Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги равшанов С. С, Мирзаев Ж. Д. Дон ва дон маҳсулотлари экспертизаси



Download 4,71 Mb.
bet27/83
Sana22.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#113659
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83
Bog'liq
ДОН МАҲСУЛОТЛАРИ ТОВАРШУНОСЛИГИ

Сифат кўрсаткичлари.Мойли донларда асосий сифат кўрсаткичлари: оргоналептик кўрсаткичлар, намлик, хашоратлар билан зарарланганлиги, ифлослиги, айрим партияларда қобиқдорлиги аниқланади. Мойли донлар сифатини тавсифлашда ва сифатига бахо беришда ўзига хос афзаллиги бор. Мойли донларда бошоқли ва дуккакли донларга нисбатан намлик мезони пастроқ.
20-жадвал

Мойли донлар тавсифи, %


Ўсимлик

Қуруқ

Ўртача қуруқлик

Нам

Хўл

Кунгабоқар

7 гача

7 дан 8 гача

8 дан 9 гача

9 дан юқори

Канакунжут

6 гача

6 дан 7 гача

7 дан 9 гача

9 дан юқори

Зиғир

8 гача

8 дан 10 гача

10 дан 13 гача

13 дан юқори

Наша

11 гача

11 дан 12 гача

12 дан 14 гача

14 дан юқори

Сурепка, рижик, масхар

9 гача

9 дан 11 гача

11 дан 13 гача

13 дан юқори

Рапс

8 гача

8 дан 10 гача

10 дан 12 гача

12 дан юқори

Хартол

10 гача

10 дан 12 гача

12 дан 14 гача

14 дан юқори

Кўкнор

10 гача

10 дан 11 гача

11 дан 12 гача

12 дан юқори



Кунгабоқар. Кунгабоқар ватани Америкадир. XVI аср бошларида Европага декоратив ўсимлик сифатида келтирилган. 1829 йил деҳқон Д.С.Бокарев биринчи марта кунгабоқар уруғидан ёғ олган. Асосан Шимолий Кавказ, Украина, Волга бўйларида, Урал, ғарбий Сибир ва Қозағистонда экилади ҳамда кўп миқдорда Аргентина, Руминия, Болгария, Грецияда экилади. Асосан мой олиш учун экилади, кунжараси чорва учун ем сифатида ишлатилади (40-45% протеин). Поясининг кулидан ишқор ва ўғитлар олинади, кўк поясидан силос олинади. Кунгабоқар (HelianthusannusL.) мураккаб гулдошлар оиласига мансуб, бир йиллик, мойли ўсимлик. Тўп гули - кўпгулли (500-1200 гуллар) саватчаси диаметри 15-25 см. Меваси турли рангда ва шаклда бўлади. Ранги оқ, кулранг, қора, қора-сиёҳранг, бир хил тусли ёки йўл-йўл бўлиши мумкин. Уруғ узунлиги 6-25 мм, эни 5-10 мм. 1000 та дон массаси 40-200 г. Битта савтчада уруғлар ўлчамлари турлича, марказида майда, четки томон йириклашиб боради. Шунинг учун уруғ текислиги бир хил эмас. Ноқулай шароитларда пуч уруғлар ҳосил бўлади. Маданий кунгабоқар одатда уч гуруҳга бўлинади: чақиладиган, мойдор, оралиқ кунгабоқар.
Гуруҳларга асосан уруғ ўлчамлари, шакли, мағзи ва қобиғининг нисбатига кўра бўлинади.
Мойдор кунгабоқар уруғи майда, узунлиги 7-13 мм. Ташқи қобиғи 35-45% ни ташкил этади. 1000 та дон массаси 40-80 г. Чақиладиган кунгабоқар уруғи йирик узунчоқ, узунлиги 12-25 мм, қобиғи жуда қалин, 50% ни ташкил этади. 1000 та дон массаси 100-200 г. Оралиқ кунгабоқар мойдор ва оралиқ кунгабоқар оралиғидаги шакли. Уруғи кўпинча калта, энли.


Расм 15. Кунгабоқар уруғи.


а-мойдор, б-чақиладиган, в-оралиқ.



Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish