Ола хумбош (Ҳйпопҳтҳалмичтҳйс молитрих) — карпсимонлар оиласининг бир тури. Жанубий Хитой дарёларида тарқалган. Иссиқсевар ва тез ўсувчи балиқ. Ўрта Осиёга хумбошбалиқнинг чавоқ- лари билан аралашиб келиб қолган. Боши бироз катта, кўкрак суз- гичи анча узун.
Ола хумбош сув ўсимликлари ва зоопланктонлар билан озиқ- ланади, шунинг учун ичаги қисқароқ. Хитойнинг шимолида оғирлиги 15 кг бўлганида, 6—7 ёшида, Хитойнинг жанубида эр- тароқ, оғирлиги 6—7 кг бўлганида 4 ёшида вояга етади. Ўрта Осиёда эса вазни 10 кг да 5 ёшида вояга етади. Мингтача увулдириғини сувнинг ўрта ва остки қатламларига ташлайди. Ола хумбош овланадиган қимматбаҳо балиқлардан, лекин уни Ўрта Осиёда ҳовуз хўжалигида кўпайтириш чоралари кўрилмаяпти.
Овланадиган қимматбаҳо балиқлардан ҳисобланади. Хум- бош Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги йирик шаҳарлар атрофида таш- 69
кил этилган ҳовуз хўжаликларидан кўпайтирилаётганлиги сабабли Тошкент каби катта шаҳарлар аҳолисини янги, ҳатто тирик балиқ билан тўла таъминлаш мумкин.
Учлаббалиқ (Опсариичтҳйс унcирострис) — карпсимонлар оиласининг бир тури. Амур ҳавзаси, Хитой, Япония ва Кореяда тарқалган, чучук сув балиғи. Ўрта Осиёга 1960-йили узоқ шарқнинг қимматли овланадиган балиқларидан хумбош ва оқ амур чавоқлари билан аралашиб келиб қолган. Ўлкамизнинг шароитига мослашиб, кўпайиб кетган, чунончи, Чирчиқ ҳовуз-балиқ хўжалигида боқилади.
Табиий тарқалган ерларида энг йирикларининг бўйи 32 см гача боради. Амур дарёсида яшайдиганларининг узунлиги 16 см гача. Учлаб балиқнинг танаси чўзинчоқ, тангачалари зич ўрнаш- ган. Оғзи кенг, думости сузгичи анча катта. Бу балиқнинг ҳаёти яхши ўрганилмаган.
23-расм. Учлаббалиқ.
Сўғён (Барбус брачйcепҳалус) — мо ъйловбалиқ, қозиқ шим; карпсимонлар оиласининг бир тури. Орол ва Каспий денгизла- рида ҳамда уларга қуйиладиган дарёларда яшайди. Бу балиқ Фарҳод ГЭСи тўғонигача, Амударёда эса Файзободнинг юқорисигача боради. Фарҳод ГЭСи қурилганда тўғон олдида тўпланишиб, ундан ўтишга ҳаракат қилган. Чу дарёсида ҳам учрайди, Или дарёсида сунъий равишда кўпайтирилган.
Сўғён Ўрта Осиёда овланадиган энг йирик балиқлардан бири. Узунлиги 120 см гача, оғирлиги эса 23 кг гача боради. Усти тангачалар билан қопланган, орқа томони кўм-кўк,
24-расм. Сўғён (мўйловбалиқ).
ёнлари оч кўк, қорни оқ ёки сарғиш рангда. Боши кичкина, оғзи пастга қараган. Устки лабининг атрофида 4 та узун мўйлови мавжуд.
Денгизда қирғоқдан узоқроқда яшайди. Урчиш учун дарёга ўтади, ҳаётнинг кўп қисмини ҳам дарёда ўтказади. Ҳатто кўпчилиги узоқ муддатга дарёда қолиб кетади деган тахмин ҳам бор. Умуман, сўғён дарёга муз эриб бўлганидан кейин ўта бошласа ҳам, аксарияти июн-август ойларида ўтади. Дарёда увулдириқ ташлайдиган ерига келаси йил сентябрда етиб боради. Бу муддат ичида жинсий маҳсулотлари ҳам пишиб етилади. Сўғён увулдириғини дарёнинг суви тез оқадиган, таги тошлоқ ёки қумлоқ ерларига ташлайди.
Серпушт балиқ, увулдириғининг сони 300 мингтача, диаметри 1,5—2 мм ча. Урчишдан кейин денгизга қайтади. Дарёда асло овқатланмаслиги сабабли денгизга етиб боргунча озиб-тўзиб ке- тади, бундай балиқларни маҳаллий балиқчилар «панахан» деб атайдилар. Личинкасини сув дарё мансабига оқизиб кетади. Бир гуруҳ эркаклари вояга етгунга қадар дарёда қолади.
Сўғённинг емиши моллускалар, ҳашарот ва уларнинг қуртлари каби турли жониворлардан иборат. Дарёда сувўтлар билан кўп озиқланади, лекин денгизда ўсимликни унчалик хуш кўриб емайди. Чавоқлари ҳашарот личинкалари ва ўсимликлар билан озиқланади. Бу балиқ, айниқса, ёзда жуда хўра, кўп овқат ейди, шунинг учун ҳам у кузда дарёга ўтиш вақтида жуда семиз бўлади.
Ҳозирги вақтда Орол денгизи балиқчилигида со ъғён биринчи ўринда турмайди, чунки 1928-йилдан бошлабоқ унинг сони анча камайиб кетган. Бунинг сабаблари, кўплаб овланишидан ташқари
Сирдарёда урчийдиган жойларининг йўли Қизил Ўрда ва Чордара то ъг ъонлари билан то ъсилиб қолгани, чавоқлари Амударёдан денгизга кетишида катта-кичик каналларга кириб, қайтиб чиқол- май қолишидандир. Баъзи вақтларда бундай каналларга ҳар дақиқада 50—70 талаб чавоқлари кириб қолади. Фақатгина балиқ тури сифатида эмас, балки иқтисодий аҳамияти катта, овланадиган балиқ сифатида ҳам сўғённи асраш ва кўпайтириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |