Оқ дўнгпешанабалиқ (Ҳйпопҳтҳалмичтҳйс молитрих)
Оқ дўнгпешана — толстолобик балиқ зотининг ватани Амур ва баъзи бир Узоқ Шарқ дарёлари ҳисобланади. Йирик балиқ бўлиб, танаси торпедасимон, қорин қисмида қили бор, четлари ялпоқ шаклда бўлади. Кўзлари паст жойлашган, майда тангачали, оғзи тепага қараган. Узунлиги 1 м ва вазни 16 кг. Фақатгина сунъий йўл билан гормонал қўзғатиш ёрдамида кўпайтирилади.
Серпуштлиги 460000—54000 увулдириқ беради, урғочилари 3—4 ёшлигида танасининг узунлиги 50—55 см (думсиз) ва тана оғирлиги 3—3,5 кг бўлганда вояга етади. Эркаги урғочисидан аввалроқ етилади.
11-расм. Оқ дўнгпешанали балиқ.
Кўпайтиришда 4 ёшлик балиқлардан фойдаланилади. Ўзбекистон шароитида урчитиладиган оқ дўнгпешанали балиқнинг серпуштлиги табиий ҳовузларда — 5 млн гача, сунъий ҳовузларда — 1 млн дан юқори, меъёрий наслдорлиги — 500 минг увулдириқдан иборат бўлади. Кунлик озиқаси тирик вазнининг 17 % ини ташкил этади.
Дастлабки икки ҳафта мобайнида личинкалар зоопланктон ор- ганизмлар (коловраткалар, майда қисқичбақалар) билан озиқла- нади. Тўда бўлиб сузади, шунинг учун бир ҳовузда ҳамма балиқлар кўпинча бир катталикда бўлади.
Оқ дўнгпешана фитопланктон билан озиқланиши бўйича энг кўп етиштириладиган балиқ саналади. Фитопланктонни ко ъпайти- риш учун ҳовузга фақатгина ўғит солиш етарли.
Бу балиқ турини поликултурада карп ва оқ амур билан биргаликда етиштириш самарали ҳисобланади. Ўзининг жабралари билан бошқа балиқларнинг жабраларидан кескин фарқ қилади.
Ойқулоқли чангчи найчаси, ўсиш ва ривожланиш жараёнида бутун сеткали қисм ҳосил бўлади, бу озиқа таркибий қисмини филтр- лашни енгиллаштиради. Бу балиқнинг ичаклари узун шовқин-су- ронда ҳамда турли хил овоз чиқарилганда сувдан ўзини 2—3 м баландликка отади, 9—10 °C да озиқланишни тўхтатиб, қишда ўрада сақланади.
Қўшимча балиқ турлари
Қора амур (Мйлопҳарйнгодон пиcеус) — карпсимонлар оиласининг бир тури. Амур дарёси ҳавзасида, Шарқий Хитой ва Тайван оролида тарқалган чучук сув балиғи, дарё ва кўлларда яшайди. Ўрта Осиёга 1960-йили оқ амур ва хумбош балиқ билан
12-расм. Қора амур.
бирга келтирилган. Бўйи 120 сантиметрча, оғирлиги 35 килограмм- гача боради. Устини қоплаган қора тангачалари йирик, қорин то- мони оқишроқ. Ҳалқум тишлари 1—2 қатор, катта ва яхлит бўлиб, чиғаноқ каби қаттиқ нарсаларни худди тегирмон тоши сингари майдалаб ташлайди. Кичкина оғзи бошининг олдига ўрнашган.
Қора амур секин ўсади, 7—9 ёшида вояга етади. Пелагик увулдириғини июн-июл ойларида, дарёнинг суви кўтарилиб, ҳарорати 26—30 °C га етганида тез оқар ерларга ташлайди. Озиқаси моллуска, қисқичбақа ва сув ҳашаротларидан иборат. Хитойда кенг тарқалган ва овланадиган муҳим балиқлардан бири ҳисобланади, йилига 300 минг сентнер ва ундан ҳам кўпроқ миқдорда овланади. Қора амур Ўрта Осиё ҳовуз хўжаликларида кўпайтирилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |