7
Айнан шу ерда кузатиш натижаларини қайта ишлаш учун керак бўлган
сертификатлар, жадваллар ва ҳ.к. ва Булутлар атласи сақланади.
1.1-расм. Асбоб-ускуналар ва қурилмаларни метеорологик майдончада
жойлаштириш режаси.
а-кузатувлар тўлиқ дастури: 1-станциянинг
геодезик репери; 2-енгил
доскали флюгер; 3-анеморумбометр датчиги (анеморумбограф); 4-оғир
доскали флюгер; 5-яхмалак станоги; 6-психрометрик будка; 7-қор ўлчаш
рейкаси; 8-захирадаги психрометрик будка; 9-ўзиѐзар асбоблар учун будка;
10-КМУ ни ўлчаш учун будка (масалан, М-53 асбобини ўрнатиш); 11-ѐғин
ўлчагич; 12-плювиограф; 13-ѐғин ўлчагичнинг захира устуни (қор қоплами
устига ўрнатиш учун) 14-қор ўлчови учун рейка; 15-гелиограф; 16-ледоскоп;
17-шудринг ўлчаш асбоби; 18-ер усти (19) ва Савинов тирсакли
термометрларини (20) ўрнатиш учун очиқ майдон; 21-қор ўлчаш рейкаси; 22-
8
ер чуқурлиги термометрларини (23) ва ер музлашини ўлчаш асбобини (24)
ўрнатиш учун табиий қопламли ер
майдони; 25-вертикал градиентларни ва
ҳаво намлигини ўлчаш асбоби; 26-шамол тезлигининг баландлик сари
ўзгаришини ўлчаш асбоби; 27-актинометрик қурилма (асбобли устун);
б-кузатувларнинг қисқартирилган дастури: 1-станция геодезик репери;
2-енгил (оғир) доскали флюгер; 3-анеморумбометр; 4-яхмалак станоги; 5-
психрометрик будка; 6-қор ўлчаш рейкаси; 7-захирадаги психрометрик
будка; 8-ѐғин ўлчагич; 9-плювиограф; 10-ѐғин ўлчагич учун устун; 11, 13-қор
ўлчаш
рейкалари; 12-ер усти термометрлари учун очиқ майдон; 14-ер усти
термометрлари.
Метеорологик майдончанинг муҳим объектларидан бири психрометрик
будкадир (1.2-расм).
Психрометрик
будка.
Психрометрик
будка
ўлчамлари
29×46×59 см га тенг бўлган шкафдир.
Унинг ѐн деворлари жалюзи шаклида
ишланган
икки
қатор
қия
жойлаштирилган ѐғочлардан иборат. Ён
деворлардан биттаси эшикдир. Будка
горизонтал шифтга эга,
унинг усти том
билан ѐпилган. Томнинг ўлчамлари
шифтнинг ўлчамларидан катта, унинг
нишаби жануб томонга йўналган.
Будканинг
таглиги
учта
алоҳида
қоқилган
ѐғочдан
иборат
бўлиб,
ўртадагиси ѐнидагилардан баландроқ
жойлашган
бўлади.
Тагликдаги
ѐғочларнинг
орасида
тирқишлар
қолдирилган. Жалюзи шаклидаги ѐн
деворлар ва тагликдаги тирқишлар
асбобларга
ҳавонинг
эркин
етиб
келишини (вентиляция) таъминлайди. Яхши вентиляция фақат шамол
эсганда кузатилади, шамолсиз шароитда будкадаги ҳаво тўхтаб қолади.
Психрометрик будкада термометрлар радиацион таъсирлардан
ҳимояланган бўлади. Будканинг таглигидаги ѐғоч асос шундай ўрнатиладики,
унинг ичидаги термометрларнинг баландлиги ер сиртидан 2 м бўлиши керак.
Будканинг эшиги шимолга қараши керак. Кузатиш пайтида эшик очилганда,
тўғри қуѐш нурлари термометрларга тушмаслиги учун шундай қилинади.
Будканинг сирти, ичи, асоси ва зинаси оқ мойли бўѐққа бўялади.
Do'stlaringiz bilan baham: