Тана бўшлиғи. Балиқнинг тана бўшлиғида, умуртқа по- ғонасининг остида тананинг катта бўшлиғи бўлиб, унда ички органлар жойлашади.
Овқат ҳазм қилиш системаси. Зоғорабалиқ йиртқич балиқ ҳисобланади. У ҳар хил сув ҳайвонлари, шу жумладан, бошқа тур
балиқлар билан озиқланади. Зоғорабалиқ ўлжасини ушлаб, жағлардаги ўткир тишлари билан тишлаб олади. Овқат ютилгандан кейин ҳал- қум ва қизил ўнгачи орқали ошқозонига боради. Зоғорабалиқ ўлжасини бутунлигича ютади. Шунинг учун унинг ошқозони чўзилувчан бўлади. Ошқозони деворидаги жуда майда безлар ошқозон ширасини ажратиб чиқаради. Бу шира таъсирида овқат ҳазм бўла бошлайди. Қисман ўзгарган овқат кейин ингичка ичакка ўтади. Бу ерда унга ошқозоности безининг овқат ҳазм қилиш шираси ва жигардан келадиган ўт суюқлиги таъсир этади. Ўт суюқлиги захираси ўт пуфагида тўпланади. Озиқ моддалар ичак деворлари орқали қонга ўтади, ҳазм бўлмаган қисми эса орқа ичакка ўтиб, орқа тешиги орқали чиқариб ташланади.
Айириш системаси. Тана бўшлиғининг юқори қисмида қиз- ғиш-қўнғир рангли лентасимон иккита буйрак жойлашган. Буй- раклар капилларларида қондаги моддаларнинг парчаланиш маҳ- сулотлари филтрланади. Улардан сийдик ҳосил бўлади. Иккита сийдик йўли орқали у анал тешик орасидан ташқарига очиладиган сийдик пуфа- гига ўтади.
Buyragi
Anal teshigi
Siydik pufagi
Siydik yo‘li
Jigari
O‘t pufagi
Моддалар алмашинуви. Барча тирик мавжудотлардаги сингари балиқлар организмида ҳам хилма-хил ва мураккаб жараёнлар содир бўлиб туради. Бу жараёнларнинг мажмуйи моддалар алмашинуви дейилади. Моддалар алмашинуви жараёнида ташқи муҳитдан олинган озиқ моддалардан организм учун зарур бўлган моддалар ҳосил бўлади. Бу моддалар организмнинг ўсиши, насл қолдириши ва барча ҳаётий жараёнларини таъминлашга сарф бўлади.
Сузгич пуфаги - Жабра ёриқлари
Ҳалқуми—
Тили
Ichagi Oshqozoni
Қизилўнгачи
3-расм. Балиқнинг овқат ҳазм қилиш ва айириш
системаси (тартиби).
Балиқларнинг нафас олиши
Балиқларнинг аксарияти сувдаги эриган кислородни қонга ўт- казишга мослашган жабра орқали нафас олади. Жабра махсус бўш- лиққа жойлашган бўлиб, устини суяк пластинкалардан иборат ой- қулоқ суяги қоплаб туради.
Баъзи балиқлар, чунончи, сератод, итбалиқ кабилар сувдаги кислородни қабул қилишдан ташқари, ҳаводан нафас олишга ҳам мослашган. Сув ҳавзасида кислород етишмай қолиши натижасида баъзи балиқларда ўпка ёки атмосферадан кислород олишга мос- лашган қўшимча нафас олиш аъзоси ҳосил бо ълади. Масалан, анабас, гурами каби лабиринтли балиқларда биринчи жабра ёйининг устки қисмида кичикроқ бўшлиқ бор. Балиқ ютган ҳаводаги кис- лород шу бўшлиқда жойлашган ва шилимшиқ парда билан қоп- ланган юпқа суяк пластинкачалар орқали бир талай ингичка томирларга ўтиб, қонни оксидлантиради. Бундай нафас олиш аппарати лабиринт деб аталади.
Балиқларнинг сузгич пуфаги
Суякли ганоидлар ва айрим суякли балиқларда қорин бўш- лиғининг устки томонига о ърнашган сузгич пуфаги бор. У, асо- сан, гидростатик орган бўлиб, ичи газ билан тўлганда балиқ ен- гиллашади, пучайганда эса оғирлашади. Сузгич пуфаги қи- зилўнгачнинг устки девори бўртиб чиқишидан вужудга келади. У баъзи балиқларда, чунончи, карпсимонларда қизилўнгач билан қўшилган, олабуғасимонларда эса қизилўнгачдан ажралган ҳолда бўлади. Пуфакнинг ичи кислород, карбонат ангидрид ва азот газлари билан тўла, айниқса, азот кўп.
Қалқонли чўртан ва лойқабалиқ сузгич пуфаги орқали ат- мосферадан нафас олади. Бу пуфак кўпинча эшитув органи билан бевосита ёки ўзининг биринчи бўлмасидаги Вебер аппарати деб аталадиган бир неча суякчалар орқали қўшилади. Сузгич пуфаги ички қулоқ соҳаси билан боғлангани сабабли Вебер аппарати балиқларда эшитиш вазифасини бажарса керак.
Баъзи лаққанамолар, эшвойбалиқларнинг қўшимча нафас олиш аъзоси бошқачароқ бўлади. Улар сув бетига чиқиб ҳаво ютадилар, ҳаво пуфакчаларидаги кислород ичаклардан майда қон томирларига ўтиб, қонни оксидлантиради. Атмосфера ҳавосидан бу хил нафас олиш ичак орқали нафас олиш деб аталади.
Чинакам ўпка фақат икки хил нафас олувчи балиқларда, чу- нончи, сератод, протоптерус, лепидосиренлар ва чўтка қанотли- ларда бўлади, холос. Шундай қилиб, айрим балиқлар қуруқликка чиқишга ва ҳаводан нафас олиб яшашга журъат қилган ва шу билан узоқ давом этган тадрижий тараққиётни бошлаб берган. Бу эволутсия натижасида амфибиялар, судралиб юрувчилар, қушлар ва ҳатто олий жониворлар — сутемизувчилар ва одам пайдо бўлган. Демак, балиқ одамнинг умуртқалилар орасидаги наслбошисидир.
Кўпгина балиқлар жабра ва ўпкадан ташқари тери орқали ҳам нафас олади. Жабра орқали нафас олишда сув балиқнинг оғзидан ки- риб, ҳалқум тешикчалари орқали жабра бўшлиғига ўтади, ундан бошнинг ёнидаги тешиклар орқали ташқарига чиқариб юборилади. Жабра билан нафас олиш ҳам ўпка орқали нафас олишдан фарқ қилмайди. Жабра япроқларида ҳам ўпкадагига ўхшаш майда томирлар бор, улар сувдаги кислородни шимиб олади. Жабра аппарати нафас олишга яхши мослашгани сабабли, баъзи балиқлар ҳаводан ҳам нафас олади, чунончи, зоғорабалиқ ёзнинг иссиқ кунлари сувда кислород камайиб кетганида сув бетига кўтарилади ва ҳаво пуфакчаларини ютиб, нам жабраси олдида тутиб туради. Бундай ҳо- дисани аквариумда ҳам учратиш мумкин.
Балиқ доим сув ютади. Сув оғиз бўшлиғидан жабра ёриқлари орқали ўтади, бу ёриқлар ҳалқум деворларидан ўтган бўлиб, нафас органлари жабраларни ювади. Зоғорабалиқда улар жабра ёйларидан иборат, улардан ҳар қайсисининг бир томонида оч қизил рангли жабра япроқчалари, иккинчи томонида эса оқиш жабра тичинкалари бор. Жабра тичинкалари сузгич аппаратидир: улар ўлжа жабра орқали сирғаниб чиқиб кетишига йўл қўймайди. Жабра япроқчаларидан жуда майда қон томирлари — капилларлар ўтган. Жабра япроқчаларининг юпқа девори орқали қонга сувда эриган кислород ўтади, қонда эса сувга карбонат ангидрид чиқарилади.
Агар кислород кам бўлса, балиқлар сув юзасига чиқиб, оғиз орқали ҳаво ола бошлайди. Агар улар кислород кам бўлган сувда узоқ вақт яшаса, нобуд бўлади. Қишда сув ҳавзаларидаги муз
Jabra
tichinkalari
Jabra
yoyi
Jabra qopqoqlari
4-rasm. Jabraning tuzilishi va uning ishlashi.
остида баъзан кислород етишмай қолади. Бу вақтда балиқлар қий- налади. Бунинг олдини олиш учун ҳар ер-ҳар ерда музни ёриб, тешик очилади. Қуриб қолган жабра япроқчалари кислород ва карбонат ангидридни ўтказа олмайди. Шунинг учун сувдан чиқариб олинган балиқ тезда нобуд бўлади. Нозик жабраларнинг ташқи томонидан жабра қопқоқлари бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |