Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Касбни танлаш ва унга мослашиш ҳамда мартабага



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

3. Касбни танлаш ва унга мослашиш ҳамда мартабага 
кўтарилишнинг комплекс тизими 
 
1. Меҳнатга мослашишнинг моҳияти ва тузилиши 
 
«Мослашиш» (адаптация) тушунчаси лотинча adapto - мослашувчан 
деган маънони билдиради. Бу сўз биологиядан ўзлаштирилган бўлиб, 
атроф-муҳитга кўникиш, мослашиш маъноларини англатади. Меҳнатга 
мослашиш (кўникиш) – бу, шахс янги меҳнат вазиятини ўзлаштиришининг 
ижтимоий жараёни бўлиб, унда шахс ва меҳнат муҳити бир-бирига фаол 
таъсир кўрсатади ва мослашувчи-мослаштирувчи тизимлар ҳисобланади. 
Инсоннинг муайян меҳнат муҳитига мослашуви унинг реал 
муомаласида, меҳнат фаолиятининг аниқ кўрсаткичларида: меҳнат 
самарадорлигида, ижтимоий ахборот ва унинг амалда рўёбга 
чиқарилишида, фаолликнинг барча ҳосил қилинишида намоён бўлади. 
Меҳнатга мослашиш бирламчи бўлиши (ходимнинг меҳнат муҳитига 
киришида) ва иккиламчи (касбни алмаштирган ва алмаштирмаган ҳолда 
иш ўрнини алмаштиришида ёки муҳитнинг жиддий равишда ўзгаришида) 
бўлиши мумкин. Улар мураккаб тузилишга эга бўлиб, касбий, ижтимоий-
психологик, ижтимоий-ташкилий, маданий-маиший ва психофизик 
мослашишдан иборатдир. 
Касбий мослашиш шахснинг касбий кўникмалар ва малакаларни 
муайян даражада эгаллашида, унда касбий жиҳатдан зарур айрим 
хислатларнинг шаклланишида, ходимнинг ўз касбига нисбатан барқарор 
ижобий муносабатда бўлишининг ривожланишида ифодаланади; касб 
соҳасидаги иш билан танишувида, касб маҳорати кўникмаларини, 
маҳоратини эгаллашда, функционал вазифаларни сифатли бажаришида ва 
меҳнат соҳасидаги ижодкорликда намоён бўлади. 
Ижтимоий-психологик мослашиш меҳнат ташкилоти (жамоаси) 
нинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўзлаштиришда, унда қарор 
топган ўзаро муносабатлар тизимига киришда, унинг аъзолари билан ўзаро 
ижобий ҳамжиҳат бўлишда ўз ифодасини топади. Бунда ходим меҳнат 
жамоасининг ўзаро муносабатлари тизимига, унинг анъаналари, ҳаёт 
нормалари, қадриятлари, гуруҳдаги айрим аъзоларнинг ижтимоий-
психологик нуқтаи назарлари, ўзаро муносабатлар тузилиши, гуруҳдаги 
етакчилар тўғрисида ахборотларга эга бўлади. Ходим бу ахборотларни 
пассивлик билан эмас, балки жамоанинг олдинги ижтимоий тажрибаси, 
унинг қадриятли йўналишлари билан биргаликда ўзлаштиради ва уларга 
баҳо беради. Агар ахборот ходимнинг олдинги тажрибасига, тутган йўлига 


169 
мос келса, унинг томонидан ижобий баҳоланади, ходим гуруҳдаги 
нормаларни қабул қила бошлайди ва секин-аста шахснинг меҳнат жамоаси 
билан уйғунлашиб бориш жараёни содир бўлади. Ходим ижтимоий-
психологик мослашув жараёнида ташкилотнинг реал ҳаётига кириб 
боради, унда иштирок этади, ходимда ҳамкасблари, раҳбарлар, маъмурият 
билан ўзаро ижобий муносабатлар қарор топади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish