Эмбриондан кейинги давр — увулдириқдан бўлажак эркин эмбрионнинг ажралиб чиққанидан унинг фаол озиқланиши бош- лангунигача бўлган даврдир.
Балиқнинг эндигина тухумдан чиққан даври личинка (муртак) деб аталади.
Личинка даври сариқ таначанинг тўлиқ сурилиб эмбрионнинг фаол озиқланишигача бўлган даври ҳисобланади. Чавоқ даври сариқ таначанинг тўлиқ сурилиб бўлганидан кейин катта балиқларнинг барча белгилари намоён бўлгунигача бўлган даврдир.
38-расм. Балиқларнинг етилиш босқичи.
Жинсий ҳужайралар балиқлар ўрта жинсий ҳужайраларидаги урғочи балиқларнинг тухумдонида, эркак жинсий ҳужайралар эркак балиқлар уруғдонида, гонадасида унинг бутун умри мобайнида ривожла- ниб боради. Урғочи балиқлар увулдириқ қо ъйгандан сўнг увулдириқлар (2) сувда эркак балиқлар сперматозоидлари билан оталаниб (3—4), личинкаларига (5—6), кичик балиқчаларга (7), ёш вояга етмаган балиқчаларга (8) ва ниҳоят бўлғуси авлоднинг янги циклини бошлашга қодир бўлган жинсий етук балиқларга (9) айлангунга қадар ривожланади.
Балиқларнинг жинсий етилиши ва увулдириқ қўйиши бир қатор асосий ва қўшимча омилларга боғлиқ.
Она балиқлар тўдасини шакллантириш
Балиқчилик хўжалигини кўпайтириш мажмуйида она балиқлар тў- даси — увулдириқ ва эркак жинсий моддаси олинадиган балиқлар ҳамда насл берувчи, келгуси йилларда бўладиган балиқлар ва насл бера оладиганлар захирасидан иборат кичик ва катта тўлдириш тў- далари бўлиши лозим. Наслчилик иши яхши йўлга қўйилган балиқ- чилик хўжаликларида кичик тўлдириш тўдаси личинкалардан шакл- лантирилади, бошқа хўжаликларда эса она балиқлар тўдасини ҳосил қилиш учун балиқлар товар етиштириладиган тўдалардан танлаб олинади.
Умуман олганда, она балиқлар то ъдасини шакллантиришдаги балиқларни парвариш қилиш технологик усуллари товар балиғини етиштиришдан деярли фарқ қилмайди, фақат уларда биологик меъёрлардагина фарқ кузатилади. Турли ёшдаги балиқлар катта тўлдириш тўдасига ўтказилгунга қадар ҳовузларда боқилади.
Балиқчиликда балиқларни такрор кўпайтириш
Балиқларнинг жинсий етилиши ва увулдириқ қўйиши бир қатор асосий ва рағбатлантирувчи омилларга боғлиқ.
Бизда етиштириладиган балиқлар учун асосий омиллар жумласига қуйидагилар киради: ҳарорат, эриган кислороднинг консентратсияси, ёруғлик куни.
Рағбатлантирувчи омиллар қаторига об-ҳаво шароитлари, ма- салан, барқарор бўлган атмосфера босими, бошқа жинсли балиқлар мавжудлиги, зоғорабалиқлар учун сув ўсимликларининг мавжуд- лиги киради. До ънгпешана ва амур балиқлари учун сув ўсим- ликларининг мавжудлиги шарт эмас, лекин узунлиги 100 км ва ундан ортиқ ва анча чуқур бўлган тез оқимли ҳавза зарур.
Сунъий кўпайтиришда рағбатлантирувчи омилларнинг мавжуд- лиги унчалик зарур эмас, чунки балиқшунослар бундай омиллар ўрнини инексия қилиш билан тўлдиришади. Бунда куннинг ёруғ- лик қисмининг аҳамияти ҳам камаяди.
Эрта баҳорда сувнинг ҳарорати 12—14 °C га етганда она ба- лиқлар тўданинг бонитировкаси ўтказилади. Ҳовуздаги балиқлар- нинг ҳаммаси овланиб, иккала жинсга мансуб насл берувчи балиқларнинг маълум қисми саралаб олинади. Бунда балиқлар тури ва наслига қо ъйиладиган талабларга жавоб берадиган етук балиқлар саралаб олинади. Етилмаган балиқлар кейинги йилларда етилиш учун қолдирилади.
Бонитировкадан сўнг балиқлар, то улар увулдириқ қўйишига қадар, жинсига қараб алоҳида сақланади.
Етук насл берувчи балиқларни овлаш ва бошқа ерга ўтказиш вақтида ҳар бир балиқ зотига нисбатан эҳтиёткорлик ва якка тартибда ушлаш талаб этилади. Бунда махсус қўлқопдан фойдаланилади.
Саралаб олинган насл берувчи балиқлар увулдириқ қўйишдан олдин боқиш учун ҳовузларга қўйилади. Майдони текис 0,5—2 га ўлчамли ва чуқурлиги 1,5—2 м бўлган жойга 200—300 дона зичлик увулдириқ қўйишигача боқилади.
Урчитилишда ҳар бир насл берувчи балиқ инексияланади. Инексияланувчи препарат миқдори балиқшунос томонидан ҳар бир балиқнинг вазнидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Инексия қилишдан олдин балиқлар эҳтиёткорлик билан тарозида тортилади.
Балиқни ўстириш учун ташкил қилинган ҳовузлар: ҳовузларнинг ўлчамлари, чуқурлиги 1,5 м дан 2,5 м гача бўлади. Илиқ сувни севувчи балиқларнинг ҳовуз суви оқадиган ёки секин оқадиган ҳолда ташкил қилинади. Маҳсулдорлигини кўпайтириш учун, омихта емлар сифатли ҳамда органик ва минерал моддаларга бой бўлиши керак. Шунингдек, юмшоқ сув ўтлари ҳам бўлиши лозим.
Ҳайвонот оламида ҳам, биологик хусусиятлари зооветеринария қоидаларига асосланган ҳолда ҳам балиқлар ҳаётида уларнинг ўсиши ва ривожланиши даврида ҳар хил ёшдаги ўзгаришига қараб сунъий ҳовузларни қуриш мақсадга мувофиқдир. 1 увулдириқ қўядиган ҳо- вузлар чуқурлиги 0,4—0,5 метргача, юза қисми 100—200 м1 2 3, кучсиз ишқорий тупроқли жойлар танланиши керак. Балчиқ бўл- маган, ботқоқлашмаган, кўпайиши учун энг қулай шароит яратилган бўлиши зарур. Шунингдек, юмшоқ майсали ўтлар бўлмоғи даркор.
Бошқа жойлардан чириган, ҳар хил ўсган майсаларни ташлаш увулдириқларнинг касалланишига олиб келади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
ХИ боб. БАЛИҚ ЧАВОҚЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ
Личинкаларни балиқча босқичигача ўстириш
Бунда қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
ҳовуз ўзанини қуритиш, оҳаклаш, ўғитлаш;
бой озиқа базасини шакллантириш мақсадида ҳовузни 20— 50 см гача сув билан тўлдириш;
ҳовузга балиқлар личинкаларини ўтказиш;
личинкалар ўсган сари сувни тўлдириб бориш ва личинкаларни бошланғич озиқалар билан озиқлантириш (зичлик катта бўлганда);
балиқ чавоқларининг вазни 1—3 г бўлган ҳовуздаги барча балиқчаларни овлаб олиш ва уларнинг ўсишини таъминловчи кат- тароқ ҳавзаларга кўчириб ўтказиш.
Танаси узунлиги 3 см ва оғирлиги 1—2 г га етган ёш ба- лиқчалар сифатли балиқчалар ҳисобланади. Балиқчаларни етишти- ришда қуйидаги ташқи омиллар асосий ҳисобланади:
сувнинг ҳарорати (оптимал — 18—2 °C ва ундан юқори);
ҳовуздаги табиий озиқа базасининг миқдори ва сифати (зоғо- рабалиқларнинг ёш балиқчаларининг катталиги 0,1—0,2 мм га тенг зоопланктон организмлар билан озиқлантириш);
эриган кислороднинг миқдори (энг мақбул консентратсия — 5—8 мг/л);
зооветеринария қоидарига амал қилиш.
Балиқчалар ўстириладиган ҳовузларнинг майдони, одатда, 0,5—1,5 га, чуқурлиги эса 50—70 см бўлиши лозим.
Сув ҳарорати 180 °C дан ошганида балиқ ўтказишдан сўнг 1—2 кун аввал ҳовуз сувга тўлдирилади. Сув яхшилаб исиши, бой озиқа базаси ривожланиши учун сувни дастлаб 15—25 см гача қуйган маъқул.
Ҳовузга личинкалар кушандалари (бегона балиқлар, йиртқич ҳашаротлар) тушиб қолмаслиги учун сув 19—20-сонли капрон матодан тайёрланган сузгич орқали қўйилади.
Минерал ўғитлар ҳовузларга сув қуйилганидан кейин, агар улар катта бўлмаса — қирғоқдан, йирик бўлса — қайиқлардан сепилади.
Ҳовузга сув тўлдирилиши биланоқ 30 кг/га миқдорида аммиакли селитра ва 15 кг/га миқдорида суперфосфат солинади.
Ҳовуз яхшилаб ўғитланса, зоопланктон организмлари ом- мавий ривожланиб, балиқлар личинкалари учун озиқага айланади.
Озиқа базасининг ривожланиши мунтазам назорат қилиб борилади (3 кунда бир марта). Дастлабки 5 кун давомида сувда фақат коловраткалар бўлиши керак. Буни текшириш мақсадида 100 л га яқин ҳовуз суви 120—180 микронли планктон тўрдан ўтказилади.
Сувнинг сифати ҳам доимий назорат остида бўлиши керак. Ҳар куни тонг отиш пайтида сувда эриган кислороднинг миқдори тек- ширилади. Ўсиш яхши кетиши учун у камида 6—10 мг/л ни ташкил этиши лозим.
Балиқларнинг чавоқлари ўсган сари йирикроқ зоопланктон ор- ганизмлари билан озиқланишга ўтади.
Ҳовузга балиқ ўтказишни кечиктириб бўлмайди, чунки ҳо- вуздаги дафния ёки циклоплар ўсиб зоғорабалиқларнинг личин- калари учун озиқа бўлмай қолади ва оқибатда балиқчалар ҳам яхши ўсмайди.
Личинка дастлабки 5 кун мобайнида коловраткалар билан, 6— 10-кунларда — майда шохдор мўйлаблилар ва копеподалар билан озиқланади.
Личинкалар яқин жойлашган ҳовузларга челак ва шунга ўх- шаш идишларда, узоқ жойлашганларга эса — тирик балиқ ташийдиган машиналарда етказилади. Личинкалар тонгда ташилгани маъқул.
Узоқ масофага личинкалар 20—40 л икки қаватли полиетилен халталарда етказилади.
Халтанинг ярмигача тоза сув қуйилиб, унга 20000 та личинка жойлаштирилади, сўнг босим остида баллондан кислород билан тўл- дирилади. Халтанинг оғзи боғланиб, машинага жойлаштирилади. Шу тарзда личинкаларни Ўзбекистоннинг исталган нуқтасига олиб бориш мумкин. Личинкалар нобуд бўлишининг олдини олиш учун ли- чинка ташиш халтасидаги сувнинг ҳарорати ҳовузникидан фарқ қилмаслиги керак.
Озиқа базасини яхшилаш учун зоопланктон тўдасини шакл- лантириш усули қўлланилади. Бунда сув қуйилгандан 5—7 кун ўтгач, ҳовузга вақт-вақти билан дафния мавжудотлари қўшиб ту- рилади. Майда зоопланктон организмлари ривожининг авжи 5—7-кун- ларга тўғри келади. Кейинчалик ҳовузга сунъий равишда киритила- ётган озиқаларнинг аҳамияти тобора ортиб боради.
Балиқ чавоқлари учун таркибида протеин миқдори жуда юқори бўлган ва майда гранулаланган «бошланғич озиқалар» зарур. Балиқ чавоқчаларининг ўсиши доимий назорат остида бўлади.
Мамлакатимиз балиқчилигида балиқ чавоқчаларининг вазни 0,3—1 граммни, танасининг узунлиги 1—0,5 см ни ташкил қилганида ва балиқлар зоопланктоннинг каттароқ организмлари биланоқ озиқ- ланишига ўтиши билан ўстириш босқичи ниҳоясига етади. Майда балиқчалар овланиб, ўстириш ҳовузларига ўтказилади.
Балиқчалар бундай ўлчамларга етгач, ҳовуздаги сув чи- қарилиб (сув чиқадиган жойда 7—12-сонли капрон элакли балиқ тутгич ўрнатилиб, унинг олдида балиқ чавоқчалари тўпланиши учун тинч ҳудуд ҳосил қилинади), балиқлар балиқ чавоқчалари учун мо ължалланган тўр ёрдамида овлаб олинади. Ҳисоблаб чиқиш учун бир челак майда балиқ тарозида тортилиб, ундаги балиқчаларнинг сони санаб чиқилади, кейинчалик ўтказиш вақ- тида балиқча тўлдирилган челакларнинг сони саналиб, сўнгра балиқчаларнинг умумий сони чиқарилади. Яхши ўстиришда ли- чинкаларнинг 50 фоизидан балиқчалар пайдо бўлади.
Майда балиқчалар худди личинкаларда бўлгани каби полиети- лен халталар ёки тирик балиқ ташувчи транспорт воситасида таши- лади (май ойида).
Бир ёзлик балиқчаларни ўстириш
Балиқ етиштириш даврининг асосий вазифаси — кузга қадар 25 г ва ундан ортиқ вазнли яхши қишлай оладиган бир ёзлик балиқчаларни ўстиришдан иборат. Ўзбекистонда уларни етишти- риш учун қулай шароит июндан ноябргача давом этади.
Ёш балиқчалар етиштиришда қуйидаги ташқи омиллар му- ҳим ҳисобланади.
Сувнинг ҳарорати 22—28 °C бўлганда мақсадга мувофиқ ҳисобланади, сувнинг ҳарорати бундан юқори (30—32 °C дан ортиқ) бўлганда балиқлар ўсиши сустлашиб қолиши мумкин.
Озиқа базаси муҳим, бироқ балиқлар ўсгани сайин озиқаларни еб қўйиши сабабли унинг аҳамияти камаяди. Айниқса, юқори натижаларга эришиш учун балиқларни сунъий емлар билан бо- қишни ташкил қилиш лозим.
Сувда эриган кислороднинг сувдаги таркиби 5 мг/л дан ортиқ бўлмаслиги зарур.
Балиқларнинг душмани бўлмиш йиртқичлар уларга катта за- рар етказиши мумкин. Бир ёзги балиқлар учун улар ўсган сари нисбатан каттароқ бўлган душманлар, сув ва қуруқликда яшайдиган ҳайвонлар хавфли бўлиб боради.
Об-ҳаво шароитлари (ёғингарчилик, шамол ҳарорати ва ҳ.к.).
Ветеринария-санитария қоидарига амал қилиш керак.
Ўстириш ҳовузи қишда бўш сақланади. Баҳорда у ўсим- ликлардан тозаланиб, заруратга қараб дамбалар, айниқса, сув ўтказгич иншоотлари (қувурлар) таъмирланади. Балиқ ўтказиш- дан 7—15 кун аввал ҳовузнинг ўзанига 300—600 кг ҳисобидан оҳак солинади, 4—5 кун олдин эса органик ўғитлар киритилади. Янги гўнг ҳовузларнинг бутун майдони бўйлаб гектарига 2—5 т ҳи- собидан чиримаган гўнг солинади. Сув чиқариш иншооти ях- шилаб беркитилади.
Ҳовузга сув балиқ ўтказишдан 1—3 кун аввал қуйилади. Минерал ўғитлар (50—80 кг селитра ва суперфосфат — 50—100 кг/га ҳисобида) ҳовузга сув қуйилганидан сўнг солинади.
Ўстириш ҳовузига бир ойлик майда балиқчалар ёки бевосита инкубатсия цехидан келтирилган, ўстирилмаган личинка ўтказилади.
Ҳовузларга бир ойлик майда балиқчалар о ътказилса, самара- дорлик анча юқори бўлади. Балиқчилик хўжалиги сердаромад бў- лиши учун личинкани бир ойлик майда балиқчага қадар ўсти- ришни йўлга қўйган маъқул.
Ўзбекистонда дўнгпешаналар, зоғора ва оқ амур балиқ- ларини поликултурада етиштириш қўлланилади. Бу балиқларни урчи-
тиш ва ўстириш муддатлари бир-биридан фарқ қилади. Зоғора, амур увулдириғи май ойида олинади: шунга мувофиқ ўстириш ҳовузларини тайёрлаш ва уларга сув қуйиш айнан шу балиқларга мўлжаллаб амалга оширилади. Дўнгпешана личинкалари ёки балиқчалари кеч- роқ олинади ва зоғора билан оқ амур балиқларига қўшиб қуйилади.
Бир ёзлик балиқчаларнинг ўсиши сифатли озиқага боғлиқ.
Оқ дўнгпешана яхши ривожланган фитопланктонни талаб қи- лади. Бунинг учун минерал ўғитлардан фойдаланилади.
Оқ амур ҳовуздаги юқори сув ўсимликлари билан озиқланиб, уларни тезда еб тугатади. Яхши натижаларга эришиш учун ҳовузга ўрилган ўтлардан балиқлар вазнига 3—5 фоиз ҳисобида солиб турмоқ лозим. Ўт солиш кўзда тутилмаган бўлса, оқ амурдан қўшимча балиқ сифатида фойдаланилиб, унинг сони 10 фоиздан ошмаслиги керак.
Зоғорабалиқ ем танламайди, бентос организмларини афзал кўрса-да, омухта емларни ҳам яхши истеъмол қилади. Аслида, мамлакатимиз балиқчилигида сунъий омухта емлардан айнан зо- ғорабалиқларни озиқлантириш учун фойдаланилган.
Балиқлар ўсган сари табиий озиқа базаси (йирик турдаги зоопланктон мавжудотлари, бентос организмлари) бир ой мобай- нидаёқ тез еб қўйилади. Яхши натижаларга эришиш учун мун- тазам равишда сунъий емларни киритмоқ лозим, шунда балиқлар ўсишига қараб, уларнинг миқдори ҳам ошиб боради.
Ҳовузга личинка ўтказиш, омухта ем ўғитларни қўллаш меъёрлари хўжаликнинг иқтисодий имкониятларига қараб белгиланади.
Умуман олганда, қуйидаги оддий қоидага амал қилиш мумкин: ўртача сифатли сунъий озиқалар (таркибида протеин миқ- дори 20—30 фоизни ташкил қилади) суткасига ҳовуздаги балиқлар биомассасининг тахминан 7—10 фоизи миқдорида киритилади. Маҳ- сулдор омухта емлар (протеин миқдори 30 фоиздан ортиқ) қўлла- нилганда уларнинг суткалик меъёри балиқлар вазнининг 5 фоизини ташкил қилади. Шунингдек:
сув сатҳини кузатиб туриш (у пасаймаслиги) лозим;
фитопланктон ривожланиши учун мунтазам равишда ўғитлар солиб туриш;
зоғорабалиқни озиқлантириш учун ҳар куни ем солиш;
емларнинг истеъмол қилинишини назорат қилиш керак бўлади.
Ҳовуздаги сувнинг сатҳи барча балиқларни овлаб олиш им- конияти таъминлангунга қадар камайтирилади.
Яхши ҳовузларда сув чиқариш мосламасининг ёнида ба- лиқ йиғувчи каналлар мавжуд бўлади. Бу каналлар бир ёзги ба- лиқчаларни овлаб олишни осонлаштиради. Овлаш куннинг салқин вақтида амалга ошади.
Яхши хўжаликларда овлаб олинган бир ёзги балиқчалар сара- лаш столида тури ва ўлчамларига қараб сараланиб челакларга со- линади. Тўла челаклар тарозида тортилиб қишлаш ҳовузларига жў- натилади. Балиқлар тирик қолиши учун бу ишни тез бажармоқ лозим.
Қишлов ҳовузлари етарли бўлганда ҳар хил ўлчамдаги ба- лиқлар бошқа-бошқа ҳовузларга ўтказилади. Балиқлар махсус автоцистерна ва бошқа идишларда ташилади.
11.3. Бир ёзлик балиқлар қишлови
Вегетатсия даврининг охирида кузда майда балиқ ўстирилиши якунланади. Бир ёзлик балиқчалар қишлаш учун қишлов ҳовузларига ўтказилади. Қишда сув ҳарорати паст бўлади, балиқларда модда алмашинуви сустлашади, улар озиқланмай қўяди, шу боис балиқларни каттароқ зичликда сақлаш мумкин. Энг му- ҳими — ҳовузлар музлаб қолмаслиги керак. Балиқчилик хўжалик- ларида балиқлар қишлаши учун катта бўлмаган ва чуқур (2 м ва ундан ортиқ) махсус қишлов ҳовузларидан фойдаланилади.
Ўзбекистонда етиштириладиган балиқлар учун уларни суткалик ўртача ҳарорат 10 °C паст бўлган шароитда, яъни ноябрнинг охиридан февралнинг охиригача бўлган даврдаги сақлашни қишлов деб айтадилар. Бундай ҳароратда зоғорабалиқлар озиқланишни тўхтатадилар, шу боис улар қишлов даврида озиқлантирилмайди.
Қишлов даврини ўтказиш учун қуйидаги тадбирлар бажарилади:
ҳовузларнинг туби тозаланиб, ҳар гектарига 120—200 кг ҳисобида оҳак солинади;
карп туридаги балиқларнинг бир ёзги балиқчалари гектарига 500—800 минг дона зичликка ўтказилади;
қишлов давомида ҳовуздан ҳар куни нобуд бўлган балиқлар олиб ташланади.
Ҳовузларда ҳар 15 кунда назорат ови ўтказилади. Бунда ба- лиқларга одатдаги усулда ем берилиб, катта бўлмаган балиқ ов- лайдиган тўр ёки сочма тўр ёрдамида танламасдан бир неча юз дона балиқ овлаб олинади. Бир челак балиқ тарозида тортилиб, ундаги балиқлар сони саналади.
Омухта емларни етарли миқдорда сотиб олиш имкониятига эга ва ҳар бир гектардан 15—20 с зоғорабалиқни етиштиришни режалаштираётган хўжаликларнинг ем солиш меъёрларини ҳисоблаб чиқиш мисолини келтирамиз.
Ҳар бир балиқ ўртача вазни 1 г ни, о ътказиш зичлиги эса 1 гектарга 100 мингтани ташкил қилади деб фараз қилайлик. У ҳолда ем балиқларнинг умумий биомассаси — 1 гх100000 та балиқ = =100 кг ни ташкил қилади. Шунда ем меъёри 10 фоиз бўлса, суткалик ем миқдори 10 кг ни ташкил қилади. 15 кундан сўнг ўтказилган назорат ови балиқлар 2 г га ўсганлигини кўрсатади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Личинкаларни балиқча босқичигача ўстиришда амалга ошири- лувчи тадбирлар.
Личинкалар озиқа базасини яхшилаш учун қўлланиладиган тад- бирларни санаб беринг.
Ёш балиқчалар етиштиришда қайси ташқи омиллар муҳим ҳи- собланади?
Юртимизда қайси балиқларни поликултурада етиштириш усули қўл- ланилади?
ХИИ боб. БАЛИҚ, ИКРА ВА ЛИЧИНКАЛАРИНИ
ТАШИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |