Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


 Ер юзаси радиация балансини ўлчаш



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

6.3. Ер юзаси радиация балансини ўлчаш 
Ер юзаси радиация балансини ўлчаш балан ўлчагич ѐрдамида амалга 
оширилади. Бу нисбий асбобнинг ишлаш принципи юқорида кўриб чиқилган 
актинометр ва пиронометрларнинг принципи каби. 
Янишевский термоэлектрик баланс ўлчагичи. Баланс ўлчагичнинг 
қабул қилувчи қисми вазифасини ташқи юзаси қорайтирилган иккита юпқа 
мис пластинка 1 бажаради (6.6-расм). Пластинкалар дастали диск шаклидаги 
думалоқ гардиш 2 ичига ўрнатилган. Бу ерда пластинкаларнинг бири 
юқорига, иккинчиси пастга қаратиб жойлаштирилган. Пластинкалар орасида
10 та махсус термобатарея ўрнатилган. Ҳар бир батарея мис парчаси бўлиб, 
изоляция қоплами билан қопланган. Унинг устига константан лента ўралган. 
Константан лента ҳар ўрами ярмининг бир бўлаги кумуш билан қопланган, 
кумуш қопламининг боши ва охири термокавшар бўлиб хизмат қилади. 
Ҳамма батареялар ўзаро кетма-кетликда уланган. Биринчи ва охирги 
батареяларнинг симлари асбоб дастаги 3 ичидан ташқарига чиқарилган. 
Баланс ўлчагичнинг қабул қилувчи қисми гардиш 7 билан биргаликда икки 
табақали қопқоқ билан беркитилади. Баланс ўлчагични ўрнатиш учун унинг 
комплектида икки ошиқ-мошиқли даста мавжуд.


94 
Асбоб дастаси охирида резбали втулка бор. У балансўлчагични катта 
ошиқ-мошиққа бураб қотириш учун хизмат қилади. Кичик ошиқ-мошиқ 
асбобни тўғри радиациядан ҳимояловчи соя экранини ўрнатишга хизмат 
қилади. Баланс ўлчагич қатъий горизонтал ўрнатилади, кейин ГСА-1 
типидаги гальвонометрга уланади. Баланс ўлчагичнинг сезгирлиги шамол 
тезлиги ортиши билан камаяди (чунки қабул қилувчи қисм юзаси шиша 
қопқоқ билан ҳимояланмаган), шунинг учун ўлчаш вақтида шамол тезлиги 
бўйича ҳам кузатув олиб бориш лозим.
6.6-расм. Термоэлектрик баланс ўлчагич: а – умумий кўриниши; б – схемаси 
Кундузги вақтда юқоридаги пластинкага қуйидаги радиацион оқимлар 
етиб келади (6.6.б-расм): ялпи қуѐш радиацияси Q=S

+D; атмосфера 
учрашма нурланиши E
a
, пластинкадан унинг ўзининг нурланиши E
в

Пастки пластинкага эса қуйидаги радиация оқимлари етиб келади. Ер 
юзасидан қайтган радиация R; ер юзасининг хусусий нурланиши Е
з

пластинкадан унинг ўининг хусусий нурланиши Е
н

Гальванометр 
стрелкасининг 
силжиши 
N 
устки 
ва 
остки 
пластинкаларга келаѐтган “тоза” радиациялар фарқига пропорционал бўлади.
(Q +E
a
–E
в
)–(R +Е
з
–Е
н
) =aФ
v
(N – N
0
),
(6.6) 
бу ерда a – асбобнинг ўтказувчи кўпайтмаси, Ф
v
– шамол тезлигини ҳисобга 
олувчи тузатма-кўпайтма. Баланс ўлчагич кўрсаткичи ушбу тезликда шу 
қийматга кўпайтирилади. Бунда баланс ўлчаничнинг кўрсаткичи штиль 
ҳолатидагига келтирилади. 
Устки E
в
ва Е
н
пластинкалар нурланишини бир хил деб ҳисоблаш 
мумкин, унда (6.6) ифода қуйидаги кўринишга эга бўлади: 
Q + E
a
 – R
k
 – E
a
 =Q – R –(E
3
 – E
a
) = aФ
v
(N – N
0
).
(6.7) 
Чунки Е
з
–E
a
эффектив нурланиш Е
эф
ни билдиради. Унда


95 
Q – R
k
 – Е
эф
= aФ
v
 (N –N
0
) = В
(6.8) 
(6.8) формула ер юзаси радиация баланси В ни ифодалайди. 
Ялпи радиация ва атмосферанин учрашма нурланиши ер юзасига 
иссиқлик келишини ҳосил қилади, қайтган радиация ва ер юзасининг 
хусусий нурланиши иссиқлик сарфини ҳосил қилади. 
Радиация баланси мусбат, манфий ва ноль бўлиши мумкин. Q ва R 
нолга тенг бўлган тунги вақтда фақат эффектив нурланиш кузатилади. 
Кундузи узун тўлқинли радиация баланси ўлчанмайди, бироқ уни ҳисоблаш 
орқали топиш мумкин. 
B
д
 =B – (1
 
– А)Q = – E
эф
 , яъни B
д
 = – E
эф
(6.9)
 
Изоҳ: барча актинометрик асбоблар махсус актинометрик тиргакка
(устунга) ўрнатилади.

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish