Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/60
Sana23.02.2022
Hajmi2,4 Mb.
#122557
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60
Bog'liq
meteorologik kuzatish ishlari

2.3. Суюқликли термометрлар 
 
Суюқликли термометрлар муҳит ҳарорати ўзгарганда суюқлик 
ҳажмининг ўзгариши принципига асосланган. Термометрик суюқлик 
сифатида симоб ѐки спиртдан фойдаланилади. Симоб (Hg) -38,9°С да 
музлайди, 356,9°С да қайнайди. Этил спирти (C
2
H
5
OH) -117,3°С да музлайди, 
78,5°С да қайнайди. Бу маълумотлардан кўринадики, манфий паст 


14 
ҳароратларни ўлчашда спирт, мусбат юқори ҳароратларни ўлчашда симоб 
қўлланилади.
Барча суюқликли термометрлар уч асосий қисмдан ташкил топган: 
термометрик суюқлик билан тўлдирилган ва юқори қисмида капиллярга ўтиб 
кетувчи шиша резервуар; бўлимларга бўлинган шиша шкала; шишали ҳимоя 
найчаси.
Шкалаларининг тузилишига кўра термометрлар икки турга бўлинади: 
ўрнатиладиган шкалали ва чизилган шкалали. 
Ўрнатиладиган шкала сут рангли шишадан тайѐрланиб, термометр 
ичига қимирламайдиган қилиб ўрнатиб қўйилади, яъни унинг бир томони 
махсус эгарчага ўтқазилади, иккинчи томони қопқоққа мустаҳкамланган 
пружинага маҳкамланади. Термометрнинг шишали ингичка капилляри бу 
шишага зич қилиб ўрнатилади. Чизилган шкалали термометрларда шкала 
қалин деворли капиллярнинг ташқи томонига чизилади.
Ҳозирги вақтда метеорологияда икки хил ҳарорат шкалалари қабул 
қилинган: халқаро амалий ҳарорат шкаласи (ХАҲШ-68) ва термодинамик 
шкала. ХАҲШ-68 бўйича ҳарорат градусларда (°С) ўлчанади, термодинамик 
шкалада эса Кельвинларда (К) ўлчанади. Ҳарорат қийматларини бир 
шкаладан бошқасига ўтиш қуйидаги формула ѐрдамида амалга оширилади: 
C
t
K
T
K
T
C
t
0
0
16
.
273
)
(
16
.
273
)
(




(2.8) 
АҚШ ва бошқа айрим давлатларда метеорологик ўлчовларда 
Фаренгейт шкаласидан фойдаланилади. ХАҲШ-68 дан Фаренгейт шкаласига 
ва аксинча ўтиш қуйидаги формулалар ѐрдамида амалга оширилади: 


32
9
5
32
5
9
0
0
0
0




F
t
C
C
F
t
(2.9) 
Барча метеорологик термометрлар бўйича ҳисоб олиш 0,1°С аниқлик 
билан амалга оширилади. 
Термометрларнинг тузатмалари. Ҳар бир термометр ишлаб 
чиқарилгандан сўнг асбобларни текшириш Марказий бюросида нормал 
термометр – эталон билан таққосланади. Асбобни текшириш натижасида 
асосий тузатмалар аниқланади ва улар махсус текшириш гувоҳнома 
(сертификат)ларига киритилади. Сертификатларда асбобни текшириш жойи 
ва вақти, ҳамда асбобнинг ўзига ҳам ѐзиб қўйиладиган асбобни текшириш 
тартиб рақами кўрсатилади. Термометр кўрсаткичларидаги хатоликлар 
қуйидаги сабаблар натижасида юзага келади:
1) капиллярнинг қатъий цилиндр эмаслиги; 
2) турли ҳароратларда суюқлик ҳажмининг бир хил ўзгармаслиги; 


15 
3) шкалаларга бўлишнинг ноаниқлиги; 
4) шишанинг қайта кристалланиши (эскириши). 
Суюқликли 
термометрларнинг 
сезгирлиги 
уларнинг 
муҳим 
характеристикаси ҳисобланади. У ҳарорат 1°С га ўзгарганда шкаланинг бир 
градусга тенг узунлигининг (мм ларда) ўзгариши билан (мм/град
характерланади. 
Суюқликли термометрларнинг сезгирлиги термометр резервуари 
ҳажми ва суюқликнинг ҳажмий кенгайиш коэффицентига тўғри ва капилляр 
кесим юзасига тескари пропорционал. 
Ҳаво ҳароратини ўлчаш учун термометрлар
Ҳаво 
ҳароратини 
ўлчашда 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish