Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet6/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107
Сезги органлари. Балиқларнинг атроф-муҳитни яхши билиб олишида кўз муҳим рол ўйнайди. Зоғорабалиқ фақат нисбатан яқин масофани кўради. У нарсаларнинг шакли ва рангини фарқ қилади. Зоғорабалиқ ҳар қайси кўзининг олдида сезги ҳужайралари бўлган кўр ҳалтага олиб борадиган иккитадан бурун тешиклари бор. Бу ҳид билиш органидир.
Эшитиш органлари ташқаридан кўринмайди, улар калла суя- гининг орқа қисмидаги суяклардан ўнгда ва чапда жойлашган. Сувнинг зичлиги туфайли товуш тўлқинлари калла суяклар орқали яхши ўтади ва балиқнинг эшитиш органи орқали қабул қилинади. Балиқ қирғоқ бўйлаб кетаётган одамнинг оёқ товушини, қўнғироқ, ўқ товушини эшита олиши тажрибалардан маълум.
Таъм билиш органлари. Сезги ҳужайралари зог'орабалиқда худди бошқа балиқлардаги сингари оғиз бўшлиғида жойлашиб қолмай, балки бутун танасининг юзаси бўйлаб ҳам тарқалган. Сезги ҳужайралари ҳам ўша ерда бўлади. Баъзи балиқлар (масалан, лаққабалиқ, сазан, треска)нинг бошида сезувчи мўйловлари бор.
Балиқлар учун алоҳида сезги органи — ён чизиқлар хосдир. Ташқаридан қатор тешиклар ко'риниб туради. Бу тешиклар терида жойлашган канал билан жойлашган. Каналда тери остидан ўтган алоҳида нерв билан боғланган сезги ҳужайралари бо ълади.
Ён чизиқлар сувнинг йўналишини ва оқим кучини қабул қи- лади. Ёғ чизиқлар туфайли ҳатто кўр бўлиб қолган балиқ бирор нарсага урилмайди ва оқиб келаётган ўлжани тутиб олади.
Ҳид билиши. Балиқларнинг ҳидлов органи бир жуфт бурун те- шигидан иборат. У бошнинг олдинги қисмига ўрнашган бўлиб, чуқурча ёки найсимон шаклда фақат ҳидлов вазифасини бажа- ради, холос, нафас олишда иштирок этмайди.
Балиқлар овқат таъмини ҳам сезади. Бу вазифани оғиз бўш- лиғидаги ҳамда ташқи терининг эпидермис қатламига ўрнашган таъм билувчи сезги куртакчалари бажаради. Бу сезги аъзоси чуқур сув остида яшайдиган балиқлар танасининг остки томонида, айниқса, яхши ривож топган. Баъзи балиқларда бўладиган мўйлов ҳам туйғу, ҳам таъм билиш вазифасини бажаради.
Бу органлардан ташқари балиқларда ўзларига хос ён чизиқ органи ҳам бор. Бу олтинчи сезги органи яхши ривожланган бўлиб, танаси ва думининг ён томонларига ўрнашган каналдан иборат. Ён чизиқ органи, айниқса, балиқларнинг бошида яхши тараққий этиб, мураккаб канал ҳосил қилган. Бу орган баъзи балиқларда усти очиқ, яъни тарнов шаклида бўлиб, шу тарнов тубида ўрнашган сезги куртакчаларидан иборат, бошқа балиқларда эса бу куртак- чалар тангачалардаги тешикчалар орқали ташқи муҳит билан боғланган берк каналга ўрнашган.
Ён чизиқ аъзоси балиқ сувда сузиб юрганида сувнинг энг нозик ҳаракатлари ва оқимини сезиб, жуда аниқ мўлжал олишга, ҳатто ҳеч нарса кўринмайдиган лойқа сувларда ҳам йўл топиб, сув остидаги тошларга урилмасдан юришга ёрдам беради. Балиқлар катта ва зич галаларда бир-бирига урилмасдан, тартиб билан, ҳатто бўйсира бўлиб ҳаракат этиш ҳам, эҳтимол, шу аъзо туфайли бўлса керак.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish