Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси


IБОБ. ДОНЛАРНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ, ТУЗИЛИШИ ВА КИМЁВИЙ ТАРКИБИ



Download 4,71 Mb.
bet7/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

IБОБ. ДОНЛАРНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ, ТУЗИЛИШИ ВА КИМЁВИЙ ТАРКИБИ

Озиқавий, ем - хашак ва техник мақсадларда ишлатиладиган бошоқли, дуккакли ва ёғли экинларнинг уруғлари дон деб аталади.


Дон озиқавий ва ем - хашак тайёрлашгамўлжалланган турларга бўлинади. Озиқавий мақсадларга мўлжалланган дон ишлатилишига қараб, ун ишлаб чиқаришга, ёрма ишлаб чиқаришга, техник турларга (пиво, крахмал - патока, спирт ва бошқаларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган) бўлиниб, лекин бу таснифлаш шартли характерга эга. Битта ўсимлик донларидан бир нечта мақсадларда фойдаланиш мумкин. Масалан, маккажухоридан ун, ёрма, крахмал, консерва, ўсимлик мойиишлаб чиқаришда фойдаланилади ва шу билан бирга ем - хашак тайёрланадиган ўсимлик ҳам ҳисобланади.
Ун тортиш учунасосан буғдой ва жавдар донларидан кам миқдорда маккажухори, арпа, соя, тритикале донларидан фойдаланилади. Тариқ, гречиха, шоли, арпа, сўли, буғдой, нўхот ёрма ишлаб чиқариладиган ўсимликларга киради.
Донли экинлардан фойдаланиш уларнинг кимёвий таркибига боғлиқ. Донли ўсимликлар кимёвий таркибига кўраучта гуруҳга бўлинади:
- крахмалга бой - донли экинлар. Крахмал миқдори 70...80%, оқсиллар - 10...15%. Уларга буғдой, жавдар, арпа, сўли, шоли, тариқ, маккажухори ҳамда гречихасимонлар оиласига мансуб бўлган гречиха киради;
- оқсилга бой - дуккаклилар (нўхот, ловия, соя, чечивица ва бошқалар); углеводлар миқдори 50...55%, оқсиллар 25...40%;
- ёғга бой - ёғли экинлар; ёғ миқдори 25...35%, оқсиллар - 20...40%.
Етиштириладиган донли экинлар ботаник белгиларига кўра (меваси, гули, пояси, илдизи) учта оилага бўлинади: бошоқли, дуккакли, гречихисимон.
Бошоқлилар оиласи. Бошоқлилар оиласи 500 хил ва 6700 дан ортиқ турдаги маданий ва ёввойи ўсимликларни ўз ичига олади. Уларга озиқ - овқат саноатида фойдаланиладиган бошоқли донлардан ташқари, ўтлоқ бошоқлилари, шакарқамиш ва бамбук, ёввойи ўсимликлар ҳам киради. Бошоқли донлар таркибига саккизта асосий ботаник оилалар киради. Оилалар тур ости, турли хилликлар ва навларга бўлинувчи кўп сонлитурлардан иборат.
Бошоқли донлар икки гуруҳга бўлинади:
- ҳақиқий донлар (бошоқлилар) - буғдой, жавдар, арпа, сўли;
- тариқсимон донлар (бошоқлилар) - маккажухори, шоли, тариқ, оқ жухори.
Бу гуруҳлар ўзаро, биринчи навбатдадонча деб аталувчи мевасининг тузилиши билан фарқ қилади. Дон – уруғига ёпишиб кетган мева қобиғига эга қуруқ, бир уяли мевадан иборат. Ҳақиқий бошоқлиларда доннинг шакли чўзинчоқ ёки овалсимон бўлиб, елка томондан ботиқ ҳолидаги муртак аниқ кўриниб туради. Муртакка қарама - қарши томонда қобиқ ҳужайралари ўсимталаридан ҳосил бўлган соқолча жойлашган. Қоринча томондан бутун дон бўйлаб уруғ йўли ўтган.
Тариқсимон бошоқлилардадончанинг шакли турлича (масалан,шолида - чўзинчоқ (10- расм), тариқда - думалоқ (11- расм). Уруғ йўли ва соқолча мавжуд эмас.
Дон гул қобиғи билан (сохта бошоқли деб аталувчи маккажухоридан ташқари) ўралган. Агар гул қобиғи осон ажралса, бошоқлар очиқ уруғлилар (буғдой, жавдар), агар уни ажратиш мумкин бўлмаса -қобиқлилар деб аталади (арпа, сўли, шоли, тариқ).
Бошоқлилар икки турга бўлинади - кузги ва баҳорги. Баҳорги экинлар бир йиллик ўсимлик ҳисобланади.Улар баҳорда экилади, ёз ойларида улар тўлиқ ривожланиш циклини ўтайди ва кузда ҳосил беради. Кузги экинлар ҳам бир йиллик ўсимлик ҳисобланади, аммо уларкузда экилади, қиш келишидан олдин ўниб чиқади, баҳор келиши биланҳаёт циклини давом эттиради ва баҳорги донларга нисбатан эртароқ етилади. Кузги навлар юқорироқ ҳосил беради. Аммо улар қиши юмшоқ, серёғин ҳудудларда етиштирилади. Ҳақиқий бошоқлилар ҳам кузги, ҳам баҳорги, тариқсимонлар эса фақатбаҳорги бўлиши мумкин.
Бошоқлилар оиласи қуйидагиасосий белгилари билан характерланади: илдизи попуксимон, барглари ланцетиксимон (узун, базида ўралган пластиналар), пояси ичи бўш, юпқа сомонча шаклида, гуллари кўпинча - бошоқдан иборат гулдошда тўпланган. Бошоқлилар супургисимон (сўли, тариқ, шоли) ва бошоқсимон гулдошли (жавдар, буғдой, арпа)турларга бўлинади. Маккажухори гулдошлари сўта кўринишида.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish