Амударё гулмоҳи (Салмо трутта охианус) — лососсимонлар оиласининг кенжа турларидан бири, асл лососслар уруғига мансуб. Бу гулмоҳи Амударёнинг юқори оқимидаги Қизилсув, Кофирнихон, Сурхондарё ҳавзаларида тарқалган, суви тиниқ, совуқ, кислородга бой бо ълган тоғ сойлари ва ариқларда яшайди. Асл лососслар уруғининг майда вакилларидан бири, одатда, бўйи 20 см ва ундан бироз ошиқроқ бўлади.
25-расм. Амударё гулмоҳи.
Амударё гулмоҳи, асосан, ҳашаротларнинг сувда яшай- диган личинкалари билан озиқланади. Тўрт ёшида вояга етади, сентябрда тоғ сойларининг манбайига бориб, 350 тача, бошқа лососсларникига ўхшаш йирик увулдириқ ташлайди. Сони камлигидан бу гулмоҳининг иқтисодий аҳамияти ҳам айтарли катта эмас.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Асосий балиқ турларига қайсилар киради?
Қўшимча балиқ турларини санаб беринг.
Қайси балиқ тури иссиқсевар бўлади ва нима учун?
ВИ боб. БАЛИҚЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ
Ҳовуз балиқчилигида балиқларни озиқлантириш учун 3 хил ози- қалардан фойдаланилади:
Табиий озиқалар.
Қўшимча озиқалар.
Меъёрлаштирилган (баланслаштирилган) озиқалар.
Табиий озиқалар (ҳовузнинг табиий озиқа захираси) — ҳовуз- ларда табиий йўл билан ривожланадиган, ўсадиган ўсимликлар, ҳовуз- лардаги планктонлар, сувда ўсадиган ўсимликлар, қисқичбақаси- монлар, бактериялар, детритлар, бентослар, юқори табақадаги ўсим- ликлар, ҳашаротлар, сув ҳайвонлари ва балиқлар киради. Табиий озиқа захирасининг ривожланиш даражаси сувнинг сифатига боғлиқ. Балиқ- чилар турлича усулларни қўллаб: оҳаклаш, органик ва ноорганик моддалар орқали ўғитлаш каби йўллар билан сув сифатини яхшилашга эришади. Тўғри ўғитланган сув ҳавзалари ўзида барча биоген моддалар, микроелеметларни сақлайди ҳамда рухсат этиладиган чегарада озиқа захирасининг етарли даражада ривожланишига имконият берувчи мақбул (оптимал) гидрокимёвий шароитларга эга бўлади.
Ҳовузлар ёки сув ҳавзаларида табиий йўл билан ривожланади- ган турларга планктон, сув ўсимликлари, бактериялар, детритлар, бентос, юқори сув ўсимликлари, сув жониворлари, шу жумладан, балиқлар киради.
Истеъмол қилинган озиқалар карп балиқларининг озиқа ҳазм қи- лиш аъзоларига сувнинг ҳарорати 2 °C бўлгандан 8—10 соат, 22 °C бўлганда 6—9 соат, 26 °C бўлганда эса 4—7 соат орали- ғида парчаланиб ҳазм бўлиши аниқланган. Шундан келиб чи- қиб сувнинг ҳарорати нисбатан юқори бўлган ёзнинг иссиқ ой- ларида, кундуз кунлари балиқларнинг кунлик озиқаларни бир неча бўлакка (3—6 бўлакка) бўлиб бериш мақсадга мувофиқ.
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |