Карплар Cйпринус cарпио оиласига мансуб бўлиб, унинг асосий обекти илиқ сувли балиқчилик хўжаликларида урчитиладиган асосий зот ҳисобланади. Унинг кишилар томонидан маданийлаштирилган зоти сазан (зоғора) балиқ ҳисобланади.
Республикамизда, асосан, карплар оиласига мансуб бўлган балиқ зотлари етиштирилади. Карплар илиқсевар бўлиб, чучук сув- ларда яшайди, тез ўсади, серпушт бўлади. Ҳовузларда бош- ланғич занжир ҳалқаларини эгаллайди.
Карп сўзи юнончадан олинган бўлиб, серуруғ, кўп бола- ловчи деган маъноларни англатади. Карп балиғи аҳоли истеъмол қиладиган оммавий балиқ тури сифатида кўпайтирилади. Озиқланиши, ўсиши ва кўпайиши учун энг қулай ҳарорат 20—28 °C ни ташкил этади.
Карп йирик, тез ўсадиган балиқ ҳисобланади. У монокултура тарзида ёки оқ дўнгпешана ва оқ амур билан биргаликда етиштирилади. Ўзбекистоннинг барча текисликларидаги сув ҳовуз- ларида ушбу турнинг ёввойи хили — сазан яшайди. Мада- нийлаштирилган карп тури балиқчилик хўжаликларида 1960-йиллардан бошлаб етиштирилади.
Карпнинг республикамиз балиқчилик хўжаликларидаги тўдалари маданийлаштирилган маҳаллий шакли украин ва венгер карпларнинг наслларидан иборатдир.
Ҳовуз хо ъжаликларида ўстириладиган 2 ёшлигидан кейин тирик вазни 400 г дан 1000 г га етади. Карп туридаги балиқлар чуқур бўлмаган, оқмайдиган ёки секин оқадиган, таги юмшоқ бўлган, яхши исийдиган ҳовузларда урчитилади. Нафас олиши учун кислородга бо ълган талаби кам, жадал ўсиши учун 6—7 мг/л, ўртача ўсиши учун 3—3,5 мг/л бўлиши керак. Ҳатто энг паст 0,7 мг/л кислородли сувда ҳам яшай олади. Карп балиқ- лари жуда маҳсулдорли, серуруғ, ёши ва тирик вазнига кўра ўртача 700000—800000 дан то 1,5 млн гача увулдириқ беради. Эркак балиқлар урғочи балиқларга нисбатан бир йил олдин етилади, яъни жинсий вояга етади. Кўпинча май-июн ойларида чуқур бўлмаган, оқмайдиган ёки жуда секин оқадиган, туби серўт бўлган ҳовузларда сувнинг ҳарорати 17—19 °C бўлганда увул- дириқ кўпаяди. Увулдириқнинг диаметри 1,5 мм бўлиб, ялтироқ рангни эслатади. Улар ўсимликларнинг баргларига ёпишиб туради.
8-расм. Карп (зоғорабалиқ).
Тухумни очиб чиқиши сувнинг ҳарорати 20 °C бўлганда молок (сперма) билан оталанган увулдириқлардан 3 кунда личин- калар ҳосил бўлганда юз беради. Ҳарорат 16 °C бўлганда 5 кунда очиб чиққан личинкаларнинг узунлиги 5—5,5 мм бўлиб, тўлиқ шаклланмаган бўлади.
Личинка увулдириқни очиб чиққандан сўнг ташқи озиқа- лар билан озиқланмайди. 1—2 кун ҳаракат қилмасдан, ташқи муҳитдан озиқланмасдан сариқ халтадаги озиқа ҳисобига ўсим- ликларнинг баргига осилиб яшайди.
Ривожланиши учун қорин қисмидаги суюқликни ишлатади. Жуда қисқа муддатдан сўнг қорин қисмидаги суюқликнинг ишла- тилишидан келиб чиққан ҳолда личинкалар ташқи озиқалар билан планктон организмлар микроскопик сув ўтлари билан озиқланишни бошлайди.
Икки-уч ёшда танасининг узунлиги 30—35 см, думи ҳисобда йўқ. Она балиқлар то ъдаларида 4—5 ва ундан катта ёшдаги балиқлардан фойдаланилади. Тана узунлиги баландлигига нисбатан қарийб 3 марта узун. Энг катталари 20 кг гача, узунлиги 1,5 м, танаси қалин, йирик тангачалар билан қопланган. Икки жуфт мўй- лови бор, танаси тилларанг.
Карп балиқлари ҳамма нарсаларни еяверади (ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан), ҳароратнинг пасайиши билан озиқланиш даражаси камаяди. Кеч кузда сувнинг ҳарорати 1—2 °C бўл- ганда, сувнинг пастки қатламига жойлашиб, кам ҳаракат қилади ва озиқланмасдан қишни ўтказади.
Do'stlaringiz bilan baham: |