Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


 Метеорологик кўринувчанлик узоқлиги ва уни ѐмонлаштирадиган



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

 
7.3. Метеорологик кўринувчанлик узоқлиги ва уни ѐмонлаштирадиган 
ҳодисаларни кузатиш 
 
Кундузи метеорологик кўринувчанлик узоқлигини (МКУ) аниқлаш 
учун атрофдаги жойда, кузатиш пунктидан 50, 200, 500 м ва 1, 2, 7, 10, 20, 70 
км узоқликда жойлашган, 9 та объект танланади. Кўрсатилган стандарт 
масофадан четланиш 20% дан ошмаслиги керак. 
Табиийки, одам қурган, шу жумладан, кузатишлар учун махсус 
(масалан, шитлар) қурилган объектлар қуйидаги талабларга жавоб бериши 
керак; 
- имкони борича қора бўлиши керак; 


108 
- осмон фонида ѐки объектга нисбатан икки баробар узоқда жойлашган 
ва объектнинг чегаралари аниқ кўринадиган бошқа объект фонида 
проекцияланиши керак; 
- 15

дан кам бўлмаган бурчак ўлчамлари эга бўлиши керак; 
- горизонтга нисбатан 5-6° юқорида жойлашган бўлиши керак. 
Объектлар танлангандан сўнг уларнинг тавсифи ва жойлашиш режаси 
тузилади. 
Кузатиш жараѐнида танланган объектлардан кўринадиган ва 
кўринмайдиган объектлар аниқланади. Шундай қилиб, МКУ энг узоқ 
жойлашган кўринадиган объектдан энг яқин кўринмайдиган объектгача 
масофага тенглаштириб олинади. 
МКУ қуйидаги градацияларга мувофиқ баллда баҳоланади. 
МКУ, балл 
Объектгача 
масофа 
МКУ, балл 
Объектга
масофа 





0-50 м 
50-200 м 
200-500 м 
500-1000 м 
1-2 км 





2-4 км 
4-10 км 
10-20 км 
20-50 км 
>50 км 
МКУ ни тунда аниқлаш учун станция атрофида турли масофаларда 
жойлашган чироқлар танланади. Кўринувчанлик баллар шкаласи бўйича энг 
узоқда кўзга кўринадиган чироққа қараб баҳоланади. Кузатишлар учун 
рангли ѐки тарқалувчи нурлар сочадиган ѐруғлик манбаларидан фойдаланиш 
тавсия қилинади. 
МКУ га кўплаб омиллар таъсир қилиб, улар икки гуруҳга бўлинади. 
Биринчи гуруҳга ѐғинлар билан боғлиқ бўлган ҳодисалар киради. Булар 
турли жадалликдаги ѐмғир, қор ва дўл, шивалама, қор бўрони. Иккинчи 
гуруҳга атмосфера ѐғинлари билан боғлиқ бўлмаган, бироқ МКУ ни 
ѐмонлаштирадиган ҳодисалар киради. 
Ёғинлар билан боғлиқ бўлмаган, МКУ ни ѐмонлаштирадиган 
ҳодисалар. 
1. Туман. Бу бевосита Ер сирти устида муаллақ ҳолатда бўлган 
конденсация маҳсулотларининг (томчилар, кристаллар) йиғилишидир. 
Туманда КМУ 1,0 км дан кам бўлади. 
2. Димка (туман пардаси, сийрак туман). Бу Ер сирти яқинида ҳавода 
муаллақ ҳолатдаги сув буғинининг конденсация ѐки сублимацияси 
маҳсулотлари орқали юзага келган ҳавонинг кучсиз хираланишидир. Димка 
ҳаво ранг тусга эга бўлиб, унда кўринувчанлик 1 дан 10 км гача бўлади. 
3. Ғубор. Бу Ер сирти яқинида ҳавода муаллақ ҳолатдаги чанг, туман, 
қум заррачалари орқали ҳавонинг анча кучли хираланишидир. Кучли ғуборда 
КМУ бир неча юз, ҳатто ўн метрларгача камайиши мумкин. Ўрта Осиѐда 
ғубор йилнинг илиқ ярми учун характерли. Катта шаҳарлар ва саноати 
ривожланган йирик ҳудудлар устида индустриал келиб чиқишга эга бўлган 


109 
аэрозоль заррачалардан иборат бўлган шаҳар ғубори деб аталадиган ғубор 
ҳосил бўлади. Ғубор, димкадан фарқли ўлароқ, қорамтир рангда бўлади. 
4. Қор бўрони. Бу Ер сирти устидан қорнинг етарлича кучли шамол 
билан кўчишидир. Бунда қор ѐғмайди. Қор изғирини ва қуйи қор бўрони 
ажратилади. МКУ бу ҳодисаларда 1,0 км ва ундан кичикроққача камайиши 
мумкин. 
5. Чангли бўрон. Бу катта миқдордаги чанг ѐки қумнинг кучли шамол 
билан қўчишидир. Бунда МКУ бир неча юз метрчага камайиши мумкин. Бу 
ҳодиса йилнинг илиқ вақтида Ўрта Осиѐ саҳролари учун характерли. 
Электр ҳодисалар. Бу ҳодисаларга момақалдироқ, узоқдаги 
момақалдироқ, йироқдаги чақмоқ шуъласи киради. 
1. Момақалдироқ кучли ѐмғирли тўп-тўп булутлар билан боғлиқ. У 
булутлар ва Ер орасида бир неча бор такрорланадиган электр разрядлари 
(чақмоқ) ва товушли ҳодисалар (момақалдироқ) билан характерланади. 
Момақалдироқлар кўпинча жала ѐғинлари, кучли қасирға шамоллари ва дўл 
билан бирга кузатади. 
2. Йироқдаги чақмоқ шуъласи – бу узоқдаги момақалдироқ вақтида 
горизонтда кузатиладиган ѐруғлик ҳодисалардир. 
Барча атмосфера ҳодисалари визуал кузатилиб, махсус шартли 
белгилар ѐрдамида кузатиш китобчасига ѐзилади. Китобчада ҳодисанинг 
жадаллиги, бошланиш ва туташ вақти белгиланади. 
Ёғинлар ва атмосфера ҳодисалари китобчага шартли белгилар 
ѐрдамида киритилган. 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish