Балиқлар рефлекси. Аквариумдан зоғорабалиқнинг хулқ-атво- рини кузатаётиб, унинг таъсирланишига жавоби икки хил намоён бўлишини кўриш мумкин.
Агар зоғорабалиққа сал тегинса, у дарҳол бирор томонга чап беради. Озиқ турига ҳам унинг жавоби шунчалик тез. Очкўз йиртқич ўз ўлжаси (майда балиқлар ва турли умуртқали ҳайвон- лар — қисқичбақасимонлар, чувалчанглар)га шиддат билан
9
7-расм. Турли типдаги балиқларнинг ташқи кўриниши:
1 — найзасимон; 2 — отадиган кичикроқ денгиз балиғи; 3 — ясси ичига ботган балиқ; 4 — ойга ўхшаш балиқ, 5 — қалқонбалиқ (икки кўзи бир томонда бўлган япалоқ денгиз балиғи); 6 — илонбалиқ; 7 — лентага ўхшаган балиқ; 8 — шарсимон балиқ; 9 — думи ингичка япалоқ денгиз балиғи.
ташланади. Ўлжани кўрганда қо ъзғалиш зоғорабалиқнинг кў- риш нерви бўйлаб марказий нерв системасига боради ва дарҳол ҳаракатлантирувчи нервлар бўйлаб ундан мушакларга қайтади. Зоғорабалиқнинг ўлжаси томон сузиб боради ва уни тутиб олади. Организмнинг таъсирланишига ана шундай жавоб қайтариш ме- ханизми туғмадир, бундай рефлекслар шартсиз рефлекс деб ата- лади. Бир турдаги ҳамма ҳайвонларда шартсиз рефлекслар бир хил бўлади. Улар туғма бўлиб, наслдан наслга ўтади.
Агар аквариумдаги балиқлар бирор таъсир (шароит) остида озиқ- лантирилса, масалан, лампочка ёқилса ёки ойнаси тақиллатилса, бир қанча вақт о ътгандан кейин, балиқлар озиқ берилмаганда ҳам бундай сигналга жавобан ўз-ўзидан ҳаракатга келади. Балиқларда шунга о ъхшаш сигналларга шартли рефлекслар, яъни маълум шароитда пайдо бўладиган рефлекслар келиб чиқади. Балиқлар ўзининг биологик хусусиятидан келиб чиқиб, ташқи кўриниш жиҳатидан турличадир.
Турли типдаги балиқларнинг ташқи кўриниши 7-расмда берилган.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Балиқларнинг оғиз ва тиш тузилишини баён этинг.
Балиқларнинг тана ва сузгичлари қайси хусусиятларга боғлиқ ҳолда тузилган?
Сузгичлар балиқларга қандай мақсадда хизмат қилади?
Балиқларда қандай турдаги тангачалар учрайди? Уларни изоҳланг.
ИВбоб. БАЛИҚЛАРНИНГ ҲАЁТИГА ТАъСИР
ЭТУВЧИ АБИОТИК ОМИЛЛАР
Сувнинг хоссалари
Сув биосферада ҳаёт учун энг зарур бўлган омиллардан биридир. Сувнинг таъсири натижасида ер юзида турли-туман манзаралар юзага келади: масалан, сув кўплигидан ботқоқлик, қамишзор, ўрмонлар, сув камлигидан эса чўл-биёбонлар пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам сувни ва унинг барча экологик омилларини ҳаёт манбайи деб айтилади. Инсоният ва ҳайвонот оламининг ҳаёти сув билан боғлиқ: на микроб, на ўсимлик, на одам сувсиз яшай олади. Бинобарин, «сув йўқ ерда ҳаёт ҳам йўқ» деган иборани барча халқларда учратиш мумкинлиги бежиз эмас.
Ер юзидаги жамики мавжудот қадим замонлардан бери сув ва ҳаво муҳитида яшаб келмоқда. Ерда ҳаёт учун зарур ана шу икки экологик омил пайдо бўлгандан сўнг дастлаб сувда шаклсиз тирик оқсил вужудга келган унинг тадрижий тараққиёти натижасида дунёда турли-туман ҳайвонлар пайдо бўлган. Жонли мавжудот экологик шароитнинг ўзгаришига қараб, ривожланиш жараёнида гоҳ атроф-муҳит шароитига мослашуви, гоҳ бошқа жониворлар билан ўрин алмашинуви, баъзи турлари қирилиб кетиши, бошқа турлар вужудга келиши натижасида ҳозирги замондаги ҳайвонот дунёси, жумладан, одам вужудга келган.
Хуллас, сув барча жонли мавжудот учун ҳаёт манбайидир. Аммо табиатда шундай жонивор ҳам борки, сувсиз яшай олмайди. Бу жонивор — балиқдир. Зотан, сув бўлак ҳеч бир жонзотнинг ҳаётида балиқнинг ҳаётидаги каби муҳим рол ўйнамайди. Қуруқ- ликда яшовчи ҳайвонлар учун ҳаво қанчалик керак бўлса, балиққа сув шунчалик зарур. Зарургина эмас, балки балиқнинг яшаш муҳити, унинг ҳаётини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. «Ба- лиқнинг тириклиги сув билан» дейди халқимиз, бу бежиз эмас, албатта.
Ана шулар сабабли балиқ ҳаёти ҳақида муфассалроқ тасав- вур бериш мақсадида сувнинг физик ва кимёвий хоссалари ҳамда улар балиқ экологиясига қайси жиҳатлардан таъсир қилишини қисқача кўриб ўтамиз.
Сувнинг физик хоссалари
Биосферада энг кўп тарқалган иккита неорганик бирикма бор. Булардан бири ер юзининг тахминан тўртдан уч қисмини қоп- лаган ва жами қарийб 1,5 миллиард км3 дан иборат гидросфера — сув, иккинчиси эса куррамизни бир неча километр қалинликда қоплаб олган атмосфера — ҳаводир. Булар бир-биридан ўзига хос шароитлари билан фарқ қилади.
Балиқнинг яшаш муҳити бўлган сув ўзининг бир қатор физик хоссалари билан балиқнинг морфологияси ва экологиясига тур- лича таъсир кўрсатади. Сув ҳавога нисбатан зичроқ, унинг со- лиштирма оғирлиги балиқнинг солиштирма оғирлигига яқин бўлга- нидан балиқ сувда чўкиб кетмайди, умрбод муаллақ ҳолда яшайди, бемалол ҳаракатланиб юра олади. Муаллақ ҳолда яшашда балиққа солиштирма оғирлигидан ташқари сузгич пу- фаги ҳам ёрдам беради. Акула каби сузгич пуфаги йўқ балиқларда эса бу вазифани сузгичлари бажаради.
Иссиқлик сиғими ниҳоятда катта бўлганидан сувнинг ҳарорати соат, сутка ва фасллар ичида ер ва атмосфера ҳароратига нисбатан анча кам ва секин ўзгаради. Бу омил совуққонли балиқларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади.
Сувнинг иссиқдан торайиши ва совуқдан енгиллашиб, кенга- йиши ҳамда сиқилмаслик хоссаси ҳам муҳим омиллардан бўлиб, шу муҳитда яшайдиган барча организмлар, жумладан, балиқлар ҳаёти учун катта аҳамиятга эга. Чунки сувнинг бети, яъни фақат устки қатлами музлаб, остки қатламларидан ажралган иссиқликни тутиб туради. Бунинг натижасида қишда ҳавзанинг тагигача муз- ламасдан фақат устки қатлами музлайди, холос.
Қуруқликда яшовчи жониворлар каби сувда яшовчи жо- ниворлар, жумладан, балиқлар ҳам ўсимликлар ҳосил қилувчи кис- лородсиз ҳаёт кечира олмайдилар. Кислород жониворлар организ- мига қон орқали ўтиб, модда алмашинувини таъминлаш билан бирга, ўсиш, урчиш, қишлаш, миграция қилиш, овқат ҳазм қилиш, нафас олиш каби барча жараёнларда катта рол ўйнайди.
Сувда эриган кислороднинг кўп-оз бўлиши сувнинг ҳарорати, шўрлик даражаси каби омилларга боғлиқ. Кислород сувда ҳавода- гига нисбатан 20 мартача кам. Кимёвий жиҳатдан тоза сувда (бир л да 10 см) ва тоғ сувларида (бир л да 7—8 см) кислород кўп бўлади, бошқача айтганда, эриган кислороднинг оз- кўплиги сув қанчалик совуқлиги ва шўрлигига боғлиқ. Табиатда эса барча сувларда озми-ко ъпми туз бо ълади, бинобарин, кислородга жуда бой сувнинг ўзи йўқ. Ҳарорати 30 °C л да шўрлиги 3,5 % ли денгиз сувининг бир л да 4—5 см3 кислород мавжуд, холос. Балиқлар ана шу оз кислородли муҳит алмашинувига мос- лашган жонивордир.
Айни вақтда уларнинг кислородга бўлган эҳтиёжлари ҳам тур- лича. Ўрта Осиёдаги тоғ сувларида яшайдиган осман, қора- балиқ, тиниқ сувларда тарқалган голян, кумжа каби балиқлар бир л да 7—10 см3 кислород бўлган сувда ҳаёт кечиради, бир л да 5 см3 кислород бўлган сувда эса аҳволи оғирлашиб қолади. Ўрта Осиё дарёларининг тинч оқадиган ерлари, кўлларнинг ўт босган жой- лари каби бир л да 4 см3 ва ундан ҳам озроқ кислород бўлган сувларда қизилкўз, олабуға каби балиқлар яшайди. Зоғорабалиқ, эринчоқбалиқ, товонбалиқ кабилар кислород жуда оз — бир литр сувда 0,5 см3 миқдорда бўлган ҳавзаларда ҳам яшайверади. Денгиз сувида кислород етарли, фақат сув остидаги камарларда, қўлтиқ ва кўрфаз каби денгиздан ажралиб чиққан ҳавзалардагина кам бўлиши мумкин.
Баъзи сув ҳавзаларида қиш кезлари, бошқаларида эса ёз вақ- тида органик моддаларнинг чиқиши натижасида эриган кислород шу қадар камайиб ёки бутунлай йўқ бўлиб кетадики, бунинг оқибатида балиқлар кислород очлигига (танқислигига) учрайдилар, нафаслари бўғилиб, кўплаб ҳалок бўладилар. Бундай ҳодиса «за- мор» деб аталади.
Қишда сув музлашидан вужудга келадиган замор шароитида балиқлар учун ҳаёт кечириш анча оғир бўлади. Бундай кезларда сувнинг устини қоплаб олган муз ҳаводан кислород ўтказмай қўяди, сувдаги кислород эса чириётган органик моддаларнинг оксидланишига сарф бўлади, бунинг натижасида кислород етишмай қолиб, балиқлар ҳавзага қуйиладиган ва музламайдиган дарёлар- нинг мансаби каби ерларга қочади. Қиши қаттиқ келганда декабр- дан то март ойининг бошларига қадар музликлар дарёларнинг устини қоплаб олади, шундан қутулиш учун дарё тармоқларига қўшилиб ўтиб кетади.
Балиқларнинг сувдаги бошқа газларга
бўлган муносабати
Сувда бошқа газлар етарли ҳолда мавжуд бўлади. Булардан энг муҳими карбонат ангидриддир. Бу газни, асосан, балиқлар- нинг териси ажратиб чиқаради. Чунончи, эшвойбалиқ териси ор- қали танасидаги карбонат ангидриднинг 90 фоизидан ортиғини чи- қариб ташлайди. Бу газ баъзан балиқларга овқат ва бошпана бў- ладиган ўсимликларнинг ҳаёт манбайидир. Қолаверса, ўсимлик ёруғлик таъсири остида карбонат ангидриддаги кислородни ажратиб чиқаради. Бинобарин, ўсимликлар сувда кислород манбаларидан бири ҳисобланади.
Барча ҳайвонот олами ўсимликлар ҳисобига кун кечиради, чунки «овқатланиш занжири» нақадар узун бўлмасин, унинг бош ҳалқаси ҳамиша ўсимликдир. Шундай қилиб, кислород ўсимликлар- дан пайдо бўлган ва энг қадимги содда ўсимликлардан модда алмашинувига таъсир этиши туфайли ҳайвонот ва олий ўсимликларнинг тадрижий ривожига йўл очган.
Сувда зарарли газлар ҳам бўлиши мумкин. Агар водород сулфид гази бир литр сувда 15 см3 миқдорда мавжуд бўлса, зоғорабалиқ каби балиқлар дарҳол ҳалок бўлади. Бир литрда 0,001 см3 водород сулфид гази бор сувда гулмоҳи 10 дақиқада ўлади, товонбалиқ ёки эринчоқбалиқлар бир литрда 0,1 см3 водород сулфид бўлган сувда 3 соат тутиб турилса, 8—10 кундан кейин ҳалок бўлишади.
Тузнинг балиқларга таъсири
Сувда газлардан ташқари эриган тузлар ҳам бор. Хусусан, денгиз суви таркибида турли хил тузлар борлиги билан характерлидир. Айни вақтда тузнинг таркиби турли денгизларда турлича бўлади. Чунончи, қизил денгизнинг 1000 ҳисса сувида 45 ҳисса туз бўлганидан унда ҳаётнинг турли шакллари мавжуд. Энг оз тузли сув Ботник қўлтиғиники — унинг 1000 ҳисса сувида уч ҳисса туз бор, холос. Каспий денгизининг Қорабўғозгўл қўлтиғида 1000 ҳисса сувда 200 ҳисса туз бўлгани сабабли унинг тубида ҳеч қандай ҳаёт йўқ.
Умуман, балиқ чучук сувдан тортиб то 1000 ҳисса сувга 70 ҳисса ва ундан ҳам кўпроқ туз тўғри келадиган сувда яшай олади. Баъзи балиқлар туз миқдорининг ўзгаришига жуда сезгир бў- лади. Чунончи, Амударё ва Сирдарёда тарқалган қилқуйруқ ва фелбо ъйин чучук сувли дарёларда яшашга мослашган, улар сувда озгина туз сезилса ҳам ҳалок бўладилар. Баъзи балиқлар эса тузга ниҳоятда чидамли, масалан, буқабалиқ 0,27 фоиздан то 38 фоизгача шўр бўлган сувда яшайверади.
Ҳарорат таъсири
Ҳарорат ҳаётнинг энг муҳим экологик омилларидан бири ҳисобланади. Айниқса, тана ҳарорати беқарор, яъни ташқи муҳит- нинг ҳароратига қараб ўзгариб турадиган ҳайвонлардан бо ълмиш балиқлар ҳаётида ҳарорат катта аҳамиятга эга.
Балиқнинг тана ҳарорати деярли сувнинг ҳароратига тўғри ке- лади, баъзан ундан 0,5—10 °C ортиқроқ бўлади. Шунингдек, серҳаракатлиги ҳамда ташқи муҳитда содир бўладиган айрим кимёвий ва физик ҳодисалар таъсири натижасида ҳам балиқнинг тана ҳарорати бироз кўтарилиши мумкин. Масалан, тунес сузиб юр- ганида тана ҳарорати сувникидан ҳатто 10 °C гача юқори бў- лади. Лекин ҳаракатдан тўхтаганида ҳарорати яна сувники билан деярли баробарлашиб қолади.
Хуллас, балиқнинг тана ҳарорати ташқи муҳит билан узвий боғлиқ. Бундан ташқари, балиқнинг модда алмашинуви, нафас 42
олиши, овқат ҳазм қилиши, ўсиши, урчиши, қишлаши, мигра- тсияси ва бошқа ҳаёт жараёнларида ҳам сувнинг ҳарорати катта рол ўйнайди.
Балиқ организмида юз берадиган айрим жараёнларни текши- риш натижасига қараганда сувнинг ҳарорати кўрсатилса, балиқнинг жинсий безлари ва умуман, танасининг ўсиши ҳамда ривожланиши тезлашади, у овқатни ҳам кўп ейди, тезроқ ҳазм қилади, газ алмашуви кучаяди. Сув ҳароратнинг ўзгариши кўп ҳолларда балиққа миграция қилиш, урчиш, қишлаш зарурлигидан хабар берувчи сигнал вазифасини ўтайди, яъни қўзғатувчи таъсирот ҳисобланади.
Кейинги вақтда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, балиқлар сув ҳароратининг ниҳоятда озгина, ҳатто юздан бир градусга ўзгаришини ҳам сеза оладилар. Бу ҳодиса мўлжал олишда, жумладан, миграция вақтида катта аҳамиятга эга. Чунончи, увулдириқ ташлаш даврида сулаймонбалиқлар ва лососсимонлар, трескасимонлар каби балиқларни кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |