Мойбалиқ (Чалcалбурнус чалcоидес) — жумурбалиқ, хом- балиқ; карпсимонлар оиласининг бир тури. Орол, Каспий, Қора ва Азов денгизлари ҳавзаларида тарқалган. Ўрта Осиёда Сирдарё ва Амударёдан ташқари Зарафшонда ва у билан боғлиқ сув омборларида ҳам кўп учрайди. Баъзилари чучук сувда турғун яшаса, бошқалари ўткинчи бўлади, Орол мой балиғи эса шўрроқ сувда ўтроқ яшайди.
Бу балиқнинг тангачалари нисбатан йирик, боши кичкина бўлса ҳам кўзи анча катта, оғзи юқорига қараган. Узунлиги 40 см ликлари ҳам бўлади, лекин 24—25 см лилари кўпроқ учрайди. Оғирлиги 800 г. Ўтроқ яшайдиганлари секин, чала ўткинчилари тез ўсади. Қорин сузгичи билан анал сузгичининг ўртасида ўткир қиррали пуштаги бор. Ранги сувнинг устки қатламида яшовчи балиқларнинг рангига ўхшаш бўлиб, усти қора-кўкимтир тусда товланиб туради. Ён ва қорин томони кумушранг, сузгичлари- нинг ости пушти, четлари кулранг.
Мойбалиқ 2 ёшида вояга етади. 40 мингтача ёпишқоқ увулдириғини май ойида кечаси ташлайди. Увулдириғи сув тагидаги тош ва ўсимликларга ёпишиб қолади. Чавоқлари планктонлар билан, катталари қисқичбақасимонлар, моллуска, ҳашарот қуртлари билан озиқланади. Емиш излаб кечаси сув бетига чиқади, кундузи сув тагига тушади, яъни вертикал миграция қилади.
Чала ўткинчиларининг гўшти мазали, ёғли ва хушбўй. Бу балиқ тўр билан овланади.
Бакра (Аcипенсер нудивентрис) — суякли балиқлар синфининг бакрасимонлар оиласига мансуб. Каспий ва Орол денгизи ҳавза- ларида тарқалган. Қора ва Азов денгизларида кам учрайди,
22-расм. Бакра.
сўнгги йилларда Балхаш ко ълида иқлимга мослаштирилган. Бак- ранинг бошқа сув ҳавзаларидан ажралган денгизларда яшаши бу денгизлар бир замонлари ўзаро қўшилган ягона ҳавза бўлганлигини ко ърсатади.
Каспий денгизидан увулдириғи олиб келиниб, Орол денгизида кўпайтирилган. Узунбурун бакра (шокир) эътиборга олинмаса, бакралар уруғининг Ўзбекистондаги бирдан бир вакили бўлган мазкур бакра бу уруғнинг бошқа вакилларидан пастки лаби ик- кига ажралмагани, биринчи орқа чўгри тиканли пластинкачаси бошқаларидан катталиги ва мўйловлари шокилали бо ълиши билан фарқ қилади.
Танасининг чўгирлари 5 қатор, орқасида 11—17 та, ён то- монида 55—67 та, қорнида эса 15—16 чўгри бор. Энг йирик бакранинг бўйи 2 м дан ортиқроқ, оғирлиги 21—23 кг гача. Орол бакраларининг оғирлиги 16—18 кг, вояга етган Каспий бакра- ларида эркагининг оғирлиги 6—45, урғочисининг вазни 8—78 кг бўлади. Урғочи бакра бўй жиҳатдан эркаги билан бир хил бўлса-да, вазни уникидан оғирроқ. Каспий бакраси Орол бакрасига қараганда тез ўсади, 10 яшарининг бўйи Амударёда ўртача 110,8 см, Кура дарёсида 130 см. Уларнинг ўртача оғирлигидаги фарқ яна ҳам кўпроқ.
Ўткинчи балиқ, ҳаётининг бир қисмини денгизда ўтказса, урчиш даврида дарёга ўтади. Урғочиси 14 (баъзан 12—13) ёшида, эркаги эса 9 (баъзан 6—8) ёшида вояга етади. Орол денгизида яшайдиган бакралар урчиш учун апрелнинг ўрта- ларида Сирдарё ва Амударё мансабида тўпланиб, дарёнинг юқорисидаги увулдириқ ташлайдиган ерларига сузиб кетадилар. Улар, айниқса, катта сув тошқини вақтида гала ҳосил қилишади.
Сирдарёда Чиноз билан Бекобод ўртасидаги, Амударёда эса Нукус ҳамда унинг юқорисидаги саёз ва тошлоқ ерларда увулдириқ ташлайди. Сирдарёда урчийдиган ерига ёз давомида икки минг км масофани босиб, сентябр ойининг охирларида етиб келади. Қишни лой босган чуқур камарларда ўтказади, апрел- нинг ўрталарида (Кура дарёсида май-июнда) тухум ташлайди. 1290000 тача увулдириғини ташлагандан кейин ортига қайтади ва бир йил деганда Орол денгизига етиб боради. Келаси йил яна ур- чиш учун дарёга ўтади. Қисқаси, бакра 2 йилда 1 марта урчийди.
Дарё оқизиб кетган чавоқлари 12 ёшга киргунча денгизда яшайди, сўнгра урчиш учун дарёга ўтади. Лекин Кура дарёсида чавоқларининг маълум қисми бир қанча вақтгача увулдириқдан чиққан ерида яшайди. Бу бакра шокир, рус бак- раси, белуга билан қўшилишиб, дурагай ҳосил қилади, дурагайларни фақат тажрибали балиқчиларгина ажрата олади.
Бакралар атерина, бузоқчабалиқ, килка каби майда балиқлар, моллуска, хирономик, ёнсузар ва уларнинг муртаклари каби турли хил умуртқасиз жониворлар, баъзан уларнинг увулдириқлари билан ҳам озиқланади. Вояга етган балиқлар баҳорда жуда хўра бўлади, қишда овқатдан қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |