Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet10/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   107
Карпсимонлар (Cйпринидае) — зоғорабалиқсимонлар: суякли балиқлар синфининг турларига энг бой оиласи, карпнамолар турку- мига мансуб, 275 тача гуруҳга бўлинадиган 1500 дан ортиқ тури бор. Улар Европа, Осиё, Африка ва Шимолий Америкада тарқалган. Карпсимонлар дарё, сой, кўл, сув омбори ва ариқ каби, асосан, чучук ва баъзи турлари қисман шўрроқ сувларда яшайди.
Ўрта Осиёда бу оиланинг 57 та тури учрайди.
Карпсимонлар иссиқсевар бўлади. Шунинг учун совуқ то- монларда камроқ, иссиқ томонларда кўпроқ, айниқса, Осиёнинг жануби-шарқида жуда кенг тарқалган. Уларнинг, асосан, чучук сув балиқлари, ликин, Орол суғёни каби ўткинчилари ҳам бор.
Бўйи 6—8 сантиметрдан 180 сантиметргача етади, лекин майда ва ўрта бўйлилари кўпроқ учрайди. Жағида тишлари йўқ, ҳалқум суякларида бир ёки 2—3 қатор ўрнашган тишлари бў- либ, улар овқатни чайнаш вазифасини бажаради. Оғзининг атрофи устки томондан фақат жағолди суяги билан ўралган бўлиб, бу суяк устки жағ билан қўшилган ва ҳаракатчандир. Мўйлови икки-уч жуфтдан иборат, холос. Сузувчи пуфаклари ичак билан қўшилган, ичакларида ошқозон ва пилорик ўсимталари йўқ, усти йирик тангачалар билан қопланган, лекин баъзилари тангачасиз бўлади.
Айримлари (оқ марка) йиртқич, бошқалари (зоғорабалиқ, қи- личбалиқ ва ҳоказолар) умуртқасиз жониворлар билан, яна бир хиллари (оқ амур, хумбош ва ҳоказо) ўсимликлар билан озиқланади. Чебаклар зоопланктонлар, баъзан зообентослар билан кун кўради.
Карпсимон балиқлар чучук сувда учрайди. Амур че- бакчаси кабилар увулдириғини қўриқлаб юради, яъни уларда насли учун қайғуриш ҳодисаси учрайди. Увулдириғи ташқарида уруғланади. Бир экологик гуруҳга кирадиган турларнинг урчиш муддати бир-бирига жуда яқин бўлгани сабабли уларда турлар ва ҳатто уруғлар орасида ўзаро чатишиб, дурагай ҳосил қилиш кенг тарқалган. Дурагайларнинг баъзи бирлари урчишга ҳам лаёқатли бўлади.
Карпсимонларнинг кўпгина турлари катта иқтисодий аҳамиятга эга. Торта, товонбалиқ, зоғорабалиқ, оқча вимба, суғён, мойбалиқ, оқ марка, тарашабалиқ, шим ва ҳоказо каби турлари Азов, Каспий ва Орол денгизларида кўп овланади. Товонбалиқ, асосан, оқмайдиган сувлардан тутилади. Карпсимонлар Осиёнинг жануби-шарқидаги мамлакатларда, чунончи, Хитой, Ҳиндистон, Бирмада ҳам кўплаб овланади. Бу гуруҳ балиқларнинг зоғора- балиқ каби турларидан чатиштириш, сунъий танлаш ва парвариш қилиш йўли билан турли экологик шароитларга мослашган ва сифати талабга мувофиқ зотлар етиштирилади. Баъзи турлари иқлимга ҳам мослаштирилмоқда, чунончи, хумбош, оқ амур кабилар Ўрта Осиё республикаларида, жумладан, Ўзбекистонда кенг миқёсда иқлимга мослаштирилган бўлиб, ҳовуз балиқчилик хўжаликларида катта иқтисодий самара ҳам бермоқда. Кумуш товонбалиқдан эса арслонбош, телескоп, комета каби чиройли аквариум балиқлари етиштирилган.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish