Бош мия. Балиқлар ва умуртқали бошқа ҳайвонлар нерв найчасининг олдинги қисми калла қутиси суяклари билан ҳимоя- ланган, шакли ўзгарган бошмиядир. Умуртқали ҳайвонлар бош миясида бешта бўлим: олдинги мия, орқа мия, ўрта мия, мияча ва узунчоқ мия фарқ қилинади. Бош миянинг ҳамма бўлимлари балиқнинг ҳаёт фаолиятида катта аҳамиятга эга. Маса- лан, мияча ҳайвон ҳаракатларининг координатсиясини ва муво- занатини бошқаради. Узунчоқ мия аста-секин орқа мияга ўтади. У нафас олиш, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш ва организмнинг бошқа муҳим функсияларининг ишини бошқариб туради.
Орқа мия. Балиқларнинг марказий нерв системаси, худди лан- сетникники каби, найча шаклида бўлади. Унинг орқа бўлими — орқа мия умуртқаларининг устки ёйларидан ҳосил бўлган умуртқа каналида жойлашган. Орқа миядан ҳар қайси жуфт умуртқалар орасидан ўнгга ва чапга тана мушаклари ҳамда сузгич қа- нотларнинг ишини бошқарувчи нервлар чиқади.
Орқа миянинг икки ёнидан ички органларга, суякчаларга, тери ва мушакларга нервлар чиқади.
Тананинг турли қисмидаги жойлашган сезги ҳужайраларидан орқа мияга ҳар хил сигналлар келиб туради.
Бош мия мия қутиси ичида жойлашган бўлиб, балиқ танасининг сезги ҳужайраларидан нервлар орқали орқа мияга таъсирланиш ҳақидаги сигналлар келади.
Балиқнинг нерв системаси схемаси 6-расмда берилган.
Балиқларнинг личинка ва чавоқлари, шунингдек, айрим ба- лиқларнинг ўзи ҳам, асосан, планктонлар билан овқатланади. Улар бу микроскопик майда емишни ғалвир каби тузилган жабра ёй- ларидаги панжаралари билан сузиб олади, ундаги овқат бўлакларини еб, чиқиндиларни чиқариб ташлайди. Бошқа барча балиқларнинг овқат таркиби эса улар катта бўлган сари ўзгариб боради.
Бундан ташқари, балиқларни ейдиган овқатларига қараб йирт- қич ва ювош балиқларга бўлиш мумкин. Йиртқич балиқлардан бўлмиш акула, чўртан, лаққа, пираня, арапайма, Нил ола- буғаси ва бошқалар турли-туман жониворлар, жумладан, балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчи ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, қушлар, сутемизувчилар, йирик умуртқасиз ҳайвонлар, умуман, қимирлаган жон билан овқатланади. Тўғри келиб қолганда ўзи- нинг чавоқлари ёки ота-оналарини ейишдан, ҳатто одамга ҳу- жум қилишдан ҳам тап тортмайдилар.
Ювош балиқларга селдлар ва рапушка каби планктонхўр; буқабалиқ, оқча, навага каби бентосхўр; кефал, тоғай-оғиз каби детритхўр; хумбош, оқ амур каби ўсимликхўр балиқлар
мия
6-расм. Балиқнинг нерв системаси.
киради. Сачратқич балиқ эса ҳашаротхўрдир. Шунинг билан бирга кўпгина балиқлар аралаш овқат ейдилар. Балиқлар ейдиган овқат- нинг таркиби улар яшайдиган сув ҳавзаси ва йил фаслларига қараб, шунингдек, миграция ва гидрологик ҳодисалар ҳам ўзгаради.
Балиқларнинг сезги органлари
Балиқларнинг сезги органлари ҳам сув муҳитига мослашган. Уларда ҳам бақа умуртқалилардаги каби кўрув, эшитув, ҳидлов, туйғу, таъм билиш сезгилари бор. Балиқларнинг эшитув органи фа- қат ички қулоқдан иборат. У гидростатик, яъни мувозанатни сақ- лаш вазифасини бажаради, эшитишда иштирок этмайди. Бошқа жониворларга нисбатан балиқни «кар» ва «соқов» дейиш мумкин, ҳатто «балиқдек гунг» деган ибора ҳам бор. Аммо балиқ ўзига яраша товуш чиқаради. Умуман, товушнинг балиқ ҳаётида маълум бир аҳамияти бор, шунинг учун ҳам у товушни эши- тиши керак. Бу вазифани балиқнинг ҳаво пуфакчалари бажаради. Сўнгги далилларга қараганда, улар турли хил тебраниш тўлқинларини яхши сезади, ултратовуш ёрдамида балиқ тутиш тажрибаси ҳам шунга асосланган.
Балиқларнинг кўзи муҳитда кўришга мослашган бўлиб, асосан, қуруқликда яшовчи умуртқали ҳайвонларнинг кўзи сингари тузилган, аммо айрим тафовутлари ҳам бор. Уларнинг кўзлари бошининг икки ён томонига, баъзан тепасига жойлашган бўлади. Кўпгина балиқларнинг кўзи йирик, чувоқлариники катталариникидан ҳам йирикроқ. Фақат акулаларнинг кўзида қовоқ бор, холос, бошқаларида йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |