Балиқларнинг миграцияси. Балиқлар урчиш, қишлаш ёки овқатланиш учун миграция қилади. Бу пайтда улар минглаб километр масофани сузиб ўтишади. Миграция икки хил бўлади: пассив ва актив миграция.
Пассив миграция кўпинча сувнинг оқиб кетишидан иборат бўлиб, балиқларнинг личинка ва чавоқларида учрайди. Масалан, Норвегия селдининг увулдириқдан чиққан личинкаларини голф- стрим оқими Норвегиянинг ғарбий қирғоқларидан то Скандина- виянинг шимолий қирғоқларигача оқизиб боради. Дарёда ур- чиб бўлгандан кейин ҳолдан тойиб, фаол суза олмайдиган баъзи балиқларни ҳам сув оқизиб денгизга олиб кетади.
Урчиш учун бўладиган актив миграция балиқларда кенг тарқалган. Ўткинчи балиқларда учрайдиган бу миграция икки хил бўлади: анадром миграция ва кетадром миграция. Анадром миграцияда балиқ урчиш учун денгиздан дарёга ўтади. Ке- тадром миграцияда эса балиқ ҳаётининг кўп қисмини дарёда ўтказиб, урчиш учун денгизга ўтади.
Овқат миграцияси ҳам анча кенг тарқалган. Масалан, треска Норвегия қирғоқларида увулдириғини ташлаб бўлгандан кейин озиб-тўзиб кетади. Шундан сўнг емиш қидириб, увулдириқ ташлаган еридан Мурманск қирғоқларигача мингларча кило- метр йўлни ўтиб боради. Балиқлар билан овқатланиб, семириб кетади. Бу хил миграция селд, сардина каби балиқларда кўп учрайди.
Қишлаш миграцияси ҳам кенг тарқалган. Чунончи, зо- ғорабалиқ, сла, лаққа кабилар куз фаслида сув остидаги камарларга йиғилишиб, қиши билан карахт бўлиб ётадилар.
Балиқлар ҳаётида вертикал миграция ҳам бор. Бу миграция балиқ овқатланадиган жойнинг ўзгариши, қишлаш ёки урчиш билан боғлиқдир.
Кўчириш деганда балиқларни янги, улар аввалдан яшаб келаётган ҳовузлардаги шароитдан озгина фарқ қиладиган ёки мутлақо фарқ қилмайдиган ҳовузларга ўтказиш тушунилади. Янги ҳовузларга кўчирилган балиқлар организмида ҳеч қандай ички ўзгаришлар содир бўлмайди. Кўчирилган балиқлардан олинган авлодларда ҳеч қандай биологик ёки экологик тафовутлар кузатилмайди.
Иқлимлаштириш балиқларнинг бир ҳовуздан иккинчи бир ҳо- вузга ўтказилгандаги шундай мослашиш жараёники, уларнинг ўтказилган янги шароитда олинган авлодларидан янги попула- тсия ҳосил бўлади.
Бундай ҳодисалар ҳамиша ҳам барча балиқлар учун му- ваффақиятли кечавермайди. Янги шароитда энг яхши мос- лашувчан балиқларгина яшаб қоладилар, урчийдилар, ҳосил бўл- ган янги популатсия табиий кўпайиши ҳисобига яшайдилар.
Балиқлар сувнинг қайси қатламида ҳаёт кечиришида сувнинг ҳарорати муҳимдир. Масалан, треска, денгиз окуни, ставрида, селд ва бошқа шу каби балиқлар денгизда яшайди ва ўша жойда урчийди. Кўчманчи балиқлар, асосан, денгизда яшаб, дарёларда урчийди.
Ушбу гуруҳга бакрабалиқ, севрюга, Каспий ва Қора денгиз лосослари мансуб бўлиб, улар урчиш пайтида дарёларнинг оқимига қарши ўнлаб, ҳатто, юзлаб км қарши сузиб, баланд шаршара- лардан ўтган ҳолда икра қўйиладиган жойларга етиб борадилар. Икра- ларни қўйиб бўлгач, яна денгизларга қайтиб кетади. Бу жараёнда уларнинг бир қисми нобуд бўлади. Чунки уруғ қўйиш жойига отлангандан бошлаб, бу жараён тугагунча улар озиқланмайдилар.
Ярим кўчманчи балиқлар денгизларнинг ўта шўр бўл- маган, дарёлар қуйилиб турадиган жойларига яқинроқ ҳудудларда яшаб, икра қўйиш пайтида дарёларга сузиб ўтадилар. Бу гуруҳ балиқлар, аввалги гуруҳлардан фарқ қилиб, икра қўядиган жойларига бориш учун ўта узоқ масофа босиб ўтмайдилар. Улар ҳам жин- сий ҳужайраларини тўкиб бўлгач, аввалгилари каби ўз жойларига, яъни денгизларга қайтиб кетишади. Оталанишдан ҳосил бўлган балиқчалар ҳам денгизларга сузиб кетадилар. Бу гуруҳга (ярим кўчманчи) лешч, сазан, лаққа, судак каби балиқлар киради. Дарёлар ва чучук сувли кўлларда яшовчи балиқлар шу ер- ларда доимо яшайдилар ва ўша жойда ёки шунга яқин жойларда кўпаядилар (урчийдилар). Бу гуруҳга ко ъкбўйин, чўртанба- лиқ, лин, товонбалиқ ва бошқа соф чучук сувда яшовчи ва қисман ярим кўчманчи лешч, сазан, судак, лаққа каби балиқлар ҳам мансубдир.
Мамлакатимизда урчитилаётган балиқларни кўчириш ва иқлим- лаштиришдан аввал уларнинг биологик ва экологик хусусиятларини, кўчириб ўтказиладиган ва келажакда доимо яшайдиган сув ҳав- заларидаги шароитни яхши ўрганиш керак.
Ҳовузларнинг балиқ маҳсулдорлигини ошириш, унинг сифат тар- кибини яхшилаш ишлари олдинда турган аниқ мақсаддан келиб чиқиб, кўчириладиган балиқлар танланади.
Қимматли, табиий сув ҳавзаларида учрайдиган балиқ турлари сув режими ўзгармаган ҳолда қандайдир сабабга кўра йўқолиб кетган бўлса, уни ўша ҳовузда яна қайта тиклаш мақсадида.
Агарда ҳовузда яшаб келаётган балиқ турлари у ердаги озиқалар захирасидан тўлиқ фойдалана олмасалар, ҳовузга шундай балиқ турини жойлаштириш керакки, бу балиқлар фойдаланилмай қолган озиқаларни ҳам истеъмол қилсинлар.
Агарда ҳовузда сифатсиз балиқлар урчиётган бўлса, ушбу ҳовузни қимматли балиқлар билан тўлдириш мақсадида.
Агарда ҳовузда сув режими ўзгариб, у ерда яшовчи балиқлар учун яшаш шароити талабга жавоб бермай қолганда, уларга нисбатан шундай шароитда яшаб кета оладиган балиқлар билан алмаштириш мақсадида.
Агарда ҳовузда қимматли йиртқич балиқлар яшаб, уларнинг озиқа захиралари қониқарли бўлмаса, шундай озиқа захирасини мустаҳкамлаш мақсадида.
Балиқларни ко ъчириш ёки иқлимлаштириш мақсадида фой- даланилаётган балиқларга янги шароитда озиқа захиралари етиш- маса ёки сувнинг ҳарорати бирмунча пасайса, уларнинг ўсиш кўрсаткичлари камаяди. Сувнинг зичлиги ва ундаги тузлар тар- кибининг ўзгариши ҳам, ёруғликнинг ўзгариши ҳам сезиларли таъсир қилади.
Балиқларнинг кўчирилган янги ҳовузлардаги яшаш шароити улар аввалдан яшаб ва урчиб келаётган шароитга қанчалик ўхшаш бўлса, иқлимлаштириш самарадорлиги ҳам шунчалик яхши бўлади.
Дарё, денгиз, кўлларнинг, сув омборларининг ўзига хос ху- сусиятларидан келиб чиқиб, ана шу шароитга мослаша оладиган балиқларни танлаш, уларни кўчириш ёки иқлимлаштириш тизимини ишлаб чиқишда балиқларнинг ёшини ҳисобга олиш лозим.
Қачон ва қанча балиқларни кўчиришни, қайси усулдан фойдаланиб ко ъчиришни (ташишни) ҳамда олиб келинган балиқ- ларни қайси тартибда ҳовузларга жойлаштиришни билиш муҳим саналади.
Келтирилган балиқларнинг янги шароитга қандай мослаша- ётганлигини, аввалдан яшаб келаётган балиқлар билан ўзаро муносабатларини, шунинг билан бирга ҳовузларнинг табиий ша- роитдаги ўзгаришларини, озиқа захираларининг мавжудлигини кузатиб бориш каби ишларга эътибор бериш керак.
Балиқларни кўчиришни режалаштирганда, айниқса, балиқлар хили танлаганда, бир турга мансуб, аммо ҳар хил географик мин- тақаларда ёки бир хил иқлим, аммо турли озиқавий захираларга эга бўлган ҳовузларда яшаган балиқлар ўзларига хос турлича эко- логик мослашувчанлик ва маҳсулдорлик хусусиятларига эга бў- лишини унутмаслик керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |