликда бесўнақай ва қимматга 
тушадиган қоғозбоз идоралар ташкил этмасдан туриб, аҳолининг адолат 
ҳақидаги тасаввурларига мувофиқ равишда ялпи ички маҳсулотнинг бир 
қисми чиндан ҳам муҳтож оилаларга тақсимлаб берилаётир. 
Мамлакатда оналик ва болалик манфаатларини кўзлаб болали 
оилаларга давлат ёрдамини кучайтириш, ўсиб келаётган авлодни камол 
топтириш ва тарбиялаш учун шароит яратиш мақсадида 16 ёшгача 
болалари бўлган оилаларга ойлик нафақалар миқдори оширилди. 


178 
Эндиликда кам таъминланган оилага ойлик моддий ёрдам тайинлаш 
ва унинг миқдорини белгилаш шаҳарча, қишлоқ, овул ва шаҳарларда 
маҳалла фуқаролари вакилларининг йиғилиши томонидан қабул қилинади. 
Бозор муносабатларининг имконияти кенг, аммо айни вақтда улар 
ғоят талабчандир. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар кимнинг тақдири кўп 
жиҳатдан касб маҳорати, ўзгариб турган муҳитга мослаша олиши, таваккал 
қилиши, ҳатто ўз шахсий мол-мулкини хавф остига қўйишдан ҳам 
қўрқмай, оилавий фаровонлигини таъминлай олиш билан боғлиқдир. 
Давлат эса бундай шароитда ижтимоий тотувлик ва барқарорлик кафили 
бўлиб, манзилли ижтимоий саёсатни мазкур мақсадга йўналтириб туради. 
Бундай ёрдам кўрсатиш учун ўз-ўзини бошқариш органлари зарур 
ресурслар билан таъминланади. Маҳаллаларда республика ва маҳаллий 
бюджетлар, шунингдек, корхона ҳамда ташкилотлар, тадбиркорлик 
тузилмалари ва айрим фуқаролар кўнгилли равишда ўтказган пуллар 
ҳисобидан махсус фондлар ташкил қилинган. 
Ваколатли ва ижроия ҳокимият маҳаллий органлари ўзларига 
қарашли ҳудудда аҳолининг биринчи навбатдаги эҳтиёжларига биноан, 
ижтимоий ёрдам тадбирларига аниқлик кирита боради. Уларнинг асосий 
ташвишларидан бири – ижтимоий-ишлаб чиқариш кўмакчи тузилмаларини 
ривожлантиришдан, яъни газ, сув қувурларини, электр ва телефон 
тармоқларини ўтказишдан иборат. Фақат шундай шароитдагина иш 
ўринларини вужудга келтириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини 
ташкил этиш, хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш, бинобарин, 
ижтимоий муаммолар кенг мажмуини ҳал этиш мақсадида энг чекка 
қишлоқларга зарур сармояни жалб этиш мумкин. Ҳокимият ва ўз-ўзини 
бошқариш органлари аҳолининг ночор тоифалари учун умумдавлат ёрдами 
дастурлари амалга оширилишини таъминлаб, минтақа имкониятларини 
ҳисобга олган ҳолда шу қатламларга мадад бериш юзасидан қўшимча 
чоралар кўриш ҳуқуқини олган. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish