Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet17/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   107
Гулмоҳи (хонбалиқ), кумжа — сулаймонбалиқлар оиласининг бир тури, асл лосослар уруғига мансуб. Европа атрофидаги денгизлар ва уларнинг ҳавзаларида, шунингдек, Каспий ва Орол денгизларида кенг тарқалган.
Энг каттасининг бўйи 1 метр, оғирлиги 13 килограммгача, майдароқлари 1—5 килограмм келади. Бўйи ва оғирлигидаги катта тафовутнинг сабаби кенжа турнинг кўплигидадир. Ўзбекистонда Орол гулмоҳи (Салмо трутта араленсис) ва Амударё гулмоҳи (Салмо трутта охианус) номли иккита кенжа тур учрайди. Булардан ташқари, Қора денгиз лососи (Салмо трутта лабрах), Каспий лососи (Салмо трутта cаспиус) номли кенжа турлар ҳам бор.
Денгиз ва катта кўлларда тарқалган кенжа турлар йирик бўлади ва кумжа деб аталади. Жилға ва сойларда яшайдиган кенжа турлар эса майда гулмоҳи деб номланади. Гулмоҳининг бўйи чўзин- чоқ, танаси кичик тангачалар ва ёппасига майда қора холлар билан қопланган, усти кумушранг, қорни томони сарғишроқ. Кумжа кўпроқ чучук сувда яшайди, ўткинчилар бўлганидек, кўл ва дарёда доимий яшайдиган ўтроқлари ҳам бор.

17-расм. Кумжа.
Майда балиқлар ва қисқичбақасимонлар билан озиқланади. Увулдириқ ташлаш учун дарёга кирганида сёмга каби бу- тунлай овқатдан қолмай, оз бўлса ҳам овқатланиб туради. Ча- воғи сёмганинг ола чавоғига жуда ўхшаб кетади. Кумжа чу- чук сувда 3—7 йилча яшайди. Лососга ўхшаб унинг ҳам кузги ва баҳоргилари бор, у ҳам иқтисодий аҳамияти катта бўлган қимматбаҳо балиқлардан ҳисобланади.
Патма чабоқ (абрамис брама) — Ўрта Осиё балиқларининг бир тури, карпсимонлар оиласига мансуб. Европанинг каттагина қисмида, Ўрта Осиёда эса Орол денгизи, Сирдарё, Амударё, Зарафшон дарёсида тарқалган, Иссиқкўл, Балхаш кўли ва сув омборларида кўпайтирилган. Бу балиқ тинч оқадиган ва оқмай- диган сувларда яшайди, шўр сувга чидамли. Шунинг учун шўр сувли Каспий ва Орол денгизларида, чучук сувли дарё ва кўлларда ҳам яшайверади. Денгиз ва катта ко ълларда бу балиқ қирғоқдан узоқда ҳам кўп учрайди. Қирғоқда яшайдиганлари майда, ингичка ва ранги бироз қорамтир, очиқ сувда яшай- диганлари эса уларга нисбатан катта ва йўғон бўлади.
Бу балиқнинг танаси япалоқ, кичкина, елкаси букри, қорни- даги пуштаги тангачасиз. Думости сузгичи анча узун, танаси катта ва зич ўрнашган тангачалар билан қопланган. Орқаси қо- рамтир, ён томоннинг устки қисми сарғиш, пастки қисми ва қорни кумуш рангда. Қисқичбақа, чувалчанг, моллускалар каби турли умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади.

18-расм. Патма чабоқ.
Патма чабоқ 4 ёшида вояга етади. Увулдириғини май ойида, сув исиган пайтда ташлайди. Урчиш вақтида эрталаб сув юзида қорнини тепага қилиб, сувни секин чапиллатиб юради. Сер- пушт балиқ — 400 мингтача увулдириқ ташлайди. Тухумдан личинкаси 3—4 кунда чиқади.
Европанинг баъзи бир кўлларида узунлиги 50 сантиметр. Оғирлиги 6 килограммгача бўлганлари учрайди. Ўрта Осиёда яшай- диганларининг энг каттаси 40 сантиметр, оғирлиги 1,5 килограммча бўлади, холос.
Азалдан кўп овланадиган балиқ ҳисобланади. У қирғоққа яқинлашиб келаётган вақтда тўр билан тутилади. Айниқса, дуд- ланган гўшти жуда мазали, ҳар йили Орол денгизида бир неча ўн минглаб сентнер овланади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish