Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

2.6. Қаршиликли термометрлар 
Электр 
қаршилигининг 
ҳароратга 
боғлиқлиги 
қаршиликли 
термометрларнинг термометрик хоссаси ҳисобланади. Уларда металл ва 
яримўтказгич термоқаршиликлар датчиклар сифатида фойдаланилади. 
Ҳарорат ўзгаришлари оқибатида датчиклар қаршилигининг ўзгаришини 
аниқловчи ўлчаш схемаси сифатида уларда асосан кўприк схемалари 
қўлланилади. 
Қаршиликли термометрларнинг муайян схемаларини кўриб чиқамиз. 
2.6.1. Мувозанатланган қаршиликли термометрлар 
Термометрнинг принципиал схемаси 2.11-расмда кўрсатилган. Бу ерда 
– датчикнинг қаршилиги, R
1
, R
2
, R
3
 – доимий қаршиликлар бўлиб, улардан 
биттаси, иккитаси ѐки барчаси бошқарилади, – гальванометр, R
4
 – реостат, 
r – датчикка келувчи уловчи ўтказгичларнинг қаршилиги. 
Агар бошқарилувчи қаршиликларни ўзгартириб, кўприк мувозанатига 
(гальванометрда токнинг йўқлигига) эришсак, у ҳолда r<бўлганда, 
“кўприк 
мувозанатида 
қарама-қарши 
елкаларда 
жойлашган 
қаршиликларнинг кўпайтмаси ўзаро тенг” қоидасига мувофиқ датчикнинг 
қаршилигини қуйидаги муносабатдан аниқлаш мумкин: 


26 
RR
3
=R
1
R
2
.
(2.20) 
(2.20) тенгламага 
t
e
R
R

0

(2.21) 
ифодани қўйиб, натижани t га нисбатан ечсак, металл термоқаршиликли 
термометрлар учун қуйидагини ҳосил қиламиз: 
R
R
R
R
ln
t
3
2
1
1


.
(2.22) 
2.11-расм. Қаршиликли термометрнинг схемаси 
Шундай 
қилиб, 
кўприкнинг 
учта 
елкасидаги 
қаршиликлар, 
кўрсаткичнинг 0ºС даги қаршилиги ва α коэффициентини билган ҳолда (2.22) 
тенглама асосида датчик ҳароратини ҳисоблашимиз мумкин. Бундай 
ҳисоблар одатда фақат намунавий термометрлар учун бажарилади. Қолган 
ҳолларда термометрлар намунавий термометрга таққосланиб, шкала 
бўлимларига ажратилади. 
Мувозанатланган қаршиликли термометрларнинг сезгирлиги датчик 
ҳарорати 1ºС га ўзгарганда кўприк мувозанатда қолиши учун бошқарилувчи 
қаршиликларни қанчага ўзгартириш кераклигини кўрсатади. Агар R
2
елкаси 
ягона бошқарилувчи елка бўлса, сезгирлик деганда 
dt
dR
2
катталик 


27 
тушинилади. (2.20) ни R

га нисбатан ечиб, ҳосил бўлган ифодани ҳарорат 
бўйича дифференциалласак, қуйидагини ҳосил қиламиз: 
2
1
3
2
R
R
R
R
dt
dR




(2.23) 
Бундан бошқарилувчи елканинг қаршилиги ва датчик қаршилигининг 
ҳарорат коэффициенти қанчалик катта бўлса, битта бошқарилувчи елкали 
мувозанатланган термометрнинг сезгирлиги шунча катта бўлиши келиб 
чиқади. 
Таъкидлаш лозимки, бу йўл билан ҳисобланган сезгирлик фақат 
гальванометр R

қаршиликнинг мос ўзгаришларини аниқлаш сезгирлигига эга 
бўлгандагина амалда тадбиқ этилиши мумкин. 
Яримўтказгич термоқаршиликли термометрлар учун 
T
Ae
R


ифода 
ўринли. Бу ерда А, α – термоқаршилик доимийлари. Бу ифодани (2.20) га 
қўйиб, натижани Т га нисбатан ечсак, яримўтказгич термоқаршиликли 
термометрлар учун датчик ҳарорати ва R

бошқарилувчи қаршилик орасидаги 
боғланишни ҳосил қиламиз: 
1
3
2
1








A
R
R
R
ln
T


(2.24) 
(2.23) га 
2
T
R
dT
dR
dt
dR




(2.25) 
ифодани 
қўйиб, 
яримўтказгич 
термоқаршиликли 
мувозанатланган 
термометрнинг сезгирлиги учун ифодани ҳосил қиламиз: 
2
2
1
3
2
T
R
dt
dR
R
R
dt
dR




(2.26) 
Металл 
термоқаршиликларга 
нисбатан 
яримўтказгич 
термоқаршиликлар учун α коэффициентининг анча катта эканлигини ҳисобга 
олсак, бошқа тенг шароитларда яримўтказгич термоқаршиликларнинг 
сезгирлиги анча катта бўлади. Бироқ яримўтказгич термоқаршиликли 
термометрларнинг шкаласи металл термоқаршиликли термометрларнинг 
шкаласига нисбатан ночизиқли. 
Мувозанатланган қаршиликли термометрларнинг асосий хатоликлари 
ва уларни бартараф этиш йўлларини кўриб чиқамиз. Қаршиликли 
термометрлар бир қатор ўзига хос камчиликларга эга ва уларни бундай 
термометрлардан фойдаланишда ҳисобга олиш зарур. 


28 
Уловчи ўтказгичлар қаршилигининг ўзгариши билан боғлиқ хатоликлар
Юқорида схемадаги барча уловчи ўтказгичларнинг қаршиликлари ўта кичик 
деб қабул қилинган эди. Бироқ, кўп ҳолларда ҳароратни ўлчаш, ўлчаш 
объекти кўприкнинг қолган елкаларидан сезиларли катта масофада 
жойлаштирилган шароитда амалга оширилади. Бунда датчикка уланган 
ўтказгичларнинг 
таъсири 
сезиларли 
бўлади. 
Манганин 
ѐки 
константанларнинг солиштирма қаршилиги катта бўлгани ва қиммат туриши 
сабабли амалда улар ўтказгичларни тайѐрлашда қўлланилмайди. Одатда 
ўтказгичлар ҳар қандай металл датчиклар каби ҳарорат ўзгаришларига яхши 
сезгирликка эга бўлган мисдан тайѐрланади. Бироқ, бу ҳолда схема ўлчаш 
объекти ҳароратининг ўзгаришлари билан бирга датчикка уланган 
ўтказгичлар жойланган муҳит ҳароратининг ўзгаришларини ҳам қайд қилади. 
Бундай ҳолат 2.11-расмда кўрсатилган энг содда термометр схемаси 
бўйича ўлчашларда сезиларли ноаниқликларни келтириб чиқаради. Бу 
ноаниқликларни минималлаштириш учун қуйидаги усуллар қўлланилади. 
 
Схемада юқори омли металл ва яримўтказгич датчикларини қўллаш
Агар датчикка уланган ўтказгичларнинг қаршилиги r га, улар тайѐрланган 
материал қаршилигининг ҳарорат коэффициенти α΄ га тенг бўлиб, 
ўтказгичлар ҳарорати Δt΄ чегарада ўзгарса, у ҳолда ҳар бир ўтказгичнинг 
қаршилиги қуйидаги чегарада ўзгаради: 
Δr=rα΄Δt΄ 
Агар датчикнинг қаршилиги R, қаршиликнинг ҳарорат коэффициенти α 
бўлса, ўтказгичлар қаршилигининг бу ўзгариши датчик ҳароратининг Δt 
катталикка ўзгаришига эквивалент бўлади ва қуйидаги муносабат билан 
аниқланади: 
rα΄Δt΄= RαΔt 
 
Бу ердан r қаршиликли ўтказгичлар ҳароратининг Δt΄ чегарада 
ўзгаришини ҳисобга олинмаганлиги оқибатидаги ўлчашлар хатолиги 
қуйидагича бўлиши келиб чиқади: 
t
R
r
t






2
(2.27) 
(2.27) ифодадан датчик қаршилиги R ўтказгичлар қаршилиги r дан 
қанча катта бўлса, хатоликнинг шунча кичик бўлиши келиб чиқади. Катта α 
коэффициентига эга бўлган яримўтказгичли датчикларни қўллаб, бошқа тенг 
шароитларда хатоликни 



марта камайтириш мумкин. (2.27) ифодадан 
тузатмалар киритишда фойдаланилади. Бу ҳолда Δt΄ катталигини ўтказгичлар 
ҳароратининг термометрни бўлимларга ажратишда у эга бўлиши керак 
бўлган ҳароратдан четланиши деб қараш керак. Тузатмалар киритиш учун 


29 
ўтказгичлар ҳароратини нисбатан катта бўлмаган (R га нисбатан r қанча 
кичик бўлгандаги) аниқлик билан билиш етарли. 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish