Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet28/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   107
Балиқларнинг ёшини аниқлаш. Турли балиқларнинг яшаш муддати турличадир. Одатда, катта тирик вазнгача ўса оладиган балиқлар узоқроқ, кичик балиқлар эса камроқ яшайдилар. Узоқ яшайдиган балиқлар кечроқ, кам яшайдиганлари эса эртароқ жинсий вояга етади. Оқ бакра, бакрабалиқ каби балиқлар 100 ёш- гача, зоғорабалиқ, лаққа, чўртанбалиқ, амур каби балиқлар 30 йил ва ундан кўпроқ яшайдилар. Узоқ Шарқ минтақасидаги сувларда яшовчи кит, горбуша, чавича деб номланувчи балиқлар эса атиги 2—5 йил яшайди, холос.
Балиқларнинг ёшини уларнинг тангачаларидаги йиллик ҳалқалар сонига кўра аниқлаш мумкин. Бу ҳалқалар қиш мавсумида балиқ- ларнинг ўсиши тўхтаган ёки ўта секинлашгандан кейин, сувнинг ҳарорати кўтарилиб, ўсиши жадаллашган оралиқда ҳосил бўлади. Тангачалар танадан юлиб олиниб, нашатир спирти билан ювилса, ундаги йиллик ҳалқачаларнинг кўриниши осонлашади. Ушбу ҳалқа- чалар қанча бўлса, балиқлар шунча ёшга кирган бўладилар.
Тангачалари ёки унда ҳалқачалари бўлмаган балиқларнинг ёшини сузгич қанотларининг суяксимон тиғларини олиб, ундан микротон ёрдамида юпқа қалинликда кесмалар тайёрланади. Бу кесмаларни ксилол, бензол ёки толуолда ювиб, микроскоп ёки лупа ёрдамида кўрилганда, йиллик ҳалқаларини кўриш ва санаш мумкин. Ушбу ҳалқалари сонига кўра ҳам балиқлар ёшини аниқлайдилар.
Балиқларни ўлчаш шакли 35-расмда берилган
Наслли ва таъмирлаш гуруҳидаги ёш балиқларнинг индивидуал
кўрсаткичлари далолатномаси

Балиқчилик хўжалиги санаси
Зотга мансублиги миқдори
Балиқнинг ёши ва тоифаси ўртача оғирлиги
Умумий оғирлиги

Т/р

Белги

Жинси

Ёши

Қоплами

Оғирлиги, кг

Қопламгача бўлган узунлиги, см

Тожининг энг юқори баландлиги, см

Тананинг энг қалин жойи, см

Семизлик коеффитсиенти

Экстерер индекслари

Қўшимча маълумотлар

Тана баландлиги

Тана қалинлиги












































35-расм. Балиқларни ўлчаш:
Л — умумий узунлиги; л — кичик узунлиги; C — бош узунлиги;
Ҳтана баландлиги; О — кўкрак айланаси.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Юртимиз ҳовуз балиқчилигида, асосан, қайси балиқ тури урчитилади?

  2. Наслчилик иши шакли бўйича қайси турларга ажратилади? Уларни изоҳланг.

  3. Ишлаб чиқарувчи балиқларни танлашда нималарга эътибор бериш керак?

  4. Балиқларнинг ёши қандай аниқланади?

ВИИИ боб. БАЛИҚЛАР ЭКОЛОГИЯСИ
Экология аслида биология фанлари туркумига мансуб бўлган мустақил фан ҳисобланади. У тирик организмларнинг яшаш ша- роити ва шу организмларнинг ўзлари яшаб турган муҳит билан ўзаро мураккаб муносабатлари ҳамда шу асосда туғиладиган қонуниятларни ўрганади.
«Экология» — юнонча сўз бўлиб унинг маъноси тирик ор- ганизмларнинг яшаш шароити ёки ташқи муҳит билан ўзаро муносабатини билдиради. Шунинг учун ҳам умумий экология 4 бўлимга бўлиб ўрганилади, яъни аут экология, популатсион экология, син экология ва биосфера.

  1. Аут экология («Аутос» — юнонча сўз бўлиб, ўзи деган маънони билдиради) — айрим турларнинг ўзи яшаб турган муҳит билан муносабатлари, турларнинг қандай муҳитга кўпроқ ва узвий мослашганлигини ёритади.

  2. Популатсион экология («популатион» — аҳоли деган маънони билдиради) — популатсиялар динамикаси маълум шароитларда турли организмлар сонининг ўзгариши сабабларини текширади.

  3. Син экология («Син» — юнонча сўз бўлиб, «биргаликда» демакдир) — биогеосенозларнинг тузилиши ва хоссаларини, айрим ўсимлик ва ҳайвон турларининг ўзаро алоқаларини ҳамда уларнинг ташқи муҳит билан бўлган муносабатларини ўрганади.

  4. Экосистемаларни тадқиқ қилишнинг ривожланиши экология- нинг янги бир бўлимини, яъни биосфера (юнонча «Биос» — ҳаёт, «Сфера — шар) ҳақидаги таълимотни вужудга келтиради.

Ҳозирги вақтда экологиянинг жуда кўп тармоқлари мавжуд, жумладан, физиологик экология, биокимёвий экология, эволутсион экология, морфологик экология, фалио экология, ландшафтлар экология, қишлоқ хўжалиги экологияси, ижтимоий экология, одам экологияси ва коинот экологияси каби қатор тармоқлар вужудга келган.
Экология фани табиат билан тирик организмларнинг узвий боғ- ланишларини ифода этиб, шубҳасиз, табиатни муҳофаза қилишнинг ажралмас қисмидир.
Яшаётган ҳудудларига кўра балиқлар шартли равишда денгиз- ларда ва чучук сувларда яшовчи ҳамда кўчманчи ва ярим кўчманчи гуруҳларга бўлинади.
Балиқларни бир жойдан иккинчи жойга ўтказишнинг икки хил кў- риниши мавжуд. Улардан бири кўчириш, иккинчиси эса иқлимлаш- тириш деб аталади. Кўчириш ва иқлимлаштириш тушунчалари бир- биридан фарқ қиладилар.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish