179
ижтимоий-ташкилий институтлар деб, қолганларини ижтимоий-норматив
институтлар, деб атайдилар.
Энг муҳим ва энг қудратли
ижтимоий-ташкилий институт – бу,
давлатдир. У мураккаб институционал тизимдан иборат бўлиб, турли
институтлардан ташкил топган. Ижтимоий муҳофаза қилиш вазифаларини
бажаришда
суғурта
компаниялари,
турли
ихтисослаштирилган
жамғармалар, ҳайрия ташкилотлари, шунингдек, ижтимоий ва сиёсий
ташкилотлар сингари институтлар муҳим роль ўйнайдилар. Улар ўзлари
вакил қилинган соҳада ижтимоий гуруҳлар ва қатламларни ижтимоий
муҳофаза қилишни амалга оширадилар.
Ёлланиб ишлайдиган ходимларни ҳимоя қилиши лозим бўлган
институтлар
касаба уюшмаларидир. Ҳозирги вақтда жиддий равишда
янгиланишга учраган анъанавий касаба уюшмалари билан бир қаторда
ишчиларнинг янги-янги ташкилотлари, “мустақил” касаба уюшмалари ҳам
пайдо бўлган. Бироқ фақат уларни ёлланма меҳнат ходимларининг
ҳимоячилари деб атаб, анъанавий касаба уюшмаларини “расмий
уюшмалар” деб ҳисоблаш, уларни ҳимоячи сифатида чиқиш ҳуқуқидан
маҳрум этиш адолатсизликдир. Ўзгарган касаба уюшмалари ҳақли
равишда мустақил касаба уюшмалари бўлиб қолдилар, чунки улар ёлланма
меҳнат ходимларининг вакиллари сифатида майдонга чиқадилар ва давлат
тузилмаларига боғлиқ бўлмайдилар. Ҳам “мустақил”, ҳам мустақил
бўлмаган касаба уюшмаларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг
мазкур даражасидаги асосий фаолияти меҳнаткашлар ҳуқуқлари ва
манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз фаолиятларида ижтимоий шериклик
шакллари ҳамда механизмларидан фойдаланиш соҳасига ўтдилар. Мазкур
механизм демократия ривожланган мамлакатларда яхши ишлаб чиқилган
бўлиб, ўзини ижобий томондан намойиш этди. Бу механизмнинг моҳияти
қарама-қаршилик эмас, балки иш берувчилар вакиллари билан давлат
ўртасида музокаралар ўтказишдан, шу асосда муроса-мадорага келиш
ҳамда маълум даражада мақбул қарорлар ишлаб чиқишдан иборат.
Жамиятдаги ижтимоий-ташкилий институтлар билан бир қаторда
кўпгина
ижтимоий-норматив институтлар ҳам борки, улар бирон-бир
ташкилотда намоён бўлмасдан, балки ўзларича мавжуд бўлиб, фаолият
кўрсатадилар ҳамда ижтимоий муҳофаза қилишда муайян роль
ўйнайдилар. Ҳуқуқнинг ҳар бир соҳаси ана шундай ижтимоий-норматив
институтлар тизимидан иборат (меҳнат ҳуқуқи, меҳнат қонунлари).
Ёлланма ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимидаги муҳим
ижтимоий-норматив институт ҳозирги вақтдаги таъриф битимлари,
контрактлар, жамоа шартномалари ва ҳоказолардир.
Ўзининг фаолияти билан бутун корхона жамоасини қамраб оладиган
ва бунинг учун зарур ҳуқуқлар ва имкониятларга эга бўлган асосий
ижтимоий муҳофаза қилиш институти –
бу, касаба уюшмаси
Do'stlaringiz bilan baham: