Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази



Download 1,18 Mb.
bet36/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   107
Икраларни ташиш. Оталанган икраларни уларнинг ривожланиш дав- рининг бошланғич ёки охирги босқичида ташиш тавсия этилади. Чунки айни шу босқичларда ташқи шароитнинг механик таъсир- ларига (ташилаётган идишларнинг деворларига урилиши, идишлар қаттиқ чайқалганда ҳосил бо ъладиган сув тўлқинларининг таъсири) чидамлилиги юқори бо ълади. Қисқа масофаларга икраларни ташиш оддий шиша банкалардан фойдаланиб амалга оширилади.
Бунинг учун банкадаги сувга икралар солиниб, устига секин охиригача сув қуйилади. Банканинг оғзига дока ёпилиб, у орқали сув сирқитилиб банканинг оғзи маҳкам ёпилиб, изотермик қути- ларга жойлаштирилади, шундай қилиб қути ичидаги ҳарорат керакли чегарада ушлаб турилади.

39-расм. Личинкаларни ташишда фойдаланиладиган полиетилен халта.
Личинкаларни ташиш. Личинкаларнинг ривожланиши қайси бос- қичларда қандай ҳолда бўлиши уларнинг ташиш натижасига таъсир қилувчи омиллардан бири ҳисобланади. Масалан, лососларнинг эмбриони ҳаётининг дастлабки икки ҳафтасида ҳаракатланмай ётади. Бундай ҳолдаги личинкалар ташилганда, улар орасида нобуд бўлиш даражаси жуда юқори бўлади. Агарда икралар олиб келинган хўжаликда уларнинг инкубатсияланишини якунлашга шароит бўлмаса, унда ўша балиқларнинг личинкаларини тинч босқичи тугагандан кейин ташилади. Шундай экан, сувнинг ҳарорати қанча юқори бўлиб, унинг таркибидаги эриган кислород миқдори кам бўлса, сув ҳажмининг ҳар бир бирлигига (1 литр, 10 литр, 100 литр ва ҳ.к.) шунча кам сонли личинкалар жойлаштирилади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ

  1. Балиқлар қандай мақсадда ташилади?

  2. Балиқлар нималар ёрдамида ташилади?

  3. Балиқларнинг икраларини ташиш усулларини баён этинг.

  4. Личинкалар қандай ташилади?

ХИИИ боб. ТОВАР (СОТИЛАДИГАН) БАЛИҚЛАРНИ
ЕТИШТИРИШ

Ўзбекистонда товар (яъни сотиладиган) балиқларни ўстиришнинг икки йиллик цикли қабул қилинган. Бунинг учун қишни ўтказган ёш балиқларни боқиш учун ҳовузга ўтказилади. У бутун вегетатсия даври давомида ўстирилади. Кузда балиқчилик хўжали- гининг хўжалик режасига мувофиқ ҳовузлардан балиқлар овланади ва сотишга жўнатилади.
Товар балиқларни етиштириш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Ҳовузни сув ва балиқлар билан тўлдиришга тайёргарлик;

  2. Қишки ҳовузлардан балиқларни ёзги ҳовузларга олиш (баъзида ёш балиқларни питомниклардан сотиб олиб келтирилади);

  3. Вегетатсия даврида товар балиқларни етиштириш;

  4. Боқиш ҳовузларидан балиқларни овлаш.


40-расм. Товар балиқларни етиштиришга таъсир этувчи омиллар.

1 — она балиқлар ҳовузи; 2 — балиқчалар ҳовузи; 3 — ўстириш ҳовузи;
4 — қишлов ҳовузи; 5 — яйлов ҳовузи.

Умуман олганда, барча технологик тадбирлар майда балиқ- ларни етиштириш билан ўхшаш бўлади. Фақат меъёрларидагина фарқ қилади. Товар балиқларни етиштиришга таъсир этувчи омиллар жумласига қуйидагилар киради:



  1. Балиқ етиштиришда қўлланиладиган материалнинг сифати; оғирлиги 250 г ва ундан ортиқ бўлган қишни ўтказган бир йиллик балиқлар яхши майдон ҳисобланади;

  2. Сувнинг ҳарорати: энг оптимал ҳарорат 22—28 °C ҳисобла- нади, сув ҳарорати 30—32 °C дан баландроқ бўлганда балиқлар- нинг ўсиши сусаяди;

  3. Ҳовуздаги табиий озиқа базасининг сифати ва миқдори;

  4. Эритилган кислороднинг миқдори, оптимал миқдор — 5—8 мг/л;

  5. Балиқлар кушандаларининг йўқлиги, озиқланишда рақобат- чиларнинг камлиги.

Балиқчилик хо ъжаликларида мавжуд бо ълган яйлов ҳовуз- ларининг майдони, одатда, 50—150 га ни, о ъртача чуқурлиги 1,5—2 метрни ташкил қилади.
Уларнинг яхши текисланган бўлиши, ҳовузларда барча етиштириладиган балиқни овлаб олишни таъминлай оладиган сув қўйиш ва сувни чиқариб юбориш тизимлари мавжуд бўлиши керак. Балиқ етиштиришни кичик ҳовузларга ўтказиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланиб, бу бошланғич сарф-харажатларни камайтиради ва уларнинг самарадорлигини ошириш учун имко- ният яратади. Чуқурлиги 2—3 м, майдони 1—2 га (кўпи билан 5—10 га гача) бўлган ҳовузлар энг яхши яйлов ҳовузлари ҳисобланади. Бундай ҳовузлар, айниқса, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги минтақаларида фермерликни ривожлантириш учун қулайдир. Бу ҳол сувни тежаш нуқтайи назаридан ҳам муҳимдир.
Кейинги йил тайёргарлиги кузда, товар балиқ тутиб олингач бошланади:

  • қирғоқ бўйида чуқурлиги 0,5—1 м ва кенглиги 2 м, узунлиги 3—5 м (яъни майдони 6—10 м2) бўлган озиқа майдонлари тайёрланади; битта майдонча 400—500 та икки ёшли зоғо- рабалиқлар учун тайёрланади: бу майдон тозаланиб, тупроғини зичлаш учун 30 г/м2 сўндирилмаган оҳак солинади;

  • ўзаннинг ҳамма жойи ўсимликлардан тозаланади, тўплан- ган ўсимликлар ёқиб юборилади;

  • сув қўйиш ва чиқариш тизими каналлари тозаланади, туза- тилиши лозим бўлган дамбалар ва айниқса, сув ўтказадиган қурил- малар таъмирланади, улар атрофидаги майдонлар маҳкамланади.

Тупроқнинг сифатини яхшилаш ва ёввойи (йиртқич) балиқ- ларни йўқ қилиш учун ҳовузнинг тубига 2—3 с/га миқдорида сўндирилмаган оҳак солинади. Табиий озиқа базасини ривожланти- риш мақсадида ҳовузни сувга тўлдиришдан 30 кун аввал унинг туби 5—7 см чуқурликда юмшатилиб, 3—5 г/га ўғит (чиринди ёки компост) ёки 1—2 т/га гўнг солинади. Эҳтиёж бўлса, сув билан тўлдиришдан кейин ҳовуз четларига ҳам ўғит солинади.
Қирғоқ бўйлаб нами қочган ўтларни ташлаш мумкин. Ҳовуз хўжалик учун қулай бўлган даврда сув билан тўлдирилади, ёввойи балиқлар тушиб қолмаслиги учун сув балиқ тутгичлар орқали ё ъналтирилади. Ҳовузларни балиқлаштириш ҳовуз сувга тўлдирилиши ва қишлаш ҳовузи бўшатилиши билан амалга оши- рилади. Қишлаш ҳовузларидан балиқлар феврал-март ойларида тутилади.


Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish