Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги о'рта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Қўзғатувчининг биологик ривожланиши



Download 1,18 Mb.
bet75/107
Sana01.07.2022
Hajmi1,18 Mb.
#723615
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   107
Қўзғатувчининг биологик ривожланиши. Паразит биогелминт, оралиқ хўжайин иштирокида ривожланади, оралиқ хўжайин вазифасини қисқичбақа — циклоплар бажаради. Жинсий вояга етган урғочи нематодалар мушак то ъқимасида, тери тангачалари орасидаги киссачаларда жойлашиб олиб баҳорда, сув ҳарорати 16—18 °C га кўтарилганида тирик личинка туға бошлайди ва сув ҳавзаларини зарарлантиради. Барча личинкаларни туғиб бўлгач, ўлади.
Личинкалари бигизсимон шаклда бўлиб, узунлиги 0,3—0,5 мм. Сув ҳавзаларида улар 8—10 кун давомида ўзининг ҳаётчанлигини сақлаб қолади. Личинкаларнинг келгусидаги ривожланиши қисқич- бақа организмида кечади. Қисқичбақа, циклоплар личинкаларни истеъмол қилганларида, уларнинг организмида личинкалар икки марта туллаб (3—4 ва 7—8-кунлари), 9—10-кунларга келиб инвазион бос- қичга етади. Балиқлар қисқичбақаларни истеъмол қилганларида филометроидоз касаллигига чалинадилар. Ичакда қисқичбақалар ҳазм бўлиб, унинг ичидан чиққан личинкалар ичак деворини тешиб қорин бўшлиғига тушади ва ички органларга миграция қи- лади, 13—15-кунлари учинчи маротаба туллайди, сўнгра сузгич пуфагининг деворига кириб олади, 18—21-кунлари тўртинчи маро- таба туллайди. 35—40-кунларда келиб ёш урғочи ва эркак нематодалар шаклланади ва урғочи нематодаларнинг оталаниши кузатилади. Оталанган урғочи нематодалар сузгич пуфагидан мушак тўқимасига, тери тангачалардаги киссачаларга миграция қилиб, келгуси йили баҳоргача шу жойда қолиб жинсий вояга етади.
Урғочи филометроидесларнинг тўлиқ ҳаётий даври 11—12 ой, эркаклари эса 13—14 ойдан сўнг якунланади.
Эпизоотологик маълумотлар. Касаллик карпчилик хўжаликларида кенг тарқалган бўлиб, ҳам ҳовузли хўжаликларда ва ҳам табиий сув ҳавзаларида қайд этилган. Фақат зоғорабалиқ, сазан ва улар- нинг гибридлари касалланади. Чавоқлар 7—8 кунлигидан зоо- планктонлар билан озиқланишга ўтиш вақтидан бошлаб зарарла- нади. Инвазиянинг экстенсивлиги ва интенсивлиги май ойидан июл ойигача ошиб боради. Июл ойининг охирида келиб инвазиянинг экстенсивлиги 80—90% га етиб, ҳар бир балиқ организмида 7—12 та ва ундан ҳам кўп личинкалар бўлиши мумкин. 2—3 ҳафталик чавоқлар орасида оммавий равишда ўлим кузатилади.
Экстенс ва интенсинвазиянинг энг юқори босқичи 2 ва 3 ёшли балиқларда намоён бўлади. Куз ва қиш фаслларида зарарланиш кузатилмайди. Ёзда зарарланган балиқлар келгуси йили баҳоргача қолади.
Инвазиянинг манбайи — бу зарарланиб қишлаган балиқлар, инвазияланган қисқичбақалар ҳисобланади.

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   107




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish